Ҳуқуқ кафедраси


Нафосат фалсафаси фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги



Download 0,87 Mb.
bet2/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

Нафосат фалсафаси фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги
Нафосат фалсафасининг ижтимоий фанлар билан алоқаси шахс тарбиясини камолга этказиш билан боғлиқ масалаларда узвий бирликка эга. Зеро, ижтимоий фанларнинг тарбия жараёнидан кўзлайдиган мақсади – муқаддас қадриятларимиз, юксак маънавиятимиз, буюк тарихимиз ва умумбашарий тарақиёт йўлимизнинг асоси бўлган маънавий тарбияни қарор топтиришга боғлиқдир. Зеро, Ислом Каримовнинг “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшашши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади.
Нафосат фалсафаси ва ахлоқ фалсафаси. Эстетика қадим-қадимлардан буён кўпгина фанлар билан мустаҳкам алоқада ривожланиб келган. Шулардан бири бўлган фалсафа ҳақида, улар орасидаги боғлиқлик тўғрисида юқорида айтиб ўтдик. Нафосат фалсафаси учун яна бир яқин алоқадор, «қадрдон» фан ахлоқ фалсафасидир.
Бу иккала фан шу қадар бир-бирига яқинки, ҳатто баъзи даврларда айрим мутафаккирлар томонидан улар этарли даражада ўзаро чегараланмаган. Чунки инсоннинг хатти-ҳаракати ва нияти кўпинча ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик, ҳам нафосат хусусиятларини ўзида бирваракай мужассам қилади. Шу сабабли «Авесто», «Библиё» ва «Қуръон» каби муқаддас китобларда, Суқрот, Афлотун, Форобий сингари қадимги файласуфлар таълимотларида ахлоқийликни – ички гўзаллик, нафосатни – ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. Бундан ташқари, кўриб ўтганимиздек, санъат нафосат фалсафасининг асосий тадқиқот объэктларидан ҳисобланади. Ҳар бир санъат асарида эса ахлоқнинг долзарб муаммолари кўтарилади ва ижодкор энг юксак ахлоқий даражани бадиий қиёфалар орқали инъикос эттиради. Бу инъикос бевосита ижобий қаҳрамонлар қиёфасида амалга ошса, билвосита салбий воқеа-ҳодисаларга муаллиф нуқтаи назари орқали рўй бериши мумкин. Яъни, бирор-бир бадиий асарда ижобий қаҳрамонлар умуман бўлмайди, лекин ундаги воқеа-ҳодисаларга ижодкор ўз замонаси эришган ахлоқий юксакликдан туриб баҳо беради. Шу боис ахлоқсиз бадиий асарнинг бўлиши мутлақо мумкин эмас. Демак, нафосат фалсафаси ўрганаётган ҳар бир бадиий асар маълум маънода ахлоқ фалсафаси нуқтаи назаридан ҳам тадқиқ этилаётган бўлади. Бироқ, бундай яқинлик, юқорида айтганимиздек, асло айнанликни англатмайди. Бу иккала фаннинг тадқиқот объэктлари орасидаги фарқни биринчи бўлиб буюк Арасту «Метафизика» асарида назарий жиҳатдан исботлаб берган эди; у, эзгулик фақат ҳаракатда, гўзаллик эса ҳаракациз ҳам намоён бўлади, деган фикрни билдиради.
Дарҳақиқат, ахлоқийлик фақат инсоннинг хатти-ҳаракати, қилмиши орқали юзага келади; одам токи ҳаракациз экан, биз унинг на яхшилигини, на ёмонлигини биламиз. Муаяйн хатти-ҳаракат содир қилинганидан кейингина биз уни ё эзгулик, ё ёвузлик, ё яхшилик, ё ёмонлик сифатида баҳолаймиз. Гўзаллик эса, ўзини ҳаракациз ҳам намоён этаверади. Олайлик, Кўкалдош мадрасаси. У ҳеч қачон ҳаракат қилмайди, лекин гўзаллик сифатида мавжуд, ҳаракацизлигидан унинг гўзаллигига путур этмайди. Бундан ташқари, ахлоқнинг қонун-қоидалари, насиҳатлар, ҳикматлар умумийликка, барчага бир хилда тааллуқлилик хусусиятига эга. Нафосат эса муайянликни, аниқликни ёқтиради. Масалан, ахлоқ фалсафасидаги «яхши одам» тушунчаси ҳаммага – аёлга ҳам, эркакка ҳам, ёшу қарига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Нафосат фалсафисида эса «гўзал одам» тушунчаси йўқ: ё «гўзал йигит», ё «гўзал қиз» деган тушунчаларгина мавжуд. Чунки, эркак кишидаги чиройли мўйлов фақат эркакнинг юзида, аёл кишидаги ҳуснлардан бири – кўкрак фақат аёл киши вужудида гўзалликка эга. Энди мўйлов бураб сўзлаётган аёлни-ю, сийнабанд тақиб юрган эркакни тасаввур қилинг! Бояги гўзалликлар хунукликка айланади-қолади. Шунингдек, гўзаллик бир вужудда ҳам фақат ўз ўрнини талаб қиладиган «ўта инжиқлик» хусусиятига эга. Шу жойда олмон нафосатшуноси Фехнер қўллаган мисолни келтириш ўринли: қиз бола юзидаги қизиллик унинг гўзаллигидан далолат беради. Бироқ, қизиллик унинг бурни устига кўчса – хунукликка айланади. Демак, ахлоқ учун – умумийлик, нафосат учун эса – муайянлик мавжудлик шарти ҳисобланади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish