1-мавзу. Хужалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чикаришни ташкил килиш технологияси ва бухгалтерия хисобини юритишнинг ташкилий тизими



Download 0,98 Mb.
bet1/19
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#186087
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2 5456586289769874292


1-мавзу. Хужалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чикаришни ташкил килиш технологияси ва бухгалтерия хисобини юритишнинг ташкилий тизими.
«Навоийдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти 1967 йилда ташкил этилган. Корхонанинг умумий эгаллаб турган ер майдони 11,3 га ни ташкил килади.
Асосий ишлаб чикариш бинолари:
а) 1-сон элеватор
б) 2-сон элеватор
в) 1-сон тегирмон
г) 2-сон тегирмон
д) Омихта ем цехи
1-сонли элеватор М-3100-С типли булиб, монолит бетонли минора ва 3-силосли темир бетон корпусдан иборат. 1967 йилда куриб фойдаланишга топширилган. Умумий хажми 32000 тонна донни саклаш кувватига эга.
2-сонли элеватор М-3100-С типли булиб, монолит бетонли минора ва 3-силосли темир бетон корпусдан иборат. 1983 йилда куриб фойдаланишга топширилган. Умумий хажми 34000 тонна донни саклаш кувватига эга.
1-сонли тегирмон, 1970 йилдан бошлаб 3-хил навли ун ишлаб чикариш учун мулжалланган тегирмон, лойиха куввати 1 суткада 265 тонна донни қайта ишлаш имконини берган. Тегирмон ускуналари эскирганлиги сабабли 1987 йилда 1 суткада 250 тонна донни кайта ишлайдиган Россияда ишлаб чикарилган тегирмон дастгохолари билан кайта жихозланиб реконструкция килинди.
1983 йилдан бошлаб 2-хил навли ун ишлаб чикариш учун мулжалланган тегирмон, лойиха куввати 1 суткада 300 тонна донни кайта ишлаш имконини берган 7-каватли бинода жойлашган тегирмон ишга туширилди.
Омихта ем цехи 1971 йилда ишга туширилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19-февралдаги 38-сонли «Республика омихта ем ишлаб чикариш саноатини ривожлантиришга доир кушимча чора-тадбирлоар тугрисида»ги карорига мувофик «Ўздонмахсулотлари» АК таркибига кирувчи «Навоийдонмахсулотлари» АЖ омихта ем ишлаб чикариш цехи 2008-2010 йилда модернизация қилинган.
2. Дон ва донмахсулотлари ҳисобининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида юритилиши.
Жамиятда 2004 йилдан бошлаб барча ҳисобхона ишлар 1-С дастури асосида ишлар ташкил этилган. Ҳисобхонада ишларни юритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори талаблари асосида барча шакл китоблар юритилиб келинмоқда.
3. Худуднинг дон махсулотларига булган талабини кондирилиши (бир йилга истеъмол учун талаб этиладиган ва хакикатда истеъмол килиниши, захиралар мавжудлиги ва бошкалар).
Жамият томонидан ишлаб чикарилаётган ун махсулотлари таксимот дислокацияси асосида ахолига, махсус истеъмолчиларга хамда нон ва макарон махсулотлари ишлаб чикарувчиларга чикарилади. «Навоийдонмахсулотлари» ОАЖтомонидан 2013 йилда хакикатда 43400 тонна ун махсулотлари ишлаб чикарилиб вилоятимиз ахолисига етказиб берилди. Вилоят кишлок хужалиги корхоналари томонидан жами 100 000 тонна атрофида товар дон давлат эхтиёжлари учун етиштирилади.
4. ”Навоийдонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик ускунларни ишлаш унумдорлиги хамда кувватлардан фойдаланиш холати.
Жамиятда 2 та ун тегирмони, 2 та тайёр махсулот омбори, 2 та дон сақлаш элеватори, 1 та омихта ем ишлаб чиқариш цехи, 2 та уруғлик саралаш цехи, 4 та нон махсулотлари ишлаб чиқариш кичик нонвойхоналари мавжуд. 2013 йилда мавжуд қувватлардан фойдаланишнинг ўртача коэффиценти 57 % ни ташкил этган.
5. Корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва барқарорлиги.
2011 йилда49825.6 м.сумлик махсулот сотилган, сотилган махсулот таннархи 43326,2 м.сум 188.3 м.сум соф фойда, рентабеллик 0,43 %
2012 йилда74301.56 м.сумлик махсулот сотилган, сотилган махсулот таннархи 67267,9 м.сум, 227.7 м.сум соф фойда, рентабеллик 0,33%
2013 йилда72714.456 м.сумлик махсулот сотилган, сотилган махсулот таннархи 65795,6 м.сум, 195.7 м.сум соф фойда, рентабеллик 0,30% ни ташкил қилган.
6. Дон ва дон махсулотлари нархларининг ошиши, унинг аҳоли ижтимоий-иқтисодий аҳволига таъсирчанлиги ҳамда унинг олдини олиш учун курилаётган чоралар.
Дон ва дон махсулотлари харид қилиш хамда сотиш нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланган, қатъий белгиланган нархлар асосида мувофиклаштирилган. Ишлаб чиқариладиган ун ва қолипланган нон маҳсулотларини сотиш нархлари аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламини инобатга олиб, минимал рентабеллик Молия вазирлиги томонидан ўрнатиб берилган.
Жамият Бошцаруви 7 (етти) кишидан иборат булиб (Бошцарув раиси, раис уринбосари, бош мухандис, бош хисобчи, иктисодиёт булимии бошлиги, хукукшунос ва ходимлар булимии бошлиги) бир йил муматга сайланадилар.
Жамият Бошкарув раиси жамият акциядорларининг умумий йигилиш
Бошкаруви аъзолари эса жамият кузатув кенгаши томонидан сайланадилар.
Жамият Бошкаруви раиси ва аъзоларининг хукук ва мажбуриятлари конун хужатларида, мазкур уставда хамда уларнинг хар бири жамият билан бир йил муддатга тузиладиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал килиш муддатини узайтириш ёки уни бекор килиш мумкинлиги тугрисида хар йили карор кабул килинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади.
Жамиятнинг Бошкарув раиси ва аъзоларига туланадиган хак микдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тугридан-тугри боглик булади ва шартномада белгиланган булиши керак.
Жамиятнинг Бошкарув раиси ва аъзоларининг вазифаларини бошка
ташкилотларнинг бошкарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга факат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йул куйилади.
Акциядорларнинг умумий йиrилиши Бошкарув раиси билан тузилган
шартномани у шартнома шартларини бузган такдирда тугатишга хакли.
«Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти тасарруфида 2 та ун ишлаб чиқариш тегирмони, омухта ем ишлаб чиқариш цехи, 2 та элеватор (дон омборлари), 2 та уруғлик саралаш цехи, 3 та дон қабул қилиш шахобчаси, 5 та замонавий нонвойхоналар, ёрдамчи хўжалик ва 4 та ёпик сиғимлар мавжуд. Жамиятда ҳозирги кунда 629 нафар ишчи ходимлар ишлаб келмоқда.
Жамиятнинг 1–сонли тегирмони 1986 йилда модернизация қилинган бўлиб, 230 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Ҳозирги кунда ушбу тегирмон тўла ишчи ҳолатга келтириб қўйилган.



2–сонли тегирмон 1983 йилда ишга туширилган бўлиб, бир суткада 180-200 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга эди. Ҳозирги жадал ўсиб ва ривожланиб бораётган турумушимизда эски ускуна ва дастгоҳлар билан рақобат бардош бозорларимизда ўрин эгаллашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан 2014 йилда тасдиқланган дастурга асосан, 2014 йил июл ойида Туркиянинг «Макина в Энержи» компанияси билан тегирмон жиҳозлари сотиб олиш бўйича 2 миллион 458 минг доллар қийматида шартнома тузилиб, жамиятнинг 2-тегирмони суткасига 300 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга дастгоҳлар билан тулиқ қайта модернизация қилинди.



2015 йил апрел ойидан бошлаб жамиятда фаолият курсатаётган ишчи ва мутахассис ходимларнинг кучидан фойдаланган ҳолда эски тегирмон дастгохларини олиб ташланиб, бино 2015 йил май ойида тулик кайта таъмирдан чикарилди. Туркия давлатидан келтирилган дастгохлар модернизацияси 2015 йилнинг октябрь ойида киска муддатларда тугатилиб, ноябр ойидан бошлаб ун махсулотлари ишлаб чикарилиши йулга куйилди.


Ушбу тегирмон курилиш лойиха киймати 1 милиард 961 миллион сум булиб, жамиятда ишчи ва мутахассис ходимларнинг иш кучи ва эски тегирмон курилиш ашёларидан фойдаланган холда 1 миллиард 450 миллон сум кийматда тула куриб битказилди. Натижада лойиха кийматига нисбатан 511 миллион сум маблаг иктисод килинишга эришилди яъни пудрат ташкилотлари жалб килинганда 511 миллион сумлик ортикча сарф харажатларга килинишига йул куйилган булар эди.
Жамият ишчи хизматчиларини согломлаштириш ва маданий хордик чикаришлари учун корхона худудида спорт согломлаштириш маркази, замонавий куринишдаги футбол уйингохи куриб ишга туширилди. Бундан ташкари, иссикхона, лимонарий, гуллар-оранжереяси, ёзги айвонлар ва уларнинг ёнида манзарали шаршаралар барпо этилган.













Жамият худуди ва ташкариси тулик ободонлаштирилди. Эски дарахтлар олиб ташланиб, урнига манзарали дарахт ва гуллар экилди.


Хурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2017 йил «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон килинганлиги мунособати билан хамда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегияси»ни «Навоийдонмахсулотлари» акциядорлик жамиятида сузсиз ижроси таъминланиши буйича барча белгиланган вазифаларни амалга оширамиз деб сизларни ишонтирамиз.




Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish