6-мавзу: Салиб юришлари. Ўрта асрларда христиан дини, черков ва унга қарши ҳаракат



Download 18,68 Kb.
bet1/2
Sana24.03.2022
Hajmi18,68 Kb.
#507728
  1   2
Bog'liq
salib yurishlari
Jasur Jamolov turizm maqola, Anton Chexov. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar, broshyura, buklet Ezoza oxirgi, Iranica, zardushtiylik va jahon dinlari, jistar2mustaqilErtalabki gigiena gimnastikasi kompleksi, sayidolim O'z. tar. kurs ishi, Ilmiy tadqiqot metodologiyasi, 4-bilet, Biznes muloqot va akademik yozuv, Kurs ishi Odiljonov Hojiakbar, Kurs ishi Odiljonov Hojiakbar, SHAXMAT VA PSIXOLOGIYA, CV

6-мавзу: Салиб юришлари. Ўрта асрларда христиан дини, черков ва унга қарши ҳаракат
IV асрга келиб Рим миперияси маданияти тизимида мажусийлик ва кўп худолик ҳукмрон мавқеда эди. Ана шундай шароитда янги дин сифатида юзага келган христианлик таъқиб остида бўлишига қарамай, империя ҳудуди бўйлаб кенг тарқалиб борди. Рим, Антиохия (Антакья, Туркия), Қуддус, Искандария каби шаҳарлар христианлик марказлари сифатида қарор топди.
Император Константин I (274-337) даврида Христиан дини мавқеи империяда анча кучайди. Бунга сабаб Константин I нинг 312 йилда Максенцияга қарши урушида хоч белгиси билан жанг қилгани ва ғалаба қозонгани бўлди. Ривоятларга кўра Константин I ўз тушида хоч белгисини Исо (а.с.)дан олгани ва унинг буйруғига кўра жангга киргани келтирилади. 313 йилда император томонидан қабул қилинган Милан эдикти (фармони)га кўра христиан дини давлат ҳимоясига олинган ва у анъанавий динлар билан бир хил ҳуқуққа эга бўлган. Император Юлиан (361-363) муртад ҳукмдор сифатида тан олинган бўлса-да, бироқ унинг даврида христианлик тазйиққа учрамади. Рим императори Феодесий I даврида (379-395) христиан дини ягона расмий давлат дини сифатида эълон қилинди.
IV асрда Христиан черкови ички тузилиш жиҳатидан тўла бирлашмаган эди. 325 йилда христианларнинг Биринчи Никей (Изник, Туркия) йиғилиши Константин I ташаббуси билан ташкил этилди ва унда провинциялар епископларини сайлаш ва тасдиқлаш, ғарбий епископлар устидан олий диний ҳокимит Рим черковига, шарқий, хусусан, Миср, Ливия ва бошқалар учун эса Антиох черковига берилди.
Иккинчи Никей йиғилиши 381 йилда Константинополда бўлиб ўтган. Константинопол епископи мавқеи ва давражаси бошқа шарқий епископлардан устунлиги тан олинди.
IV аср охирларига келиб христиан дини Рим империясининг деярли барча провинцияларига ёйилди. IV асрнинг 40-йилларида ушбу дин готлар орасида ёйилди ва Инжил илк бор герман тилига таржима қилинди. 496-497 йилларда Хлодвиг христиан динини қабул қилди. V асрлар бошида бургундлар, 589 йилда вестготлар ва VII аср охирида лангобардлар орасида христианлик тарқалди.
Франклар қироллигида барча епископларга қозилик иммунитети, яъни епископ ўзига қарашли ҳудудда солиқларни давлат фойдасига мустақил йиғиш ва суд ишларини амалга ошириш тақдим этилган.
Дастлаб папаларни лавозимига сайлаш императорлар қаттиқ назорати остида бўлган.
VII аср охирига келиб Англосакс черкови Римга тўғридан-тўғри бўйсунвчи, Алп тоғидан шимолда жойлашган илк черковга айланди.
VIII аср 2-ярмидан бошлаб Каролинглар ва христиан черкови ўртасида ўзига хос иттифоқ юзага келган. Рим черкови амалда Папанинг тўлиқ бошқаруви остида эмас эди ва у императорлар томонидан назорат қилинган. Каролинглар даврида монастирлар имтиёзли йирик ерларга эга бўлди. Улар қатори, епископ ва аббатларда Император билан ўзаро сенор-вассал муносабатлари қарор топди ва улар ҳарбий ишларга ҳам тортилди. IX аср охиридан – XI аср ўрталаригача бўлган давр Папалар тарихининг зулмат асри сифатида тарихга кирган. Бу давр оралиғида папалик қилганларнинг ярмидан кўпи черковдан қувилди, қамоққа солинди ёки ўлдирилди.
II мингйиллик бошларига келиб христиан дини Болтиқбўйи ҳудудлари, араблар томонидан эгалланган Испания ва Сицилиянинг бир қисмидан ташқари Европанинг Ғарбий, Марказий ва Шарқий ҳудудларида қарор топди.
Салиб юришлари – бу ҳарбий-колонизация ҳаракати бўлиб, Фаластиндаги муқаддас христиан зиёратгоҳларини араблар, даҳрийлар ва мажусийлардан тозалаш ҳамда эгаллашга қаратилган эди. Салиб юришларининг классик даври сифатида IX аср охири – XIII аср белгиланган бўлса-да, бироқ бу ҳаракатни қайта ташкил этиш Ўрта асрлар даврининг сўнггигача давом этди. Илк салиб юришлари ўзининг оммавийлиги ва стихияли кечгани билан ажралиб турди. Мазкур юришларда Европанинг йирик сеньор ва рицарларидан ташқари, Шимолий Италия ва Жанубий Франция шаҳарларининг деҳқонлари ва савдогарлари иштирок этган эди. Бироқ кейинчалик салиб урушларида асосан рицарлар қатнашди.
“Салиб юришлари” атамаси 1250 йилдан олдинроқ пайдо бўлган бўлиб, XVII-XVIII асрлардан бошлаб кенг қўлланила бошланган. Илк салиб юриши иштирокчилари ўз кийимларига хоч белгиларини тикиб олгани ҳолда ўзларини зиёратчилар, юришларни эса зиёрат, экспедиция ва муқаддай йўл сифатида талқин этганлар.
Салиб юришлари бошланишига иқтисодий, ижтимоий, ташқи сиёсий ва диний-психологик каби қатор комплекс омиллар сабаб бўлган. Хусусан, майорат ҳуқуқининг амал қилиши, ҳосилдор ерларни қўлга киритиш учун ички кураш, Венеция, Бари, Амальфи, Пиза ва Генуялик савдогарларнинг Шарқ, хусусан, Византия ва Левантадан ипак маҳсулотлари, ҳарбий кийим-кечаклар ва қимматбаҳо буюмларни олиб келиши ва шу орқали аҳолини шарққа қизиқтириши ҳамда диний жиҳатдан аҳолининг муқаддас диний урушга отланиши кабилар шулар жумласидандир. Шунингдек, табиат ҳодисалари-қишнинг қаттиқ келиши, Шимолий Европада 1089-1094 йилларда рўй берган сув тошқини кабилар ҳам бу жараёнга таъсир кўрсатган эди. Бундан ташқари, Фаластиндаги турк-салжуқийларнинг христианларни таъқиб остига олаётгани ҳақидаги уйдирма хабарларини ҳам сабаблардан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Бу даврда ташқи сиёсий ҳолат ҳам кескин ўзгарди. Салжуқийлар 1055 йилда Бағдодни эгаллади, 1071 йилда Манцикерт яқинида византияликлар мағлуб этилди.
Папа Григорий VII 1074 йилда ғарб оммасини христиан динини Шарқда ҳимоя қилиш, Византияга кўмак беришга чорлаган эди. Византия императори Алексей I (1081-1118) 1090-1091 йилларда Папа ва ғарбдаги европа қиролликларидан мадад сўраб мурожаат қилди. Император элчилари иштирокида Пяченца (Италия) йиғинида 1095 йилнинг мартида папа Урбан II (1088-1099) шарққа ҳарбий юриш ҳақида илк бор чорлов билан чиқди. 1095 йилнинг 27 ноябрида Франция жанубидаги Клермон шаҳри йиғинига келганлар олдида, катта очиқ майдонда Урбан II ўзининг машҳур нутқини сўзлаб, мазкур ҳаракатни уюштирувчиси сифатида салиб юришларини бошлаб берди. Унинг чақириғига кўра бутун Франция, Германия ва Шимолий Италияда “муқаддас” жангга ҳозирлик кўрилди.
