6.1.1-расм.
БМТ томонидан коррупцияга берилган таърифлар:
мансабдор шахслар томонидан давлат мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш;
2. ноқонуний фойда олиш учун ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилиш;
3. ижтимоий бурч ва шахсий таъмагирлик, манфаатлар ўртасидаги зиддият
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир қуйидагича таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир27. Юридик энциклопедияда таърифланишича коррупция бу амалдор шахслар ўзларига берилган лавозимлардан фойдаланиб, ўзининг шахсий манфаатини ўйлаб бойлик орттириш мақсадида мамлакат қонунларига зид келадиган ҳар хил пора олиш ва пора бериш жиноятлари билан шуғулланишидир28.
Коррупциянинг бошқа жиноят турларидан ажралиб турадиган ўзига хос белгиси шундаки, бу мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари ва унинг иш берувчиси манфаатлари ўртасидаги зиддият ёки сайланган шахснинг хатти-ҳаракати ва жамият манфаатларининг ўртасидаги зиддият ҳисобланади. Коррупциянинг энг кўп учрайдиган турлари мансабдор шахс томонидан қилинган фирибгарликка ўхшайди ва бундай жиноятлар давлат ҳокимиятига қарши жиноятлар тоифасига киради. Мансабдор шахсларни коррупцияга ундайдиган асосий рағбатлардан бири бу ҳокимиятидан фойдаланиш натижасида орттирган иқтисодий фойда ҳисобланади. Уларни коррупциядан қайтарувчи асосий омил муқаррар жазо ҳисобланади. Коррупция мамлакатда ҳарқандай иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун энг катта хавф ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича дунёда коррупциянинг жуда кўп турлари мавжуд.
БМТнинг коррупцияга қарши халқаро кураш тўғрисидаги ҳужжатида коррупцияга “шахсий мақсадларда манфаатга эришиш учун давлат ҳокимиятини суистеъмол қилиш” сифатида таъриф берилади.
Ушбу тушунча ўз ичига порахўрликни (шахсни бурч юзасидан йўлдан уриш учун мукофот бериш), непотизм (даромадли ёки фойдали лавозимларни қариндошлар ёки “ўз одамлари” эгаллашига ҳомийлик қилиш) ва шахсан фойдаланиш учун оммавий маблағларни ноқонуний ўзлаштиришни ўз ичига олади29.
Коррупция тушунчаси АҚШ олимлари томонидан энг чуқур ва ҳар томоналама ўрганилган. Америкалик тадқиқотчилар коррупция муаммосига сиёсий арбоблар, давлат аппарати ходимлари, тадбиркорлар ва бошқа шахсларнинг бойлик орттириш ва ўз ижтимоий мавқеини юксалтириш мақсадларида, шахсий, оилавий ёки гуруҳ манфаатлари йўлида ўз расмий мажбуриятлари ва давлат вазифаларидан бош тортиш сингари ҳодиса сифатида таъриф беради:
мансабдор шахснинг расмий мажбуриятлари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига мос келмайдиган қандайдир устунликни тақдим этиш мақсадида содир этиладиган қилмиш;
мансабдор шахснинг ўз мақоми ёки мавқидан бошқа шахсларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқларига қарши мақсадларда ўзи ёки бошқа шахс учун қандайдир устунликка эришиш учун ноқонуний ва ҳуқуққа эга бўлмаган фойдаланиш йўлидаги қилмиши30.
Масаланинг мураккаб жиҳати шундаки, коррупция кўп ҳолларда давлат органлари фаолиятининг ўзига хос турларида амалга оширилади. Коррупциянинг мослашувчанлик қобилияти ниҳоятда кучли бўлганлиги учун бу жиноятнинг тагига етиш анчайин мушкул иш. Бунинг устига бугунги кунда коррупция ўзининг кўринишларини муттасил ўзгартириб бормоқда ва мукаммаллашмоқда. Шунинг учун коррупцияга қарши курашилганида одатда коррупцион тизимда иштирок этган энг паст тоифадаги айбдорларгина жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Дунёнинг кўпгина олимлари коррупциянинг келиб чиқиш сабалари ва оқибатларини ўрганиш орқали уни таснифлашга ҳаракат қилган. Жумладан, АҚШдан бўлган халқаро эксперт С.Алатас коррупцияни синфларга ажратишда коорупциянинг оқибатлари ва тарқалиш кўлами нуқтаи-назаридан ажратган. Унинг фикрича коррупция уч синфга ажратилади:
Коррупциянинг нисбатан чекланган тури. У асосан ҳокимиятнинг юқори босқичида жамланган бўлиб ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига кенг таъсир кўрсатмайди;
Коррупциянинг ўта кенг тарқалган тури. Жамиятда деярли барча нарса пора ёрдамида ҳал қилинади ва ҳаётнинг бутун соҳаларини қамраб олади;
Коррупциянинг бу тури ижтимоий тузумни бутунлай вайрон қилади.
Я
А.Хайденхаймер коррупциянинг учта турини санаб ўтилган.
на бир америкалик мутахассис А.Хайденхаймер коррупцияни синфларга ажратишда жамият томонидан коррупцияга нисбатан мавжуд муносабатга кўра (унга чидаш ёки уни маъқуллламаслик) ажратади. А.Хайденхаймер коррупциянинг учта турини санаб ўтган. Булар оқ, қора ва кулранг коррупциялардир. Оқ коррупция - бунга нисбатан жамоатчилик фикрида розилик мавжудлигини: бу ҳаракатлар қораланмаслигини, улар моҳиятига кўра менталитетга сингиб кетганлигини ҳамда муаммо сифатида идрок этилмаслигинини англатади. Қора коррупция - бунда коррупцион алоқалар жамиятнинг барча қатламлари томонидан қораланади. Кулранг коррупция - коррупция борасида бирон бир розилик мавжуд бўлмаган амалиётлардир. Айнан кулранг коррупция атрофида жанжаллар юзага келади31.
Do'stlaringiz bilan baham: |