12-Мавзу. ХХ аср рус композиторлари болалар ва ўсмирлар мусиқаси (С. С. Прокофев) Дарс режа



Download 16,87 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi16,87 Kb.
#831184
Bog'liq
ХХ аср рус композиторлари болалар ва ўсмирлар мусиқаси


12-Мавзу. ХХ аср рус композиторлари болалар ва ўсмирлар мусиқаси
(С. С. Прокофев)


Дарс режа:
1. ХХ аср рус мусиқа таълими тарбия ишига қўшган муносиб ҳиссалари.
2. ХХ аср рус композиторлари болалар ва ўсмирлар мусиқаси
3. ХХ аср мусиқасида ижодида С.С. Прокофев ижодида болалар ва ўсмирлар учун асарлари
Болалар ижроси учун мўлжалланган мусиқа, композиторлар ижодиётининг алоҳида соҳасига айланди. Рус ва европа композиторлардан - Б. Барток, М. Равел, И. Ф. Стравинский, С. С. Прокофев, Д. Б. Кабалевский, Г. В. Свиридов, Р. К. Шедринлар болалар учун чолғу асарларини, ёшлар учун Д. Д. Шостакович Иккинчи фортепиано контсертини, Д. Б. Кабалевский фортепиано ва скрипка контсертларини яратдилар. Композиторлардан М. В. Иорданский, Д. Б. Кабалевский, З. А. Левина, А. И. Островский, Е. И. Тиличеева, Ю. М. Чичков, В. А. Шаинскийлар болалар қўшиқ жанрига мурожаат қилиб, кўплаб мусиқа дурдоналарини яратдилар.
Рус композиторларидан В. Дичко, Д. Б. Кабалевский, А. Н. Пахмутова, Е. И. Подгайтс, Т. А. Попатенко, В. И. Рубин, европа композиторларидан З. Кодайлар болалар учун ёзилган хор ва кантаталар муаллифларидир.
Рус композиторлардан А. Н. Александров, Д. Б. Кабалевский, М. В. Ковал, Л. А. Половинкин, М. Р. Раухвергер, М. И. Чулаки, Р. К. Шедрин балетлари, Р. Г. Бойко, С. С. Туликов оперетталари, С. С. Прокофъевнинг бадиий ўқиш ва оркестр мусиқасини ўз ичига олувчи «Петя и Волк» симфоник эртаги, ва яна шу С. С. Прокофевнинг бадиий ўқиш, болалар хори ва симфоник оркестр учун «Зимний костер»сюитаси, Т. А. Чудованинг симфоник трилогияси каби мусиқа асарлари бор. И. О. Дунаевский, Г. Гладков, Б. А. Чайковскийлар - болалар драмалари, пъесалари ва кинофилмларининг мусиқа муаллифларидир.
«Детская музика» - С. С. Прокофевнинг фортепиано пъесалари туркуми бўлиб, у 1935 йилда яратилган. Бу дастурли 12 миниатураларда болалар ҳиссиётлари, дунёси, ички кечинмалари, тассуротлари ўзининг ёрқин ифодасини топган. ПЪесалар мазмуни ранг баранг бўлиб, уларнинг баъзилари ёз мавсумининг поетик пейзажига бағишланган, баъзилари эса рақс пъесалари, баъзи бирлари эса болалар маиший ҳаётини ифодалаб, эртакона фантастик мавзулар билан ёнма - ён бўлиб, ўта ёрқин бўёқларда ифодалаган. Улар орасидан энг машҳурлари «Марш», «Валс», «Ертак» каби пъесалардир.
1947 йили композитор ушбу тўпламдан 7 қисмли симфоник сюита тўплади. С. С. Прокофевнинг «Детская музика» тўплами Р. Шуманнинг «Албом для юношества», П. И. Чайковскийнинг «Детский албом» каби туркумлари билан бир қаторда ёш пианиночилар репертуарига мустаҳкам кириб кетди.
Болалар учун ёзадиган композиторлар ижоди бевосита махсус ва умумий мусиқа таълими билан боғлиқдир. ҳозирда болалар мусиқаси катта жамоалар - болалар хори, оркестрлари, опера студиялари учун яратилмоқда Мусиқа оъз моҳиятига коъра ҳам тарбия, ҳам таргъибот воситаси
ҳисобланади. ХХ-аср юртимизда боълиб оътган тарихий воқеалар, жумладан жаҳон урушлари, революстиялар, гражданлар урушлари ва тинч ривожланиш ҳамда йирик мамлакатнинг мустақил давлатларга боълиниши тарихий жараёнлари аввало халқ мусиқа ижодиётида, қолаверса композиторлар ижодида ҳам оъз аксини топиб берди.
Бундай асарларда ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик, урушга
вайронагарчиликка ва душманга нисбатан нафрат руҳи ҳукмрон боълиб, оъз навбатида юксак тарбиявий аҳамият касб этади.
ХХ-аср СНГ давлатларида яшаб болалар учун ижод қилган композиторлар жуда коъпчилик боълиб, уларнинг барчасининг ижоди тоъгърисида батафсил маълумот бериш учун маърузамиз коълами торлик қилади. Уларнинг ичидан асосийлари тоъгърисида фикр юритамиз.
С.С.Прокофъев (1891-1953) дунё тан олган таниқли рус композитори боълиб, унинг асарлари оддий, содда ва дилга яқинлиги билан тингловчи қалбини тезда забт этди. У болалар ва оъсмирлар учун бой мусиқа мероси қолдирди. Унинг машҳур эртакчи Х.К.Андерсен эртакларига (1914) ёзган “Танноз оърдакча” номли фортепиано ва овоз учун ёзилган асарлар тоъплами, 30 -йилларда яратган “Ромео ва Жулетта” балети, “Александр Невский” номли контатаси, 35 -йилларда “Болалар мусиқаси” номли фортепиано асарлари тоъплами, 36 -йилларда “Петя и волк” (Петя ва боъри) номли симфоник эртак асари, рус шоири С.Я.Маршак билан ҳамкорликда “Қиш гулҳани” сюитаси, “Тинчлик қоъриқчилари” номли симфоник оркестр учун оратория, 44-йилларда “Золушка” (СҲарл Перро эртаклари асосида) ни яратди. У умрининг охирига қадар эртаклардаги чуқур тарбиявий мазмунни оъз ижоди орқали ёш авлодга етказиб беришга интилди ва оъзи ҳам болаларга самимий
эди.
Download 16,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish