Ҳуқуқ кафедраси


Гўзаллик - нафосат фалсафасининг марказий категорияси



Download 0,87 Mb.
bet5/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

Гўзаллик - нафосат фалсафасининг марказий категорияси
Ҳар бир фан ўз мақомига кўра муайян тадқиқот фаолият соҳаси бўлиб, бу фаолият табиат, жамият ва тафаккур ҳақида янги билимлар ҳосил қилишга қонун ва категориялар асосида оламни янгидан идрок этишга қаратилган бўлади. Маълумки, диалектиканинг бирор-бир категориясини воқеликдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Чунки, бу кате¬гориялар (яхлитлик, қисм, зарурият, тасодиф, моҳият, сифат ва ҳ.к) инсонни ўраб турган оламда содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ хулосалар чиқаришга, уларни тўғри таҳлил этишга кўмак беради. Нафосат фалсафаси ҳам ўзининг қонун ва категорияларига эга. Нафосат фалсафаси категориялари (гўзаллик, ҳу¬нуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгилилик ва ҳ.к.) инсон ва табиат, инсон ва жамият, инсон ва ижтимоий борлиқ билан доимо ҳамкорликда вужудга келади.
«Гўзаллик»нинг тугал илмий таърифи ҳақида бирор-бир қатъий фикр мавжуд эмас. Бироқ, гўзалликнинг идрок этилиши, табиатда намоён бўлиши, санъатда акс этиши ҳамда унинг жамият ривожига таъсири ҳақида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар, яратилган таълимотлар ўзининг салмоғи билан аҳамиятлидир. Инсон ва унинг руҳий-жисмоний, ахлоқий-эстетик фаолияти, табиат ва ундаги ҳодисалар, жамият ва унда рўй бераётган ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий жараёнлар гўзалликка ёндошувнинг тарихан таркиб топган асосий обектларидир.
Одатда, гўзаллик икки омил асосида юзага келади. Булар: инсон тафаккури ва меҳнатининг маҳсули натижасида яратиладиган гўзаллик; инсон тафаккуридан ташқарида, инсонга боғлиқ бўлмаган холда юзага келадиган гўзаллик. Биринчисида ақл, руҳ ва хиссиёт устувор бўлса, иккинчисида макон ва замон салмоқли ўринни эгаллайди.
Ислом оламида «Ҳужжат ул-Ислом» номи билан машҳур Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолий эса гўзалликка манфаациз муносабатни ёқлайди ва уни муҳаббат тушунчаси орқали изоҳлайди: «Ботиний ақл кўриниб тургувчи ақлдан кучлироқдир, қалб эса билишга нисбатан устундир. Ақл билан англанадиган гў¬заллик кўз билан кўриладиган гўзалликдан устуворроқдир», -де¬ган қараш билан изоҳлашга ҳаракат қилади. Имом Ғаззолий илгари сурган гўзалликнинг нисбийлиги ва гўзалликка нисбатан манфаациз муносабат назарияси кейинчалик Оврўпа нафосатшунослигида кўзга кўринган мутафаккирлар қарашларининг шаклланишига туртки берди. Файласуф-олим Абдулла Шер бу борада «Чунончи, Иммануил Кант нафосат туйғусини манфаациз, беғараз, фақат предметга соф муҳаббат билан муносабатда бўлиш туфайли юзага келган туйғу деб атайди. Гўзалликнинг нисбийлиги борасида ҳам Кант Ғаззолий тутган йўлдан боради» деган фикрни таъкидлаган эди.
Имом Ғаззолийнинг фикрига кенгроқ назар ташлайдиган бўлсак, инсоннинг Қалби гўзалликни идрок этишда энг муҳим аҳамият касб этадиган «ҳудуд» эканлиги ойдинлашади. Гўзалликни Қалб орқали англаниши Абу Наср Форобий, Умар Ҳайём, Ибн Сино, Алишер Навоий каби Мусулмон Шарқи мутафаккирларининг эстетик қарашларида салмоқли ўринни эгаллайди.
Гўзаллик ўз-ўзидан юзага келадиган тушунча эмаслигини юқоридаги фикрлар исботлаб турибди.
Гўзалликнинг намоён бўлиши ва хис этишда шартли равишда қуйидаги гўзаллик унсурларини кўрсатиш мумкин: меъёр, мақсадга мувофиқлик, тартиблилик, уйғунлик, ҳамоханглик, мослик, яхлитлик, бирлик, мутаносиблик, тенглик. Мазкур тушунчалар нарса-ҳодисаларда бевосита ёки билвосита иштирок этади. Масалан, баҳор фаслининг гўзаллиги табиатнинг уйғониши, кўкламнинг юз очиши билан белгилансада, ундаги муҳим унсур мослик тушунчаси билан, яъни фаслнинг инсон манфаати ва эҳтиёжига мослиги - кунларнинг исиши, атрофга ёқимли хидларнинг таралиши, баҳорий гулларнинг униб чиқиши ва ҳоказолар билан ифодаланади. Қиш ҳам қаҳратон совуғи, оппоқ қори билан ўзига хос гўзал фасл, бироқ унинг совуғи ва қори баҳорнинг гўзаллигига зарар этказади.
Гўзаллик сифатлари туғёнийлик, мафтункорлик, фойдалилик, мўъжизавийлик сингари тушунчалар орқали изоҳланади. Гўзалликнинг хусусиятлари эса қулайлик, манфаатдорлик, ёқимлилик, чиройлилик тушунчалари билан белгиланади. Унсурлар, сифатлар ва хусусиятлар уйғун бўлган нарса-ҳодисаларгина чинакам гўзалликни акс эттириши мумкин. Зеро, чиройли нарсанинг сифати бизнинг манфаатимиз учун ҳамоханг бўлмаса ёки бизнинг мақсадларимизга мос келмаса у ҳар қанча мафтункор бўлмасин гўзаллик сифатида бахоланмайди.
Шу ўринда гўзаллик тушунчаси «чиройли», «кўркам», «нафис», «жозибадор», «мафтункор», «латофатли» каби тушунчаларга нисбатан кенгқамровли ва устувор эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, гўзаллик билан кундалик турмушимизда тез-тез тилга олинадиган «чиройлилик» тушунчаси орасида муайян тафовутлар мавжуд.
Чиройлилик - нарсаларнинг ташқи кўринишини, ҳолатини, бажарилган иш ёки қилинган ҳа¬ракатдаги ўзаро ҳамоҳангликни ифодаловчи тушунча. Чи¬ройлилик инсонларда ёқимли таассурот қолдиради, аммо айни бир пайтда ўша чиройли бўлган нарса-ҳодиса ёқимсиз ҳолатларни ҳам вужудга келтиради. Масалан, «Бангидевона» ўсимлигининг гули оппоқ, чиройли бўлади. Аммо, гулининг ҳиди ёқимсиз, танасидан сассиқ хид чиқади. Шу маънода айтишимиз мумкинки, чиройлилик нарса-ҳодисанинг ёки шакл ёки мазмунидаги хусусиятни акс эттириши билан кишида ёқимли таассурот қолдиради. Шунинг учун ҳам нарса-ҳодисаларнинг фақат шакл (ташқи) ёки фақат мазмун (ички) моҳиятига қараб унга гўзаллик иборасини ишлатиш ўринли эмас. Зеро, гўзаллик нарса-ҳодисаларнинг фақат бир томонинигина акс эттирмайди, аксинча у мазмун билан шаклнинг уйғунлиги, мослиги, ҳамоханглиги, мақсадга мувофиқлиги асосида шаклланади. Шу маънода гўзаллик ҳам обектив ҳам субектив хусусиятга эга. Табиат гўзаллиги обект (инсон) ва субект (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси)нинг тартиби ва уйғунлигига асосланади. Уйғунлик ва тартибнинг бузилиши эса табиат ва инсон учун зарарли оқибатларга олиб келишини бугунги кундаги экологик муаммолар орқали кўришимиз мумкин...
Шахснинг ижтимоий жараёнлар билан бўладиган муносабатларида гўзаллик нисбийлик хусусиятига эга бўлади. Бу холат айниқса, гўзалликнинг моддий ва маънавий қадриятлар тизимидаги ўрнида яққол кўзга ташланади. Чунки, гўзалликнинг ҳар қандай тахлили шахс ва жамият муносабатлари билан муқояса қилингандагина унинг ижтимоий-маънавий хусусиятлари янада ойдинлашади. Шу боис гўзалликнинг маънавий ва моддий қадриятлар тизимидаги ўрнига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish