Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5583-сон Фармони мазмун-моҳияти.
Қуйидагилар инновацион фаолиятнинг асосий шакллари бўлиб ҳисобланади:
● илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;
● технологик ишлар, ишлаб чиқаришни ва саноат синовларини ўтказишни тайёрлаш;
● Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаулар олиш;
● Инновацион фаолиятни амалга ошириш борасидаги инвестицион фаолият.
Инновацион лойиҳаларни давлат томонидан молиялаштириш шакли асосан давлат бюджетини ташкил етувчи Республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари евазига амалга оширилади. Бу жараёнда асосий еътибор миллий иқтисодиёт тармоқларининг стратегик аҳамиятига қаратилади. Устувор аҳамиятга молик тармоқлардаги инновацион лойиҳаларни молиятириш орқали халқаро майдондаги рақобатбардошлик таъминланиши кўзда тутилади. Бюджет маблағларининг инновацион лойиҳаларга ажратилиши қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
● давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш доирасида;
● истиқболли инновацион лойиҳаларни танлов орқали танлаб олиш асосида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги пф-5583-сон Фармони мазмун-моҳияти. Охирги йилларда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Шу билан бирга, таҳлил шуни кўрсатадики, ҳозирги пайтда тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини самарали ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган қатор салбий омиллар мавжуд, хусусан: