1) субъектлар мақомига кўра:
а) ҳукумат идораларидаги коррупция;
б) хусусий сектордаги коррупция
в) сиёсатдаги коррупция ёки сиёсий коррупция.
2) даражаларига кўра:
а) қуйидаги коррупция;
б) юқоридаги коррупция;
в) вертикал коррупция.
3) ижтимоий хатари даражасига кўра:
а) коррупция-қилмиш;
б) коррупция-жиноят35.
6.2.1-расм.
КОРРУПЦИЯНИ ШАРТЛИ ТАРЗДА БИР ҚАНЧА АСОСИЙ ТУРЛАРГА ТАСНИФЛАШ МУМКИН
субъектлар мақомига кўра
даражаларига кўра
ижтимоий хатари даражасига кўра
Ҳукумат идораларидаги коррупция бу ҳокимиятнинг бузилишидан иборат бўлган ижтимоий ҳодиса бўлиб, бунда давлат вазифаларини бажаришга ваколатли бўлган давлат хизматчилари ва бошқа шахслар ўз хизмат мавқеи, эгаллаб турган лавозимидан шахсий бойиш ёки гуруҳ манфаатлари учун ғаразли мақсадларда фойдаланади.
“Шу нуқтаи назардан бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат. Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилади.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилади36.
Жаҳон амалиётидаги тажрибалар бугунги кунда коррупциянинг турли шаклларда намоён бўлаётганлигини исботлаб бермоқмоқда. Булар орасида: порахўрлик, товламачилик, қариндош-уруғчилик (непотизм), жамоатчилик заҳираларини нотўғри тақсимлаш, ноқонуний хусусийлаштириш, ижтимоий кредитлар ва буюртмаларнинг асоссиз берилиши, сиёсий партиялар
ва жамоат ташкилотларини ноқонуний молиялаштириш
кабиларни айтиш мумкин. XXI асрда коррупциянинг энг кенг тарқалган турлари сифатида маъмурий, маиший, корпоратив, партиявий, сиёсий коррупцияларни кўрсатиш мумкин. Коррупциянинг бугунги кунда “давлатни қўлга олиш” каби кўриниши ҳам жаҳон амалиётида кузатилмоқда. Коррупциянинг бу тури ҳам давлат, ҳам хусусий секторлардаги айрим шахслар, гуруҳлар ёки фирмаларнинг қонунларни, қонунчилик ҳужжатларини ва давлат сиёсатининг бошқа воситаларини шакллантиришга таъсир ўтказиш мақсадидаги ҳаракатларини ифодалайди.
Жаҳон амалиётида рўй бераётган ўзига хос жараёнлардан бири мамлакатда кучли ислоҳотлар амалга оширилаётганда ёки марказлашган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида коррупциянинг кучли ривожланиши кузатилади.
Бугунги кунда коррупциянинг энг кенг тарқалган кўриниши порахўрлик бўлиб коррупциянинг бу тури қандайдир хизматлар кўрсатиш ёки рақобатли устунликларни тақдим этиш учун маълум бир моддий воситани ундириш ҳисобланади. Коррупция бугунги кунда кўп ҳолларда ўтказилаётган тендерларда ва турли давлат харидларини амалга оширишда кўзга ташланмоқда.
Юқоридаги жараёнларда фойдани “арра” қилиш, ваколатни ошириш, бюджет харажатлари ҳисобидан амалга оширилаётган ишларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ёки ноқонуний тақсимлаш каби усуллардан фойдаланиб бюджет пулларини ўғирлашлар коррупциянинг энг кенг тарқалган кўринишлари ҳисобланади37.
Мамлакатда “электрон ҳукумат”нинг тўлақонли ишлаши давлат харидларининг аксарият қисмини ва аҳоли, бизнес ҳамда давлат ўртасидаги муносабатларнинг бутун тизимини шаффоф қилиш имконини беради ва бу тармоқнинг ҳажмини сезиларли даражада камайтиради. Иккинчидан бизнесни ривожлантиришга жуда катта ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, Сингапурда кўплаб зарур хизматларни, масалан, паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани уйда зарур шаклларни тўлдириб, тегишли органларга электрон почта орқали юбориш орқали олишингиз мумкин. Ҳукумат бундай хизматларни Интернет орқали тақдим этиши одатий ҳол сифатида қабул қилинади. Шуни таъкидлаш керакки, агар фуқаро ушбу хизматларни олиш учун муассасага шахсан ташриф буюрса, у ҳолда ушбу муассасага алоҳида эҳтиёжсиз келганлик учун унга жарима тортилади38.
Мамлакатда коррупцияни йўқ қилиш учун давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш, давлат муассаларида ишчи-ходимларнинг маошлари ошишига эришиш учун ишчилар сонини босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар асосида оптималлаштириш лозим. Шунингдек, ходимларнинг иш ҳақини ошириш (мотивация), муқаррар жазонинг мавжудлиги, кучли мониторинг, жамоатчилик назорати ва электрон ҳукумат каби технологиялар ҳам жаҳон тажрибасида кенг қўлланилган ва юқори самара келтирган. Коррупциянинг олдини олишда авваламбор манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ниҳоятда муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида манфаатлар тўқнашуви тушунчасининг моҳияти тўлиқ очиб берилган бўлиб унга кўра манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият39.
Do'stlaringiz bilan baham: |