Иккинчи салиб юриши (1147-1148). Мағлубиятдан сўнг бир оз муддат ўтгач, салжуқийлар салибчиларга қарши муқаддас уруш-жиҳод эълон қилдилар. 1137 йилда Мосул отабеки (ҳукмдори) Имомиддин Занги (1087-1146) Триполи қироллиги қўшинини маҳлуб этди, 1144 йилда Эдессани эгаллади. Папа Евгений III иккинчи юришни бошлаб ҳақида фармон қабул қилди. Иккинчи салиб юришига Франция қироли Людовик VII ва герман императори Конрад III бошчилик қилди. Дорилей яқинида герман қўшинлари тор-мор этилди, французлар Дамашқ қамалида (1148) мағлуб бўлдилар.
Учинчи салиб юриши (1189-1192). Айюбийлар сулоласи асосчиси Салоҳиддин Айюбий 1187 йилда Хаттин қишлоғи яқинида салибчиларнинг бирлашган қўшинини тор-мор этди. Унга қарши Рим папаси янги салиб юришини бошлашга чқирди. 1192 йилда султон ва Ричард I ўртасида тинчлик битими имзоланди. Эгалланган Акра шаҳри Қуддус қироллиги пойтахтига айланди.
Тўртинчи салиб юриши (1202-1204).
Do'stlaringiz bilan baham: |