Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳум вазифадир.
Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 23 сентябрь
Юртимизда диний эътиқод эркинлиги таъминлангани, диний таълим муассасалари фаолият юритаётгани, турли миллат ва элат, дин ва конфессия вакиллари ўртасида дўстлик ҳамда ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик сиёсати натижасидир. Давлатимиз раҳбари томаонидан 2017 йил сентиябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ислом динининг дунё миқёсидаги ўрни, аждодларимизнинг динмиз ривожига қўшган ҳиссасига юксак баҳо берилиб, “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли резолюция ҳамда “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди. 2018 йилнинг 12 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди. Айни вақтда БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойҳаси ишлаб чиқилиб, халқаро миқёсда муҳокама қилинмоқда, 2018 йилда Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтгани ҳамда ушбу халқаро анжуман якунида қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд деклорацияси БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг расмий ҳужжати мақомига эга бўлгани Ўзбекистон етакчиси томонидан илгари сурилган халқаро миқёсдаги ташаббусларнинг амалий натижаси бўлган.
Юртимизда эзгу ниятлар билан муқаддас ислом динининг асл ғояларини ҳалқимизга етказиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилганини айтиб ўтиш ўринли24.
Ҳам зиёрати квотаси 5 мингдан 7200 нафар оширилди; сафар билан боғлиқ харажатлар эса камайтирилди. Умрадан эса квота умуман олиб ташланди ва ҳозирги йилнинг исталган вақтида умра зиёратини амалга ошириш имкони пайдо бўлди. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қайта янгиланмоқда. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш жараёни соддалаштирилди. Жумладан, уларни рўйхатга ўтказиш учун давлат божи миқдори 50 фоиз камайтирилиб, талаб этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди. Шунингдек, энди йилига 4 марта эмас бир йилда бир марта ҳисобот бериш белгиланди.
Ихвон ас-Сафо (араб.- соф биродарлар) – IХ асрда Басрада пайдо бўлган диний-фалсафий мактаб. Унинг вакиллари ўз номларини эълон қилмасдан 52 та рисола ёзиб тарқатган. Уларнинг мақсади фалсафий, табиий-илмий билимларни ёйиш бўлган. “Рисолалар тўплами” Х асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда кенг тарқалган. У чуқур фалсафий мазмунга эга бўлиб, омма учун эмас зиёлиларга мўлжалланган. Бу тўлган бизгача етиб келган ва 1995 йилда Эронда чоп этилган. 1150 йилда халифа Мустанжид рисолаларнинг барчасини ёндиришга буйруқ берган, лекин кўп нусхалари сақланиб қолган, форсий ва туркийга таржима қилинган. Рисолалар риёзиёт ва мантиқ, табиатшунослик ва руҳшунослик ҳамда илоҳиёт ва шариатга боғланган Ихвон ас-Сафо вакиллари ўзи орзу қилган инсонни тарбиялаш тизимини ишлаб чиққан. Ихвон ас-САФО рисолалари барча мусулмон мутафаккурлари ва тасаввуф аҳлига катта таъсир кўрсатди. ХVI аср охирига келиб мустақил йўналиш сифатида йўқолиб кетган25.
Do'stlaringiz bilan baham: |