Савол ва топшириқлар
Ислом динининг асосий ақидаси нималардан иборат?
Қуръони карим қачон нозил бўла бошлади?
Қуръон қандай қисм ва бўлимлардан иборат?
Машҳур муфассирлардан кимларни биласиз?
Қуръоннинг ўзбек тилига таржимаси ким томондан амалга оширилди?
Ҳадис деганда нимани тушунасиз?
Имон ал-Бухорий ким бўлган?
Ислом динидаги илк бўлиниш қайси даврда бўлиб ўтган?
Сунний ва шиалик оқимларининг фарқлари нимада?
Ислом динида нечта мазҳаб бор?
Ислом таълимоти асослари, мазмуни-моҳиятини баён этинг?
Исломнинг пайдо бўлишидаги ғоявий муҳит қандай бўлган?
Ислом таъминотининг асосларини изаҳлаб беринг?
Ислом маънавий дунёси қандай тараққиёт босқичи давлари мавжуд?
Калом фалсафаси ҳамда ислом динининг муқаддас манбаларини баён этинг?
Қуръони каримда оллоҳ оламни қандай яратган?
Илоҳий муҳаддис олимларни санаб беринг?
Калом илмининг мазмун-моҳиятини баён этинг?
Калом илмида “ширк”, “куфр”, “қиёмат” тушунчаларини изоҳланг?
Жаннат ва дўзаҳ ҳақидаги қарашларингизни баён этинг?
Ислом сўзининг маъно ва мазмуни.
Ислом таъминотининг асослари ва унинг мазмун-моҳияти.
Исломнинг пайдо бўлишидаги ғоявий муҳит.
Ислом таъминотида иймон ва эҳсон масаласи.
Исломдаги диний байрамлар.
Ислом талабида ибодатга кирадиган 5 та асосий фарз.
Ислом динининг муқаддас манбалари: Қуръон карим, ижмоъ, қиёс.
Ҳадисларнинг турлари.
Х асрда самарқандлик мутафаккир ва уларнинг қарашлари.
Мотрудия таъминоти ва унинг мазмун-моҳияти.
31. Калом фалсафаси ҳамда ислом динининг муқаддас манбалари.
32. Исломда жаннат ва дўзах эшиклари.
33. Мўъжиза ва кароматга доир тушунчалар.
34. Исломдаги илк бўлиниш, Исломдаги Ихвон ас-Сафо фалсафий мактаби.
35. Исломдаги мазҳаб ва йўналишлар.
36. Ислом таълимотида диний маросимлар.
37. Исломда сунийлик ва шиалик, уларнинг белгилари.
38. Ислом оқими ва йўналишларининг ҳозирги кўринишлари.
39. Тасаввуф (сўфийлик) тариқатлари.
40. Ислом ва дунёвий-маърифий давлат ҳамда қадриятлар уйғунлиги.
Глоссарий 9-мавзуга
Дўзах (форс.,араб.нор, жаҳаннам, жаҳим, сакар) – дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой. Жаннат (араб.боғ, бўстон, моҳ; форс. – беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир каби тақводор инсонлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой. Иймон – эътиқод, ички ишонч. Ижмоъ – Қуръон ва Ҳадисда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда фақиҳ ва мужтаҳидлар тўпланиб, ягона фикирга келган ҳолда ҳукм чиқариш, яъни фатво беришдир. Ислом (араб. – бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) –жаҳонда кенг тарқалган уч динлардан бири. Калом (араб. – гап, нутқ, баён) – исломий эътиқод ва дунёқарашга оид масалаларни ақлий мулоҳазага таяниб далиллаш ва хулосалашдир. Маърифат (араб. – билиш, англаш идрок этиш) - тасаввуф тушунчаси. Тариқат (араб. – йўл, усул, восита масала) – суфийликка хос тушунча. Ширк (араб. – бирга қатнашиш, шериклик) – Аллоҳнинг зоти, сифатлари, исмлари ва ҳукмларида шериги бор деб эътироф қилиш. Эҳсон (араб. – яхшилик, муруват) - бирор нарсани ҳадя қилиш хайр-садақа Қиёс – Қурон, Ҳадис (Суннат) ва Ижмоъда бирор ҳуқуқий масалага аниқ жавоб топилмаганида, уни шунга ўхшаш масалага таққослаш йўли билан ҳукм чиқаришдир. Қиёмат (араб. марҳумларнинг қайта тирилиш куни, тик туриш) – дунёнинг тугаши ҳақидаги илоҳий таълимот. Куфр (араб. – яшариш, ношукурчилик, кофирлик) – исломий эътиқодга кўра, ислом динини ёки Аллоҳ, борлиқ ва инсон фаришталари, пайғамбарларига, илоҳий китобларга ишонмаслик. Қуръони карим – ислом динининг муқаддас китоби, 30 пора (қисм), 114 сура, 6236 оят, 77439 калима, 325743 ҳарфдан иборат тўплам. Ҳадис (араб. – ҳикоя, хабар) – бу Муҳаммад (с.а.в.)нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўпламидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |