Дистим шизиоид тип.
Бу турга мансуб шахслар эмоциялари суст ифодаланган ва интроверт типдаги бўлиб, кўп ҳолатларда салбий кайфиятда бўладилар. Бу хилдаги характер асосида диний қарашларига муккасида кетган ва атрофдаги инсонларга ва воқеликга нисбатан бефарқ шахс шаклланади. Шунингдек, бундай шахслар ўз хатти-ҳаракатларининг бошқа инсонларга нисбатан кўрсатиши мумкин бўлган таъсирига бефарқ қарайдилар.
Иккинчи тур – дистимик (шизоид) тур. Улар ҳис-туйғулари суст ифодаланган ва асосан қовоғи осилган кайфиятдаги одамлардир. Ушбу характер асосида динга бутунлай берилиб кетган, лекин фақатгина ўзи ҳақида ғамхўрлик қиладиган, унинг ҳаракатлари атрофдаги одамларда қандай акс этишига эътибор ҳам бермайдиган шахс ривожланиши мумкин.
Эпилептоид— қўзғалувчан тип.
Бу каби характер акцентуациясига мансуб шахсларда шавқатсизлик тажовузкорлик ва реактивлик хусусиятлари ажралиб туради. Қўзғалувчан одамларнинг реакциялари импулсив бўлиб, улар бирор нарсани хушламасалар масалага келишув асосида ёндошмайди аксинча бағрикенглик улар учун бегона. Аксинча юз ифодалари ва сўзлари билан салбий эмоцияларига эрк беришни ва ўз талабларини очиқча эълон қилишга мойилдир.
Учинчи тур – эпилептоид шахс тури. Бу одамлар бошқалардан дунёқарашлар шафқатсизлиги, кескин агрессив ҳаракатлар ва реакция тезлиги билан ажралиб туради. Ушбу характер асосида қандай фанатик тури ривожланишини сезиш қийин эмас.
Қотиб қолган тип.
Бу каби характер хусусиятидаги шахсларда адолатга интилиш ва қасос олишга мойиллик ёрқин ифодаланган бўлиб, бу характер акцентуациясига эга бўлган шахсларда диний ақидапарастликнинг юзага келиши бошқа турларидан кўра хавфли ҳисобланади. Бу каби инсонлардан жамият учун турли таҳдидларни келтириб чиқариши мумкин.
Тўртинчи тур – тутилиб қоладиган шахс. Ушбу тур шуниси билан қизиқки, унда адолатга, ўч олиш режасини ишлаб чиқишга, гина сақлашга мойиллик кучли бўлади. Ушбу характер асосида фанатик одам ривожланиши энг хавфли ҳисобланади, чунки ундай одам атрофдагиларга таҳдид солиши мумкин.
Рус диний ва сиёсий файласуфи Николай Александрович Бердяев (1874–1948) ўзининг 1937 йили “Русские записки” журналида чоп қилинган “Ақидапарастлик, ортодоксия ва ҳақиқат ҳақида” номли мақоласида диний ақидапарастликка танқидий фикрларини билдириб ўтади. У “ақидапарастилик” сўзига синоним сифатида “муросасизлик” нисбий маънода рашкчи маъносини келтиради. Унинг фикрича ақидапараст шахс худди рашкчи бир инсондек барча ерда хиёнат ва сотқинликни кўради. Бундай шахслар ўта шубҳа ва гумонларга берилувчан бўлиб, гўёкий ҳамма ерда унинг эътиқодига нисбатан фитна уюштирилаётгандек туюлади. Бердяев диний ақидапарастликнинг зиддиятли хусусиятларига ишора қилиб қуйидаги фикрларни келтириб ўтади: “Ақидапараст шахс доимо ўзининг қандайдир тақиб остида деб хис қилади, атрофда уни шайтоннинг турли хила-ю найранглари қамраб олгандай хис қилади. Ўзини доимо турли душманларининг тақиб ости деб хис қилувчи инсон — ўта хавфли мавжудотдир, хавфда яшовчи инсон ўзи ҳам аслида тақиб қилувчига айланади” [5]. Бердяевнинг фикрича ақидапараст инсонлар шайтонга илоҳнинг мавжудлигидан кўра кўпроқ эътиқод қиладилар. Ақидапараст инсонлар ўз ички қўрқувини енгиш учун зўравонлик қилади, бу уларнинг ожизликларининг яққол наъмунаси. Унинг эътиқоди салбий тусга эга-чунки ақидапарастликнинг асли хам эътиқоднинг ожизлигининг яққол далилидир. Ҳулоса сифатида шуни айтиш мумкинки ақидапарастликни келтириб чиқарувчи бирламчи омил илмсизликдир яъни, шахс маънан кучли эътиқодга эга бўлиши мумкин лекин унинг эътиқоди зарурий билим ва кўникмалар билан бойитилмаган бўлса, унда диннинг асл моҳиятини тушуниш, уни ижтимоий ҳаётга тадбиқ этишда кўр-кўроналик ва фундаментализим каби ёндашувларга берилиш устунлик қилиши мумкин. Эътибор қиладиган бўлсак, аслида барча динлар инсониятни комилликка, яратувчанлик ва буюк қадриятларга чорлайди. Агар шахсга назар солсак ундаги туғма инстинктлар унинг биологик жиҳатидан ҳимояловчи бўлиб хизмат қилса, дин инсониятни маънавий оламини ҳимоя механизми ҳисобланади. Дин ва диний эътиқод асли турли ижтимоий-психологик муоммоларни келтириб чиқиши эмас балки, уларни олдини олиш учун мавжуд нормалар йиғиндиси сифатида жамиятда рол ўйнаши зарур. Шундагина биз учун ёт бўлган турли ақидавий бузулишлар ва маънавий оғишлар ўрнини яратувчанлик, комиллик каби буюк инсоний қадриятлар эгаллаши мумкин.
Бир нарса аниқ: бундай ҳолатнинг ривожланиши учун «қулай» руҳий асос, ўзига хос фанатизмга мойиллик бўлиши лозим. Асосий масала шундаки, фанатик шахсияти унинг нормал тенгдошларидан нималар билан фарқ қилишида, қандай характер хислатлари уларни фарқлаб туришидадир.
Энг аввало, қандай қилиб инсон у ёки бу ахборотни қабул қилиши ва идрок этишини, у қандай қилиб инсон онгида ўринга эга бўлиши, унинг дунёқараши ва хулқ-атворига таъсир этишини аниқлаштириб олиш зарур.
Донишмандларда бир ибора бор: «Ҳақиқат гапираётган кишининг тилида эмас, тинглаётган кишининг қулоғидадир». Бу иборанинг мазмуни шундаки, ҳар қандай айтилган фикр ва ахборот ҳар бир одам онгида турлича акс этади. Ушбу ҳолатни белгилаш учун психологияда «апперцепция» тушунчаси фойдаланилади. Бу атама идрок қилишнинг муайян шахс тажрибасига боғлиқлигини англатади. Хусусан, биз ташқи оламдан оладиган ҳар қандай ахборот ўзига хос фильтр орқали ўтади.
Янада тушунарли бўлиши учун бир мисол келтириб ўтамиз. Фараз қилайлик, ўрмон четига уч киши чиқди: рассом, ҳарбий ва агроном. Шубҳасизки, гарчи ўрмон ҳамма учун бир хил бўлсада, уларнинг ҳар бири ўз эҳтиёжлари ва хусусиятларига мувофиқ турли нарсаларни кўради. Худди шу нарса бизнинг ҳаётимизда ҳам рўй беради: ҳар бир киши ўзи учун унинг характерига мувофиқ ҳолда танлайди.
Менимча, бу фанатик қарашлар ривожланиши қандай рўй беришининг муҳим шартларидан бири. Фанатик одам ахборотнинг маълум бир қисмини ўзи учун алоҳида қабул қилади ва идрок этади, унинг эҳтиёжларига жавоб бермайдиган бошқа қисмини эса четга чиқариб қўяди. Бу ерда хавф шундаки, бундай киши у билан нималар рўй бераётгани, унинг хатоси нимада эканлиги ва нимада адашганлигини охиригача тушуниб етмайди. Масала фақат шундаки, нима учун ахборотнинг айнан шу қисми ўзлаштирилади, бошқаси эса инкор қилинади, нима одамни ахборотнинг айнан шу қисмини қабул қилишга мажбур этади.
Шубҳасизки, бунинг сабаби муайян одамнинг шахсий хусусиятларида. Характер жиҳатлари ва диний қарашлар ўртасида параллел ўтказиш энг мураккаб ва шу билан бирга диагностик аҳамиятга эга бўлади. Бу ерда инсоннинг эътиқоди ва унинг характери хусусиятлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Агар инсон характери, унинг базавий таркибий қисмлари ҳаётининг дастлабки уч йилида шаклланишини ҳисобга оладиган бўлсак, айнан характер дунёқарашни шакллантириши аниқ бўлади, аксинча эмас.
Бу савол жуда муҳим, унинг ечими фанатик шахсга таъсир нуқталарини топишга ва уни ушбу ҳолатдан чиқаришга ҳаракат қилишга имкон беради. Табиийки, характер ва эътиқод ўртасидаги муносабатлар диалектик, яъни икки томонлама. Агар уни умумий формулада ифода этсак, қуйидагилар ҳосил бўлади: ҳар қандай эътиқод характер хусусиятларидан келиб чиқиб шахсий аҳамиятга эга бўлади, бироқ шу билан бирга айрим характер хусусиятларининг намоён бўлиши ўзгариши мумкин, уларнинг чуқур асослари эмас. Шахсан мен характернинг асосий хислатлари ҳаёт жараёнида ўзгармайди, уларнинг намоён бўлиши ўзгаради, яъни инсон ўз характерини бошқариш ва унинг салбий томонларини яширишни ўрганишига ишонаман.
Шу нуқтаи назардан, фанатик шахсда характерга урғу бериш (акцентуация) мавжудлиги каби муаммони ҳал қилиш маънога эга бўлади. Характерга урғу бериш - бу ҳар қандай характер белгиси яққол ажралиб турадиган ва муайян шахснинг ўзига хос хусусиятига айланган бир ҳодисадир. Умуман олганда, характерга урғу бериш норма ва патология ўртасида оралиқ ҳолат деб ҳисобланади. Патологияда урғу бериш психопатияга айланади - бу инсоннинг характерини чиркинлик касб этадиган ҳолат, лекин бунда интеллектуал вазифалар сақланиб қолади.
Акцентуация ва психопатиянинг бир неча хил турлари мавжуд, лекин бизни уларнинг фанатизм ривожланиши учун қулай асослар бўлиб хизмат қиладиган фақат айримлари қизиқтиради.
Барча фанатикларда мавжуд бўлган умумий жиҳатларни бирлаштириб, уларнинг асосий эътиборни ўзига марказлаштириш хусусиятини ажратиб кўрсатиш мумкин – уларнинг дини ўз шахсияти атрофида ташкил қилинади.
Табиийки, бу мавзуда чексиз гапириш мумкин, лекин ушбу мақоланинг асосий мақсади – фанатик шахс қайси қонунлар бўйича ривожланиши ва атрофимиздаги одамларда бундай рўй беришининг олдини оли учун қандай қадамлар қўйиш лозимлигига эътибор қаратишдир.
Аслида, бизнинг динимиз шунчалик зўр ва доҳиёнаки, асосий қоидаларга бир маромда риоя қилиш одамнинг фанатик бўлишига йўл қўймайди. БИР МАРОМДА иборасига асосий эътибор қаратамиз. Бу агар киши атрофдагилар ҳақида ҳам ўзи ҳақида ўйлаган даражадан кам ўйламаса, ҳеч қачон фанатик бўлмаслигини англатади.
Диндорлик ва тақводорлик ўртасидаги фарқ нима?
Иймон келтирган киши диндор ҳисобланади. Амалларини динига мувофиқ қилса, тақводор бўлади. Валлоҳу аълам!
Адабиётлар:
1. Старшенбаум Г. В. Религиозный фанатизм: описание, терапия // Психология и психотерапия зависимостей. М. 2006
2. Ольшанский Д. В. Психология терроризма. — Питер, 2002. — 286 с. — С. 48.
3. Карл Леонгард. Акцентуированные личности. — 1981.
4. Алиасхаб Мурзаев. Психологические предпосылки развития религиозного фанатизма 5. Бердяев Н. А. О фанатизме, ортодоксии и истине.
Do'stlaringiz bilan baham: |