Биринчи салиб юриши (1096-1099). 1096 йилнинг баҳорида Шампан, Лотарингия ва Рейн вилоятларидан бўлган минглаб деҳқонлар ва уларга уюшган майда рицар ва шаҳар аҳолиси ҳарбий отрядларга келиб қўшилдилар ва Шарққа томон отландилар. Йўл-йўлакай Исо (а.с.) ўлимида айбдор деб ҳисобланган яҳудийларнинг Франция ва Германия шаҳарларидаги жамоалари мулклари таланди. 1096 йилнинг августида Алексей I етиб келган илк ёрдам кучларини Босфор орқали Кичик Осиёга ўтишларига ёрдам кўрсатди. Ушбу қўшин Никея шаҳрига етиб келмасдан салжуқийлар томонидан тор-мор этилди.Айни шу дамда Лотарингиядан герцог Готфрид IV, жанубий Италиядан қирол Боэмунд бошчилигидаги норман қўшинлари, Марказий ва Шимолий Италиядан герцог Роберт армияси катта қўшинни ташкил этгани ҳолда Константинополга етиб келди. Алексей I аранг мазкур катта қўшинни муайян шартларга кўндира олди. Улар Алексей I га итоаткор эканликларини оммаж қасамёди орқали билдиришди, император уларни жанг пайтида озиқ-овқат билан таъминлаб туриш мажбуриятини олди. 1097 йилнинг апрел-май ойларида салиб қўшинлари Кичик Осиёга ўтказилди. 1907 йилнинг 1 июлида салжуқийлар дастлаб Дорилей (Эскишаҳар, Туркиянинг шимоли-ғарбида) яқинидаги жангда, кейинроқ Ираклия яқинида тор-мор этилди. Салибчилар октябр ойига келиб, Киликия орқали Сурия ерларига етиб келдилар ва аҳолисининг асосини арманлар ташкил этган бой Эдесса шаҳрини ишғол этдилар. Бу ерда илк салиб давлати – Эдесса қироллигига асос солинди. 7 ойлик қамалдан сўнг Антиохия (Антакя, Туркиянинг жануби-ғарбида) эгалланди ва кейинроқ Аинтиохия қироллигига айлантирилди. 1099 йилнинг 15 июлида Қуддус жанг билан олинди. Биринчи салиб юришлари натижасида 4 та қиролликка– Қуддус (1099-1291), Эедесса (1098-1144), Антиохия (1098-1268) ва Триполи (1109-1289) асос солинди. Мазкур қиролликлар ҳудуди баронияларга улар ўз навбатида рицарлар феодларига бўлинган. Баронлар курияларда ёки Ассиз (суд кенгаши) олий судида йиғинларини ўтказар эдилар ҳамда улар қирол васаллари эдилар. Ассиз олий суди олий сиёсий кенгаш ва феодал суд вазифасини бажарган. Мазкур суд томонидан чиқарилган қарорлар қирол ҳокимиятини ҳам амалда чеклар эди. Маҳаллий христианлар (араблар, сурияликлар, арман, юнон ва б.лар) вилланлар мавқеида эди ва ҳосилнинг 1/3 ва ҳатто ярмисини сеньорга беришлари лозим эди. Қуллар меҳнатидан ҳам фойдаланилган. Қиролликлар савдо ишлари салиб юришларида ёрдам кўрсатган Генуя, Пиза, Венеция, Марселдан чиққан савдогарлар қўл остида бўлган.
Қуддус қироллигида битта патриархлик, 14 та епископлик ва кўп сонли монастирлар мавжуд бўлган.
Қироллар ташқи хавфларга қарши туриш учун қатор тадбирлар амалга оширганлар. Хусусан, ҳарбий-рицарлик орденлари ташкил этилган. Биринчи орден 1070 йилда Қуддусда касал ва камбағал зиёратчилар учун ташкил этилган госпитал негизида 1113 йилда таъсис этилган. Шунингдек, тамплиер ёки храмовиклар ордени 1128 йилда ташкил этилган. 1190-1191 йилларда герман салибчилари Фаластинда Тевтон орденини таъсис этганлар.

Download 18,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti