Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Бизга тақдим этилган казус пудрат шартномаси билан боғлиқ. Ушбу казусни ҳал қилишда irac усулидан фойдаланамиз. Аввало, муаммоларни аниқлаб олсак: Пудрат шартномасини тузиш шартлари



Download 28,2 Kb.
bet1/5
Sana09.07.2022
Hajmi28,2 Kb.
#764588
  1   2   3   4   5

Казус: 2018-йилнинг 5 март куни “Crystal clear” кийимлар ювиш корхонаси ҳодими Қ. билан “БЕК” миллий таомлар иш юритувчиси Т. ўртасида пудрат шартномаси имзоланди. Унга кўра Қ. ёнига ёрдамчи ҳодимлар жалб қилган ҳолда Т. олиб келган 53 та ҳодимлар хизмат кўрсатиш кийимлари (фартуклар, бош кийимлари)ни 2018-йил 9 мартигача ювиб, дазмоллаб бериш мажбуриятини олди. Тўланадиган умумий сумма миқдори 253 минг этиб белгиланди. Аммо фартуклар ранги тўқ яшил, бош кийимлари ранги оқ бўлганлиги боис Қ. томонидан жалб қилинган ёш ҳодим С. тажрибасизлик қилиб 11 та ҳодимнинг бош кийимларига ранг теккизиб яроқсиз ҳолатга келтириб қўйди. Шундан сўнг “БЕК” миллий таомлар вакили бош кийимларни 1 кун муддатда қандай бўлса, шу ҳолда тўғрилаб беришини, ёки янгисини олиб беришини талаб қилади. “Crystal clear” кийимлар ювиш корхонаси ҳодими Қ. эса айб корхонада эканлигини, йўл қўйилган камчиликни бартараф қилиб беришни тан олди. Фақатгина 1 кун кам эканлигини, оқилона муддат беришини сўрайди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Бизга тақдим этилган казус пудрат шартномаси билан боғлиқ. Ушбу казусни ҳал қилишда IRAC усулидан фойдаланамиз. Аввало, муаммоларни аниқлаб олсак:

  1. Пудрат шартномасини тузиш шартлари.

  2. Ёрдамчи пудратчининг жалб қилиш асослари.

  3. Иш сифатли бажарилмаганда пудратчининг жавобгарлиги.

2018-йилнинг 5 март куни “Crystal clear” кийимлар ювиш корхонаси ҳодими Қ. билан “БЕК” миллий таомлар иш юритувчиси Т. ўртасида пудрат шартномаси имзоланди. Демак, казусга жавоб беришда пудрат шартномаси ҳақида гапириб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Биринчидан, Фуқаролик Кодексиданинг 631 – моддасида пудрат шартномаси келтириб ўтилган. “Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.”1
Таъкидлаш жоизки, Фуқаролик кодексининг 631 моддасида пудратнинг предмети бўлиб аниқ натижага эришиш буюртмачининг топшириғига мувофиқ бўлган аниқ моддий натижа ҳисобланади. Буюртмачининг топшириғида энг муҳими охирги иш натижани белгилаш муҳим бўлиб ҳисобланади. Ёрдамчи пудрат шартномасининг предмети пудрат шартномасининг предметига қараганда анча тор ва бир биридан фарқ қилади, зеро у пудрат шартномасининг бир бўлагидир.
Ҳар қандай пудрат шартномаси учун умумий белги бўлиб унинг асосий мазмуни, яъни тарафларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари хизмат қилади. Пудратчи учун ишнинг буюртмачи топшириғига қатъий мос келадиган натижаси, буюртмачи учун эса ишни қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш муҳимдир.
Пудрат шартномаси билан ишларни бажариш жараёни тартибга солинади ва ушбу жараёнда вужудга келадиган тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Тарафларнинг қўшимча ҳуқуқ ва мажбуриятлари турли пудрат ишларининг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, лекин ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг заруратига таъсир этмайди.
Пудрат шартномаси олди – сотди шартномаси билан ўхшаш, бироқ ундан фарқли ўлароқ шартнома предмети бўлиб товар эмас, балки муаян иш ҳажми ва унинг натижаси ҳисобланади. Шу боис иш ҳажми, вақти буюртмачининг топшириғига ва унга мувофиқ бўлиши шарт.
Қоида тариқасида буюртмачининг пудрат ишлари натижасига нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келиши ва ушбу ҳуқуқнинг вужудга келиш вақти бўлиб иш натижаларини қабул қилиб олиш пайти ҳисобланади, кўчмас мулкка нисбатан эса ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш пайти ҳисобланади.
Пудратда ишни ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаш жоизки, агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи буюртмачининг топшириғини бажариш учулларини пудратчи мустақил белгилайди.
Пудрат шартномасига кўра Қ. ёнига ёрдамчи ҳодимлар жалб қилган ҳолда Т. олиб келган 53 та ҳодимлар хизмат кўрсатиш кийимлари (фартуклар, бош кийимлари)ни 2018-йил 9 мартигача ювиб, дазмоллаб бериш мажбуриятини олди. Тўланадиган умумий сумма миқдори 253 минг этиб белгиланди. Аммо фартуклар ранги тўқ яшил, бош кийимлари ранги оқ бўлганлиги боис Қ. томонидан жалб қилинган ёш ҳодим С. тажрибасизлик қилиб 11 та ҳодимнинг бош кийимларига ранг теккизиб яроқсиз ҳолатга келтириб қўйди. Казусда пудрат шартномасида ёрдамчи ходимлар жалб қилиш белгиланган, бу икки даражали шартнома ҳисобланади.

Download 28,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish