Борлиқ фалсафанинг предмети



Download 26,26 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi26,26 Kb.
#46886
  1   2   3

МАВЗУ: ОНТОЛОГИК КАТЕГОРИЯНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ.
Режа:

  1. Онтология, борлиқ категориялари. Фалсафада субстанция ва материя муаммоси.

  2. Фалсафада макон, вақт, харакат ва ривожланиш масалалари

  3. Табиат фалсафаси. Инсон борлиғи

Борлиқ фалсафанинг предмети. Биз дунё, материя тузилиши, макон, вақт, ҳаракат, ҳаёт, онг ва шу кабилар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун асосан физика, астрономия ва биология каби табиатшунослик фанларига мурожаат этамиз. Лекин бу фалсафада борлиқ муаммолари ўрганилмайди, дэган маънони англатмайди.
Бугунги кунда олимлар нотирик, тирик дунё ва ижтимоий дунё нима, дэган саволларга жавоб топишда жиддий ютуқларга эришганлар. Улар дунё ҳақида ўтган асрларда яшаган ўз ҳамкасбларига қараганда тўлароқ ва теранроқ тасаввурга эгадирлар. Аммо, дунёнинг моҳияти ҳақидаги кўпгина муҳим саволларга ҳозир ҳам аниқ ва узил-кесил жавоблар мавжуд эмас. Масалан, нафақат макон ёки вақт тушунчаларига, балки нисбатан соддароқ ҳодиса бўлмиш гравитация тушунчасига ҳам дунёда бирон-бир физик бугунги кунда ҳам аниқ (айни пайтда тажрибада тасдиқланадиган) таъриф бера олмайди.
Шу сабабли инсоннинг дунё ҳақидаги қарашларида муҳим рол ўйнайдиган, бироқ илмий ечимини топмаган муаммоларни фалсафий англаб этишга кучли эҳтиёж доимо мавжуд бўлган ва ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда. Бу муаммоларнинг аксарияти ҳақли равишда «боқий» муаммолар деб аталади, чунки улар предмети мос келса ҳам билиш методлари ва воситалари ҳар хил бўлган фан ва фалсафа эътиборини ўзига жалб қилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, физика ва бошқа муайян фанларга жоиз бўлмаган нарсалар фалсафа учун жоиздир. Аниқ далилларга таянадиган ва уларга мувофиқ қарашлар бирлигига эришишга ҳаракат қиладиган табиатшуносликдан фарқли ўлароқ, фалсафа якдилликка интилмайди ва айни бир муаммолар бўйича баъзан қарама-қарши, бир-бирини истисно этувчи жавоблар беради. Шу тариқа у дунёқарашни кенгайтиради, эски муаммоларнинг одатдаги талқинини ўзгартиради, аниқ фанларнинг методлари билан амалга татбиқ этиладиган янги ечимлар устида ижодий изланишга даъват этади.
Шу тариқа фалсафа эвристик ва методологик ролни бажарар экан, айни замонда ўзи ҳам табиатшунослик олувчи ишончли натижаларга муҳтож бўлади ва улардан янги назариялар тузиш учун асос сифатида фойдаланади. Шу сабабли биз борлиқнинг асосий шакллари ва фундаментал асосларини фалсафа нуқтаи назаридан ўрганар эканмиз, албатта ё ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган, ё борлиқни яхшироқ тушунтиргани учун қабул қилинадиган табиий-илмий материал ва далилий маълумотларга таянамиз.

Download 26,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish