Ҳуқуқ кафедраси


Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг роли



Download 0,87 Mb.
bet83/87
Sana17.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#558872
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
2 5210924708878356823

12.4. Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг роли.
Инсон, жамият ва давлат учун катта хавфга эга бўлган ва бир вақтнинг ўзида жамият ҳаётининг барча соҳаларига салбий таъсир ўтказадиган коррупция омиллари бугунги кунда нафақат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир ўтказади, балки фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилишига олиб келади ҳамда ва тадбиркорлик муҳитининг ривожланиши учун тўсқинлик қилади. Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда фақатгина давлат органларининг чора-тадбирлари етарли бўлмаётганлиги таҳлиллар натижасида маълум бўлмоқда. Бу соҳада фуқаролик институтларининг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлиги ниҳоятда муҳим рол ўйнайди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик институтлари ҳозирги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва демократик қадриятларни ҳимоя қилишнинг энг муҳим омилига айланмоқда. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашади ҳамда фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун хзмат қилади.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг жаҳон амалиётида кенг тарқалга шакллари – бу давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига оид жамоатчилик эшитувлари, жамоатчилик муҳокамалари, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик таҳлили ёки мониторинги, жамоатчилик суриштируви, жамоатчилик текшируви, жамоатчилик сўрови, мурожаатлар, жамоатчилик ташаббуслари ҳисобланади. Шунингдек, яна бир кенг тарқалган кўринишларидан бири – бу давлатнинг мансабдорлар томонидан ўз лавозимини суиистеъмол қилинишига қарши курашишни бевосита амалга оширувчи органлари билан жамоатчилик назорати субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги бўлиб, мазкур амалиёт кейинги йилларда коррупциянинг олдини олишда энг самарали механизмлардан бирига айланди. Чунки, давлат органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ҳар доим ҳам тўрачилик, коррупция каби иллатларга барҳам бериш, яъни уларни мунтазам назорат қилиш ёки кузатиб бориш имкониятига эга бўлмайди, улар одатда олдиндан тузилган режалар ва танлов асосидаги текширувлар, шахсларнинг мурожаатлари кабилар орқали ёки ҳуқуқбузарлик аломатлари сезилгандагина ҳабардор бўлишади, жамоатчилик эса, айнан мансабдор шахслар билан ҳар куни, ҳар соатда тўқнаш келади. Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан шахсларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун хужжатларига риоя этмаслик ҳолатларини аниқлашга қаратилган жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган назоратга оид чора-тадбирлар мажмуидир.
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик институтларига кенг ваколатлар берилаётган бўлса-да, бу борада ҳали олдимизда ҳал қилинмаган муаммолар ҳам йўқ эмас. Улар сирасига,
- фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат бошқарув органлари фаолияти устидан назоратнинг ўрнатилмаганлиги;
- фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ билан давлат бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлик тизимининг ишлаб чиқилмаганлиги;
- давлат бошқарув органларида коррупция даражаси ва унинг оқибатида келиб чиқаётган муаммоларнинг кундан-кунга ортиб бораётганлиги;
- коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш соҳасидаги муаммоларнинг мавжудлиги;
- фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарув фаолиятида иштирокининг сустлиги, таъсир чораларининг кучсизлиги, аралашувининг йўқлиги;
- коррупцияга қарши курашишда жамоат назоратини ўрнатиш бўйича ҳуқуқий асосларининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги;
- фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг самарасизлиги – “хўжакўрсинга” тузилганлиги;
- антикоррупцион фуқаролик жамияти институтининг йўқлиги;
- фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг ҳамон пастлигича қолаётганлиги;
- ОАВнинг ролини кучайтириш масаласи, яъни “журналист суриштируви”, “журналист тергови”нинг етарли ривожланмаганлиги шулар жумласидандир46. Шунга кўра, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади. Зотан, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир.
Бугунги кунда жамиятимизнинг кўп сонли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий муаммолари орасида коррупцияга қарши кураш муаммоси айниқса муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистонда ҳозир нафақат модернизация, балки ижтимоий, давлат ва иқтисодий негизларнинг тубдан ўзгариш жараёнлари юз бераётир. Шу боис мамлакатимизда ривожланишнинг умумий, шу жумладан салбий қонуниятлари кузатилаётгани табиий бир ҳолдир. Коррупцияга қарши курашда самарали чора-тадбирлар кўрмаслик шунга олиб келиши мумкинки, у криминал, иқтисодий ва ижтимоий муаммодан сиёсий муаммога айланиши ва мамлакатнинг конституциявий асосларига путур етказувчи миллий офат тусини олиши мумкин.



Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish