Борлиқ фалсафанинг предмети



Download 26,26 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi26,26 Kb.
#46886
1   2   3
Онтология тушунчаси. Ўқув курсларида асосий фалсафий муаммоларни ўрганиш одатда онтологиядан бошланади. Онтология фалсафий билимларнинг алоҳида соҳаси бўлиб, унда борлиқ ва йўқлик, мавжудлик ва номавжудлик муаммоларига доир масалаларнинг кенг доираси ўрганилади, шунингдек мавжудлик сифатига эга бўлган барча нарсаларнинг моҳияти аниқланади. «Онтология» атамаси фалсафада фақат XVII асрдан бери ишлатилади, лекин у юнонча ўзакларга эга бўлиб (ontos – борлиқ, logos – сўз, таълимот), борлиқ ҳақидаги таълимот дэган маънони англатади. Онтология фалсафада алоҳида ўрин эгаллайди. Икки ярим минг йиллик фаол фалсафий изланишлар натижасида фалсафий билим тизимида онтологиядан ташқари фалсафанинг муҳим фалсафий мазмун касб этадиган гносеология, аксиология, ижтимоий фалсафа, ахлоқ, эстетика, мантиқ каби таркибий қисмлари пайдо бўлди. Лекин уларнинг барчаси замирида онтология ётади. Ўз навбатида онтология ҳар қандай фалсафий дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва шу тариқа ўз таркибига кирмайдиган бошқа фалсафий муаммолар талқинини кўп жиҳатдан белгилайди.
«Борлиқ» категорияси. Аксарият фалсафий тизимларнинг категориялар аппаратини ташкил этадиган кўп сонли фалсафий категориялар орасида «борлиқ» категорияси доимо марказий ўринни эгаллайди. Чунки у ҳар қандай предмет, ҳодиса, воқеа ва шу кабиларнинг энг муҳим хусусиятини, аниқроқ айтганда, уларнинг мавжуд бўлиш, бевосита ёки билвосита намоён бўлиш, ўзаро таъсирга киришиш қобилиятини акс эттиради.
Бу инсон ўзлигини ва ўзини қуршаган борлиқни англашга илк уринишларидаёқ дуч келадиган ҳар қандай объектнинг, борлиқ ҳар қандай қисмининг умумий хоссасидир.
Инсон ақлли жонзот сифатида шаклланиш жараёнининг илк босқичларидаёқ ўз дунёқарашининг негизини ташкил этадиган муҳим саволларга жавоб топиш зарурияти билан тўқнаш келади:

  1. «Мен кимман?»

  2. «Мени қуршаган борлиқнинг моҳияти нимада?»

  3. «Борлиқ қандай ва қаердан пайдо бўлган?»

  4. «Дунёни нима ёки ким ҳаракатлантиради?»

  5. «Дунёнинг ривожланишида бирон-бир мақсадга мувофиқлик, мақсад, мўлжал борми?»

Инсон бундай саволларга жавоб беришга киришар экан, унинг онги аввало ўзи нима билан бевосита иш кўраётганини қайд этади. Буни аниқ англамасдан, у ўзининг дунё ҳақидаги мулоҳазаларини аниқ-равшан нарсаларни қайд этишдан бошлайди. Шу тариқа инсон ва унинг онги ўзини қуршаган барча нарсалар аввало мавжуд бўлиш қобилиятига эга эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Шундай қилиб, борлиқ масаласи инсоннинг дунёни оқилона англаш йўлидаги илк уринишларидаёқ дуч келган барча масалаларнинг негизи ҳисобланади. Муайян нарсалар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги масаласи инсон фалсафий мулоҳаза юрита бошлагани заҳотиёқ унинг диққат марказидан ўрин олди. Мифологиянинг бош вазифаси – «борлиқни ким яратгани» ҳақида гапириб беришни фалсафа «борлиқнинг нималиги, у қаердан пайдо бўлгани ва қаерга йўқолиши»ни оқилона тушунтириш билан алмаштиргани тасодифий эмас. Бундай тушунтиришга уриниш жараёнида файласуфлар барча замонларда қуйидаги саволларга жавоб топиш зарурияти билан тўқнаш келганлар:

  • фалсафий категория сифатидаги «борлиқ» нима?

  • бу атама нимага нисбатан татбиқ этилиши мумкин?

  • унга қандай фалсафий маъно юкланади?

Бу саволларга кенг жавоб бериш фалсафа тарихига ҳам, мазкур тушунчанинг этимологиясига ҳам мурожаат этишни назарда тутади. Мазкур дастур бўйича таълим олувчилар тарихий-фалсафий курс билан таниш бўлишлари лозимлигини ҳисобга олиб, бу ерда фақат фалсафий тафаккур тарихига қисқача тўхталамиз ва мазкур муаммони англаб этиш жараёнидаги муҳим босқичларинигина қайд этамиз.

Download 26,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish