Борлиқ фалсафанинг предмети


Фалсафа тарихида борлиқ муаммоси. Борлиқ масаласида фалсафа ва фан синтези



Download 26,26 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi26,26 Kb.
#46886
1   2   3
Фалсафа тарихида борлиқ муаммоси. Борлиқ масаласида фалсафа ва фан синтези. «Борлиқ» категорияси фалсафа пайдо бўлиши билан шаклланган ва изчил назарий қизиқиш предметига айланган бўлсада, дунё ҳақида одамлар анча олдинроқ фикр юрита бошлаганлар ва бу тасаввурлар кўп сонли афсоналар ва мифларда бизгача етиб келган.
Борлиқ муаммосини фалсафий англаб этишга илк уринишлар милоддан аввалги биринчи минг йилликда вужудга келган қадимги ҳинд ва қадимги хитой фалсафаларидаёқ кузатилади. Хусусан, Ведалар (қадимги ҳинд тафаккурининг илк ёдгорликлари) ва уларга диний-фалсафий шарҳлар – Упанишадаларда яхлит маънавий субстанция, ўлмас жон ҳақидаги ғоялар, шунингдек дунё ҳақидаги материалистик ва атеистик тасаввурлар ўз аксини топган. Сўнгги зикр этилган тасаввурларга мувофиқ бутун борлиқнинг негизини табиий асослар – олов, ҳаво, сув, ёруғлик, макон, вақт ташкил этади. Қадимги Ҳиндистон мутафаккирлари борлиқ сирининг тагига этишга ҳаракат қилар эканлар, қуёш тунда қаерга кетади, юлдузлар кундузи қаёққа йўқолади каби саволларга жавоб топишга уринганлар ва бу тасаввурларни инсониятга маълум бўлган энг қадимги китоб – Ригведаларда акс эттирганлар.
Қадимги Хитой фалсафаси аввало ижтимоий муаммоларга қараб мўлжал олгани боис, унда инсон борлиғига, шунингдек ижтимоий борлиққа кўпроқ эътибор берилган. Айни замонда, табиатнинг биринчи асослари ҳам эътибордан четда қолмаган. Бу қизиқиш, хусусан, нарсалар ва ҳодисаларнинг бутун ранг-баранглигини белгиловчи беш стихия (сув, ер, дарахт, темир, олов) ҳақидаги таълимотда ўз аксини топган. Кейинроқ «Ўзгаришлар китоби»да борлиқнинг бутун ранг-баранглигини ташкил этувчи бундай биринчи асосларнинг саккизтаси қайд этилади.
Худоларнинг келиб чиқиши, уларнинг ҳаёти, ишлари, ўзаро кураши ҳақида ҳикоя қиладиган ва шу тариқа қадимги одамларнинг дунёнинг вужудга келиши ва эволюцияси ҳақидаги тасаввурларини акс эттирган космогоник мифлар Суқротга қадар аввало табиат фалсафаси сифатида юзага келган ва ривожланган юнон фалсафасининг биринчи манбаи бўлиб хизмат қилди. Илк юнон файласуфлари ўз асарларини одатда «Табиат ҳақида» деб номлаганлари, уларнинг ўзлари эса натуралистлар, «физиклар» деб аталиши бу фикрни тасдиқлайди.
Шарқ донишмандлари каби, антик мутафаккирларни ҳам борлиқнинг манбалари қизиқтирган. Қадимги юнон фалсафаси вужудга келган пайтдан бошлаб улар бутун борлиқнинг биринчи сабабини мавжуд воқеликнинг ўзидан излаганлар, уни дам сув (Фалес) ёки ҳаво (Анаксимен) деб, дам ҳамма нарсани бошқарадиган боқий ва чексиз асос – «апейрон»(Анаксимандр) деб тавсифлаганлар. (тахминан мил. ав. 611-545 йиллар) Анаксимандр ҳатто жонли мавжудотларнинг табиий келиб чиқиши ғоясини илгари сурган. Унинг фикрича, мазкур мавжудотлар денгиз сувида вужудга келган ва сув ўтларидан пайдо бўлган. Сўнгра балиқсимон мавжудотлар қуруқликка чиққан ва улардан одамлар ривожланган. Шунга ўхшаш фикрларни Ксенофан (мил. ав. 580-490 йиллар) ҳам илгари суради. У ҳамма нарса ер ва сувдан вужудга келади ва ривожланади, ҳатто «биз ҳам ер ва сувдан пайдо бўлганмиз», деб ҳисоблайди.
Ўша даврнинг бош фалсафий масаласи – «ҳамма нарса нима?» дэган саволга жавоб берар экан, Пифагор (мил. ав. 580-500 йиллар) «ҳамма нарса сондир», дэган хулосага келади. У Ернинг шарсимонлиги ҳақидаги ғояни биринчи бўлиб илгари суради. Кейинчалик бу ғояни Парменид (мил. ав. 540-480-йиллар) қўллаб-қувватлади ва унга ёзма таъриф беради. Парменид файласуфлар орасида биринчи бўлиб борлиқни категория сифатида тавсифлади ва уни махсус фалсафий таҳлил предметига айлантирди. У ҳақиқий борлиқ моҳиятининг ўзгармаслиги ҳақидаги ғояни илгари суради. Парменид фикрича, борлиқ пайдо бўлмаган ва у йўқ ҳам бўлмайди, чунки ундан бошқа ҳеч нарса йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Борлиқ ягона (узлуксиз), ҳаракатсиз ва баркамолдир. У ўз чэгараларига эга бўлиб, «улкан мутлақо юмалоқ Шарга» ўхшайди.
Пармениднинг ягона, ажралмас, ўзгармас ва ҳаракатсиз борлиқ ҳақидаги таълимоти эллинлар дунёсида шуҳрат қозонди ва элеатлар мактаби вакили бўлган самослик Мелис томонидан давом эттирилди. У Парменид фикрига асосан қўшилган ҳолда, «Табиат ёки борлиқ ҳақида» деб номланган асарида борлиқ чэгарасиз эканлигини қайд этади. Унинг фикрича, агар борлиқнинг чэгараси борлигини тан олсак, бу борлиқ йўқлик билан чэгарадош эканлигини англатади. Бироқ, ҳамонки йўқлик мавжуд эмас экан, борлиқ ҳам чэгарали бўлиши мумкин эмас.
Шундай қилиб, қадимги юнон фалсафасининг Суқротга қадар бўлган даврида онтология сезиларли даражада ривожланади: ўша давр атоқли файласуфларининг деярли барчаси борлиқ муаммосини бевосита ёки билвосита ўрганади, уни, одатда, боқий ва баркамол космос, «ягона табиат», яъни моддий-ҳиссий дунё билан тенглаштиради. Масалан, Эмпедокл (мил. ав. 484-421 йиллар) «борлиқ» атамасини бевосита ишлатмаган бўлса ҳам, «барча нарсаларнинг тўрт негизи» (олов, ҳаво, сув ва ер) ҳақида сўз юритар экан, дунё (космос) тухумсимон кўринишга эга деб ҳисоблаган, ҳаёт нам ва иссиқ сув ўтларидан келиб чиққани ҳақида мулоҳаза юритган. Демокрит ва Левкипп атомларни муайян модда сифатида тавсифлаб, уларни «бўшлиқ» - йўқликка зид ўлароқ, «тўла» ёки «қаттиқ» борлиқ билан тенглаштирган.
Шу даврда борлиқни тушунишга нисбатан диалектик ёндашув илк бор намоён бўлади. У бутун дунё муттасил ҳаракат ва ўзгариш жараёнини бошдан кечиради деб ҳисоблаган ва шу муносабат билан «айни бир нарса мавжуд ва номавжуддир» дея қайд этган Гераклит (мил. ав. 544-483 йиллар) таълимотида айниқса бўртиб кўринади.
Борлиқ тушунчасини Платон (мил. ав. 427-347 йиллар) сезиларли даражада кенгайтирди. У нафақат моддий, балки идеал нарсалар ҳам борлиққа эга эканлигини фалсафа тарихида биринчи бўлиб кўрсатиб берди. Платон «ҳақиқий борлиқ» - «объектив мавжуд ғоялар дунёси»ни фарқлади ва уни «ҳиссий борлиқ»қа қарама-қарши қўйди. Бунда у инсон онгида мустақил мавжуд бўлган тушунчалар борлиғини ҳам кўрсатиб ўтди ва шу тариқа илк бор «борлиқ» тушунчасига амалда мавжуд бўлган барча нарсаларни киритди.
Марказий Осиёнинг энг қадимий китоби “Авесто”да, борлиқ ҳаракатдаги дунё, бутун жонли ва жонсиз нарсаларнинг уйғунлигидаги мавжудлик деб ифодаланади.
Кейинчалик фалсафа тарихида борлиқнинг кўп сонли ҳар хил талқинлари шаклланди, лекин уларнинг барчаси борлиқ ҳақидаги ҳиссий ва оқилона тасаввурлар атрофига у ёки бу тарзда тизилади. Бунда фикрлар ва ёндашувлар ранг-баранглиги намоён бўлади.
Хусусан, ўрта асрлар Европа фалсафасида «ҳақиқий борлиқ - «Худонинг борлиғи» ва «ҳақиқий бўлмаган», яъни Худо яратган борлиқ фарқланади.
Шарқнинг буюк мутафаккири Форобий борлиқ муаммосини ҳал қилишда “вужуди вожиб” ва “вужуди мумкин”нинг ўзаро нисбатига мурожаат қилади. Унинг фикрича “вужуди вожиб” барча мавжуд ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган нарсаларнинг биринчи сабаби. Биринчи сабаб сифатида у ўзга турткига муҳтож эмас. У мутлоқ борлиқ ва донишмандлик ифодаси. “Вужуди мумкин” эса доимо ўзгаришда, зиддиятли муносабатларда бўлиб, унда барча нарсалар оддийдан мураккабга, тартибсизликдан тартиблиликка қараб ҳаракат қилади. “вужуди вожиб“ яратган энг буюк воқеликдан бири инсон ақлидир. У “Фуқаролик сиёсати” асарида борлиқни қуйидаги олти даражага бўлади:
1. Биринчи ҳолатдаги сабаб.
2. Иккинчи ҳолатдаги сабаб.
3. Учинчи ҳолатдаги ақли фаол.
4. Тўртинчи ҳолатдаги инстинкт.
5. Бешинчи ҳолатдаги шакл.
6. Олтинчи ҳолатдаги материя.
Форобий бу даражаларнинг ҳар бирига таъриф беради. Кейин у “учинчи ақл” - ақли фаолни таърифлайди. Унга кўра, айнан “ақли фаол”га кўра, инсоннинг табиий, маънавий ва руҳий ҳаёти шаклланади.
Ибн Сино фикрича ҳам борлиқнинг асоси “вужуди вожиб” яъни Аллоҳдир. Вужуди вожиб бу биринчи моҳият. Унинг мавжудлиги сабабини бошқа нарсалардан қидириш ноўрин. Чунки биринчи сабаб унинг натижаси бўлган хилма хил жараёнларнинг моҳиятига боғлиқ бўла олмайди. Зеро вужуди вожибнинг мавжудлиги унинг ўзига боғлиқ.
XVII-XVIII асрларнинг материалист файласуфлари борлиқ тушунчасини физик борлиқ билан боғлайди. Бу файласуфларнинг натуралистик қарашлари механиканинг фаол ривожланиши билан белгиланган ва уларнинг табиат ҳақидаги табиий-илмий тасаввурларини акс эттирган. Бундан борлиқни «натураллаштириш» ғояси келиб чиққан. Мазкур талқин француз материалист файласуфлари Гольбах, Гельвеций, Ламетри дунёқарашида айниқса бўртиб кўринади.
Download 26,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish