МАВЗУ. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ВА ДАВЛАТ ВА ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ОЧИҚЛИГИ. РЕЖА: 1. Жамоатчилик назорати тизими 2. Жамоатчилик назоратининг субъектлари 3. Жамоатчилик назоратининг шакллари - Жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Жамоатчилик назорати бўлмаган ѐки жамоатчилик назорати етарли даражада кучга эга бўлмаган мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланишини ҳам тасавввур қилиш қийин. Шунинг учун мамлакатимиз Конституциясида жамоатчилик назоратининг мамлакатимиз фуқаролари давлат бошқарувида иштирок этишларининг муҳим воситаси экани эътироф этилмоқда.
―Жамоатчилик назорати ва ―ижтимоий назорат тушунчалари ўртасидаги тафовут аввало, шундаки, ―ижтимоий назорат тушунчаси мазмун доирасига кўра ―жамоатчилик назорати тушунчасидан кенгроқ. Бу тушунча таркибига ―жамоатчилик назорати тушунчасидан ташқари давлат назорати ва фуқаролик назорати ҳам киради. Чунки улар ҳам моҳиятан ижтимоий назоратнинг кўринишларидир. Жамоатчилик назоратининг мақсадлари қуйидагилардан иборат: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш; давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлаш; - жамият манфаатларини ҳимоя қилиш.
Қонун лойиҳасида жамоатчилик назоратинингвазифалари қуйидагича тавсифланади: ―Жамоатчилик назоратининг вазифалари қуйидагилардан иборат: давлат органлари ва жамиятнинг ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини таъминлаш; давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунларга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг таъминланиши аҳволи тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш; давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунга риоя қилмаслик ҳолатларини аниқлаш ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, уларни жамоатчилик ѐрдамида бартараф этиш, жамиятда ижтимоий адолат принципини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш; - фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органларининг ҳамкорлиги.
Жамоатчилик назорати қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: у жамият ва унинг алоҳида институтларини бошқариш, жамиятнинг барча аъзолари эҳтиѐжлари ва манфаатларини уйғунлаштириш шакли сифатида намоѐн бўлади; мамлакатдаги турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини уйғунлаштиришда ва бу манфаатлар ўртасида низолар келиб чиқишининг олдини олишда муҳим восита ҳисобланади. Жамиятдаги тезкор ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларни бажаришда жамиятнинг куч-ғайратини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий меъѐрларнинг бажарилишини кафолатлайдиган восита ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб борувчи институтлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: - мамлакатдаги турли ижтимоий-маданий ҳамда касбий гуруҳларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи сиѐсий партиялар.
Халқ ва ҳокимият ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки турли бўлиши мумкин: Унчалик катта бўлмаган ижтимоий тизимлар учун хос бўлган бевосита ўзаро таъсир. - Шаҳарлар ва умуман, катта ижтимоий тизимларда ҳокимият ва аҳоли ўртасида бавосита ўзаро таъсир вужудга келади. Бунда воситачилик вазифасини оммавий ахборот воситалари, ПИАР ва реклама агентликлари кабилар бажаришади.
Жамоатчилик назорати турлари ва шаклларини тўла ва чуқур англаш учун қуйидаги ҳолат ва ҳодисалар ҳақида аниқ тасаввурлар ҳосил қилиш лозим: давлат ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тушунчасининг мазмун ва моҳиятини таҳлил қилиш: жамоатчилик назоратини тартибга солиб турувчи ҳужжатларни таҳлил қилиш: фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назорати олиб боришдаги амалий фаолиятларини таҳлил қилиш. Жамоатчилик назорати муайян шаклларда олиб борилади. Жамоатчилик назорати шакллари хилма хил бўлиб уларнинг асосийлари қуйидагилар: жамоатчилик экспертизаси; - жамоатчилик мониторинги; жамоатчилик тинглови; - жамоатчилик суриштируви; - жамоатчилик муҳокамаси; - жамоатчилик кузатуви.
Экспертиза, жумладан, жамоатчилик экспертизаси тўрт функцияни бажаради: Диагностик функция. Мазкур функция ўрганилаѐтган объектнинг ҳолатини аниқлашни ифодалайди. Ахборот-назорат функцияси. Мазкур функция объект ва унинг атрофидаги муҳит ҳақидаги ахборотни ўрганиш, унинг тўғрилигива ишончлилигини аниқлаш. Агар ахборотда ноаниқлик ва нотўғри маълумотлар бўлса, уларга тегишли тузатишлар киритишни билдиради. Прогностик функция. Мазкур функция ўрганилаѐтган объектнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболда қандай ҳолатга ўтиш эҳтимолини аниқлашни билдиради. - Лойиҳалаш функцияси. Мазкур функция ўрганилаѐтган объектни экспертиза қилиш натижалариниижтимоий лойиҳалаш ва қарорлар қабул қилишда қўллашни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |