Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 31-бет, 2017.
Мустақиллик йилларида нафақат ислом дини жамиятимизда тикланди, балки унинг ривожи билан боғлиқ бўлган буюк шахслар – Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақишбанд, Имом Термизий, Аҳмад Яссавий, Мотурудий, Бурхониддин Марғиноний каби алломалар асарлари, таълимотларидан халқимиз илк бор баҳраманд бўлди20.
2. Моликийлик мазҳаби. Асосчиси Имом Молик (713-795):
1) Мадинадаги ҳуқуқ мактабига таяниб мазҳабга асос солган. Унинг машҳур “Ал-Муватто” китоби моликийлик мазҳабининг асоси. Ҳадис услубини қабул қилади.
2) У оят, ҳадис ва ижмоъага асосланиб ҳукм чиқарган. Унинг илмий-ҳуқуқий тафаккури кўпинча тўғри ва уйғунлашган. Ҳанафий мазҳаби каби урф-одатларни тан олади ва илоҳий қонунлар билан уйғунлаштириш йўлини тутади. Ушбу мазҳаб Испанияда кенг тарқалган.
3.3.5-Чизма
Ҳанафийлик – суннийликдаги диний – ҳуқуқ мазҳабларидан бири. Абу Ҳанифа асос солган. Ундан кейин ҳанафийлик мазҳаби қоидалари Абу Юсуф Ёқуб, Муҳаммад Шайбоний, Қудурий (ваф. 1036) ва бошқа асарларида ишлаб чиқилган. Бу мазҳаб тарафдорлари фиқҳнинг 4 асосий манбаини эътироф этиш билан бирга бошқа оқимлар вакилларига нисбатан фиқҳ талабларига риоя этишнинг қиёс ва ижмоъ усулларидан кенгроқ фойдаланади.
3.3.6-Чизма
Ҳанафийлик мазҳаби оддий ҳуқуқ (урф)дан ҳам ҳуқуқнинг кенг мустақил ёрдамчи манбаи сифатида фойдаланишга шароит яратади. Бу ҳол ҳаётий эҳтиёжлар ва маҳаллий одатларни ҳисобга олиб ҳуқуқий қарорлар қабул қилиш имконини беради. Бу мазҳаб қоидалари бирмунча енгил бағрикенглиги, қулайлиги, халқлар маҳаллий анъаналарини эътиборга олганлиги сабабли
XI асрдан Шимол ва Шарққа кенг ёйилган. Кичик Осиё, Болқон, Шимолий Кавказ, Қора денгиз, Волга бўйлари, Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Хитойнинг олис кенг ҳудудларига тарқалган.21 Мамлуклар, Темурийлар, Бобурийлар, Шайбонийлар давлатлари ва Усмонийлар империяси томонидан расмий мазҳаб сифатида қабул қилиниб, суд ишлари ушбу мазҳаб ясосида олиб борилган.
Ҳозирги кунда ҳанафийларнинг жуғрофий ҳудуди Марказий Осиё давлатларидан бошланиб, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Арабистон, Яман, Миср, Жазоир, Тунис, Марокаш, Туркия, Индонезия ва бошқа мусулмон ўлкаларига етиб борган. Мисрда Ҳанафий мазҳабининг буюк муфтийлари маънавий раҳбарлик мақомида туриб, “шайхул-ислом” номи билан аталади. Ҳанафийлик мазҳаби тарафдорлари Ҳиндистонда 48 млн. дан ошиқ. Жанубий Америка ва Бразилияда 25 млн. дан кўп ҳанафий мусулмонлари мавжуд22.
Do'stlaringiz bilan baham: |