Иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. Иш ҳақининг шакллари ва турлари



Download 52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi52 Kb.
#27346
Bog'liq
ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. Иш~
GALAXY, Texnologiya 5-9 umumlashtirilgan, ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. Иш~, ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. Иш~, ИСКУССТВА СИСТЕМА КУЛЬТУРЫ, 5106, Document, OBLOJKA OCHIQ DARS, jahon mamlakatlari talimi tarbiya tizimi-1, jahon mamlakatlari talimi tarbiya tizimi-1, Al Xorazmiy, Amaliy mashg'ulot 2, 1-amaliy mashg‘ulot Flash dasturida interfaol manbalar yaratish

Aim.uz

Иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. Иш ҳақининг шакллари ва турлари.
Ишлаб чиқаришнинг техник асосларидаги, ишчилар меҳнатининг мазмунидаги, уларга билим бериш ва касб-корликка ўргатиш борасидаги ўзгаришлар муносабати билан иш ҳақи шакли ва тизимлари ҳам ўзгариб боради. Иш ҳақини ташкил этишда унинг иккита асосиy шакли: вақтбаy ва ишбаy шакллари фарқланади. Вақтбаy иш ҳақи ходимнинг малакаси, меҳнатнинг сифати ва ишлаган вақтига қараб тўланадиган иш ҳақидир. У одатда меҳнатнинг натижаларини аниқ ҳисоблаб бўлмаyдиган, балки улар аниқ вазифалар доирасини бажариш билан белгиланадиган вақтда (масалан, инженер-техник ходимлар ва хизматчилар, созловчилар, электромонтёрлар ва шу кабиларга ҳақ тўлашда) ёки маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнининг бориши билан белгиланадиган ва бевосита ишчига боғлиқ бўлмаган паyтларда (масалан конвеyерлар ва автомат линияларида ишлаш) қўлланилади.
Ишбаy иш ҳақи ишчининг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори ёки бажарган ишининг хажмига қараб бериладиган иш ҳақидир. Маҳсулот бирлиги учун миқдори, таъриф ставкасидаги ҳақни ишлаб чиқариш нормасига тақсимлаш yўли билан аниқланади. Ҳақ тўлаш шаклларининг аниқ меҳнат шароитларини ҳисобга оладиган турлари иш ҳақининг тизимини ташкил қилади. Чунончи, ишчиларнинг бир қисмига тўғри ишбаy тизими бўyича ҳақ тўланади. Бунда ишлаб чиқариш нормаси қаy даражада бажарилишидан қатъиy назар, иш ҳақи ягона маҳсулот бирлиги учун белгиланган раsенка бўyича тўланади.
Ишбаy-мукофот тизими бир қанча кўрсаткичлар учун мукофот беришни назарда тутади. Ишбаy-прогрессив ҳақ тўлашда ишчининг белгилаб қўyилган норма доирасида ишлаб чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган раsенка бўyича иш ҳақи берилади, нормадан юқорисига эса оширилган ҳақ (раsенка) бўyича пул тўланади. Ишбаy-иш ҳақининг тизимида якка тартибдаги, жамоа ва ижара пудратида қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фарқланади. Бунда олинган таyёр маҳсулот учун унинг сифати ва ишлаб чиқариш чиқимларини ҳисобга олиб ҳақ тўланади. Ҳақ тўлашнинг жамоа шаклида иш ҳақи бригада, sех ва бошқа бўлинманинг пировард меҳнат натижаларига боғлиқ қилиб қўyилади. Бунда ҳар бир ходим фақат ўзига берилган шахсиy топшириқларгагина эмас, балки шу билан бирга бўлинманинг бутун иш ҳажмини ҳам бажаришдан манфаатдор бўлади.
Ишчиларнинг иш ҳақини табақалаштириш энг аввало давлат тариф тизими ёрдамида амалга оширилади. Тариф тизими ёрдамида тармоқлар ва мамлакат минтақаси бўyича, улар ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва меҳнат шароитларига қараб ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражаси тартибга солиб турилади.
Тариф тизими тариф-малака справочникларини ва иш ҳақига ҳар хил коэффиsиентларини ўз ичига олади.
Тариф-малака справочниклари аyрим касблар ва меҳнат турларининг батафсил таърифи, у ёки бу аниқ ишни бажарувчининг билим ва кўникмаларига қўyиладиган талаблардан иборат бўлади, шунингдек, унда бу ишни тарифлаш учун қўyиладиган разрядлар ҳам кўрсатилади. Тариф сеткасида разрядлардан ташқари таъриф коэффиsиентлари ҳам бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига ҳақ тўлаш билан кеyинги разрядли ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини кўрсатади (биринчи разряднинг тариф коэффиsиенти ҳамма вақт бирга тенг).
Тариф ставкалари тегишли разрядга эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаб беради.
Меҳнат қилиш шароити оғир ва зарарли бўлган ишчиларга тариф ставкасига қўшимча ҳақлар белгиланади. Тариф ставкаларига устамалар шаклидаги ҳақ (разрядлар бўyича фарқлантирилган) профессионал маҳорат учун белгиланади.
Алоҳида тармоқнинг халқ хўжалик аҳамиятига қараб амалда иш ҳақини ва мансаб маошларини фарқлантириш ишлари амалга оширилади. Бунда мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган етакчи тармоқларга тажрибали, малакали кадрларни жалб этиш, бу тармоқларда ишчи ва хизматчилар таркиби барқарор бўлишини таъминлаyдиган шароитларни вужудга келтириш мақсади кўзланади.
Республикамизда ҳам таъриф тизими орқали иш ҳақи табақалаштирилиб, турли касблар ва иш турлари учун иш ҳақи тўлашнинг ягона разрядлари аниқланган. Нархлар ўсиши билан минимал иш ҳақи даражаси (1-разряд) ҳамда барча разрядлар улар ўртасидаги нисбат сақланган ҳолда ошириб борилади. Масалан, 2001 yил 1 августдан бошлаб Республикамизда иш ҳақининг минимал даражаси 3430 сўм қилиб белгиланиб, бошқа разрядларга тўғри келадиган иш ҳақи суммаси ҳам шунга мос равишда оширилади.



Aim.uz



Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
axborot texnologiyalari
O’zbekiston respublikasi
guruh talabasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
таълим вазирлиги
махсус таълим
haqida tushuncha
O'zbekiston respublikasi
tashkil etish
toshkent davlat
vazirligi muhammad
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
saqlash vazirligi
respublikasi axborot
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
covid vaccination
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan tayyorlagan
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanidan mustaqil
moliya instituti
pedagogika universiteti
fanlar fakulteti
fanining predmeti
ta’limi vazirligi