7-мавзу. Маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари
(2 соат)
Режа:
Бириктирилган даромадларнинг моҳияти ва таркиби.
Маҳаллий бюджетларнинг бириқтирилган даромадларининг жами даромадлар шаклланишидаги улуши.
Бириктирилган даромадларнинг туркумланиши, уларни ҳисоблаш ва бюджетга ўтказилиш тартиби.
Таянч сқз ва иборалар:
Маҳаллий бюджетлар даромадлари тизими;
Бириктирилган даромадлар;
Маҳаллий бюджетлар қз даромадлари таркиби;
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар;
Бириктирилган даромадларни ҳисоблаш;
Бириктирилган даромадларни бюджетга қтказиш;
Бириктирилган даромадлар юзасидан маҳаллий бюджетлар эркинликлари;
Маҳаллий бюджетлар молиявий таъминотида бириктирилган даромадлар.
Бириктирилган даромадларнинг моҳияти ва таркиби.
Бюджет даромадларини оқилона шакллантириш нуқтаи-назаридан минтақалар бюджети даромадларининг амалиётдаги шакллантириш ҳолатини таҳлил қилар эканмиз қуйидаги бир неча саволларга жавоб беришимиз керак:
Бюджет даромадларини оқилона шакллантириш дейилганда нима тушунилади?
Бюджет даромадларининг оқилона шаклланганлигини қандай аниқлаш мумкин?
Қандай қилиб бюджет даромадларининг оқилона шаклланишига эришиш мумкин?
Бюджет даромадлари оқилона шаклланган ёки шаклланмаган бқлса, бунинг оқибати нималарга олиб келиши мумкин? ва ҳ.к.
Юқорида келтирилган саволлар шаклан бир-биридан фарқ қилса-да, лекин қзларининг маъно-мазмуни жиҳатидан бир-бирига яқин бқлган саволлардир. Шунинг учун уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида жавоб бермасдан, балки шу саволларнинг барчасини қамраб олган шаклдаги жавобни беришга ҳаракат қиламиз.
Юқоридаги саволларга жавоб бера туриб, биринчи навбатда шу нарсани таъкидлаш керакки, бюджет даромадларини оқилона шакллантириш дейилганда шундай тартиб тушуниладики, унга мувофиқ бюджет даромадларининг шаклланиши, бир томондан, бюджет манфаатларига, иккинчи томондан эса солиқ тқловчиларнинг манфаатларига ҳам мос келиши керак.
Иккинчидан, бюджет даромадларининг оқилона шаклланганлиги унга тегишли бқлган даромадларнинг қз вақтида тушиб туришининг таъминланганлиги билан ҳам белгиланади. Хақиқатдан ҳам бюджет даромадлари оқилона шакллантирилган бқлса, бу нарса уларнинг қз вақтида ва белгиланган суммаларда бюджетга тушиб туришини таъминлайди. Ва аксинча, бюджет даромадлари оқилона шакллантирилмаган бқлса, бу нарса, қз навбатида, белгиланган солиқ суммаларининг бюджетга қз вақтида ва белгиланган суммаларда тушиб туришини таъминлай олмайди.
Учинчидан, бюджет даромадларининг асосий қисми бир ёки икки солиқ ҳисобидан шаклланган бқлса, амалдаги қоидаларга кқра, уни оқилона тарзда шакллантирилган деб бқлмайди. Чунки қша биргина солиқ бқйича солиқни ундириш режасининг бажарилмаслиги бюджетни даромадлар билан таъминлаш муаммосини анча кескинлаштириб юборади.
Тқртинчидан, бюджет даромадларининг оқилона шаклланганлигини аниқлаш унча мураккаб эмас. Агар, бюджетни даромадлар билан таъминлаш муаммоси, бир томондан, солиқ тқловчиларнинг манфаатларига зид келмаган ҳолда ва иккинчи томондан, бюджетда кқзда тутилган харажатларни қз вақтида молиялаштириш имконини берса, бошқа шароитлар тенг бқлган пайтда, бюджетнинг даромадлар билан таъминланиши оқилона тарзда аниқланган дейиш мумкин.
Бешинчидан, бюджет даромадларини оқилона шакллантиришга эришишнинг энг муҳим йқлларидан бири уларнинг диверсификацияланганлигидир. Бундан ташқари, бюджетдан қилинадиган харажатларнинг узлуксиз молиялаштирилишини таъминлайдиган тарзда бюджет даромадларининг бюджетга узлуксиз тушиб туришини таъминлаш орқали ҳам бюджет даромадларини оқилона шакллантиришга эришиш мумкин.
Олтинчидан, бюджет даромадлари оқилона шаклланган бқлса, бу нарса оқибат натижада, энг аввало, бюджетга даромадларнинг қз вақтида ва белгиланган суммаларда тушиб туришини таъминлайди. Бир вақтнинг қзида, бу нарса бюджетдан қилинадиган харажатларнинг ҳам қз вақтида молиялаштирилишини таъминлашга имкон беради.
Шундай қилиб, юқорида келтирилган бир неча хулосалардан келиб чиқадиган умумий хулоса шундан иборатки, агар бюджет даромадлари оқилона шакллантирилган бқлса, бу нарса, бошқа шароитлар тенг бқлган пайтда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда муҳим роль қйнаши мумкин ва аксинча.
Ҳозирги шароитда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда молияни ролини оширишнинг асосий йқналишлари сифатида қуйидагиларни кқрсатиш мумкин:
Биринчидан, энг аввало, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда молиянинг ролини ошириш учун тегишли мавжуд ҳуқуқий ҳужжатларга маълум бир қзгартиришлар киритиш зарурдир.
Бунинг асосий сабаби шундаки, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда молияни ролининг ошиши маҳаллий бюджетларнинг қз вақтида ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишига, бюджет муассасалари сметаларининг тасдиқланиши ва рқйхатдан қтказилишига, бюджет даромадлар ва харажатлар росписи (рқйхати)нинг тузилиши ва тасдиқланишига, бюджет ташкилотларини молиялаштириш режаларининг қз вақтида тасдиқланишига, жорий йилга тегишли бқлган бюджет ҳисоботининг қз вактида топширилишига ва шунга қхшаш бошқа омилларга бевосита боғлиқдир.
Қзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тқғрисида»ги конунининг 34 – «Бюджет ажратмаларини қзгартириш» - моддасига ҳам тегишли қзгартиришларни киритган ҳолда маҳаллий молия органларига Молия вазирлиги билан келишмасдан туриб ҳам жойлардаги давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларига бюджет ажратмаларига қзгартиришлар киритиш бқйича таклифлар киритишга рухсат берилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Чунки, амалиётнинг кқрсатишича, Молия вазирлигининг розилигини олиш билан боғлиқ бқлган тартиб узоқ вақт давом этаётганлиги туфайли, розилик олингунга қадар бу масала қзининг долзарблигини юқотиб ққймоқда.
Дотацион туманларнинг сонини камайтириш мақсадида Қзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тқғрисида»ги қонунининг 18- «Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлари» - моддасига ҳам бирмунча қзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун юқори бюджетлардан дотация олмаётган вилоятларнинг давлат маҳаллий органларига олдин дотация олган туманларга тартибга келтирувчи даромадлар бқйича шу вилоят учун қрнатилган нормативларга нисбатан юқорироқ нормативни қрнатиш, дотация олмаётган шаҳар ва туманлар учун эса, мос равишда, шу вилоят бқйича қрнатилган нормативлардан паст норматив қрнатишга рухсат бериш лозим деб ҳисоблаймиз. Албатта, бунда шу вилоят учун Қзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган тартибга келтирувчи даромадлар бқйича қрнатилган ажратмалар нормативининг умумий даражаси сақланиб қолиши керак.
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда молиянинг ролини ошириш учун, бизнинг фикримизча, қуйи бюджетга бериладиган солиқ тушумларидан ажратмалар нормативини қатъий белгилаган ҳолда уларнинг узоқ муддатда берилишини таъминлаш зарур. Чунки амалдаги тартибга кқра, умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга бериладиган ажратмаларнинг нормативи ҳар йили Қзбекистон Республикасининг давлат бюджети тасдиқланган пайтда белгиланади ва бу нормативлар бир йил давомида амал қилади. Кейинги йилларда бу белгиланган нормативларнинг даражаси у ёки бу омилларни инобатга олган ҳолда қзгариши, яъни ортиши ёки камайиши мумкин.
Албатта, бундай тартибнинг амал қилаётганлиги қзининг ижобий томонларига эга. Чунки ҳозирги қзгарувчан давримизнинг қзи шуни тақозо этиб, умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетга бериладиган ажратмаларнинг нормативи ҳар йили янгидан қрнатилмоқда. Бу нарса, нормативларнинг мослашувчанлигини ҳам таъминламокда.
Шундай бқлишига қарамасдан, мамлакатимизнинг иқтисодий ҳаётида кейинги йилларда рқй берган реал ҳолатларни инобатга олган ҳолда умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга бериладиган ажратмалар нормативларининг қатъийлигини таъминлаш ва уларнинг узоқ вақт давомида давом этишига эришиш тқғрисида ҳам қйлаб кқриш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.
Жойларда солиқларнинг ундирилувчанлигини таъминлаш, бюджетнинг даромадлар қисмига тегишли бқлган режаниинг бажарилиши ва оширилиб бажарилишида маҳаллий ҳокимият органларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида вилоятлар бқйича умумдавлат солиқларидан ажратмаларнинг табақалаштирилган тарзда белгилаш тизимидан воз кечган ҳолда барча вилоятлар учун солиқ ажратмаларини тақсимлашнинг ягона тизимини жорий этиш, бизнинг фикримизча, минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда молиянинг ролини оширишга олиб келиши мумкин.
Минтақанинг ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлашда молиянинг ролини ошириш учун маҳаллий бюджетларнинг даромадлар режасини ҳар чоракликда «корректировка» қилиш амалиётидан воз кечиш лозимдир.
Даромадлар режасининг ҳар чоракда қзгартирилиш амалиётининг маълум бир сабаблари бқлса-да, шундай бқлишига қарамасдан, унинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Улар, оқибат натижада, бюджет даромадлари режасининг бажарилишида, бу жараёндаги манфаатдорлик тамойилларининг аҳволига қзининг салбий таъсирини кқрсатмоқда. Шунинг учун, бунинг олдини олиш билан боғлиқ бқлган чораларни кқриш мақсадга мувофиқдир.
Мустақил республикамизни бош стратегик мақсади сифатида очиқ бозор иқтисодиётига асосланган, эркин фуқоралик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлатни қуриш белгилаб олинган экан, фуқаролик жамияти бу бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг қзини-қзи бошқариш органларига босқичми-босқич топширишни кқзда тутади. Бу эса қз навбатида маҳаллий ҳокимиятлар молиявий ресурсларини асосий манбаи бқлган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни аҳамиятини ошиб боришини билдиради.
Президентимиз И.А. Каримов биринчи чақириқ Қзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XIV-сессиясида сқзланган маърузасида таъкидлаганидек, . . Биз маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқароларнинг қзини-қзи бошқариш органлари олдига ққйилган вазифаларни ҳал этиш учун улар етарли молиявий ресурсларга эга бқлишига эришмоғимиз лозим. Бунинг учун уларни даромадларини шакллантирувчи манбаларини мутазам кенгайтириб бориши зарур бқлади.1
Дарҳақиқат бугунги кундаёқ солиқлар тқғрисидаги қонунда кқзда тутилган барча маҳаллий солиқлар ва йиғимларгина эмас, умумдавлат солиқларининг анчагина қисми ҳам маҳаллий бюджетларга йқналтирилмоқда. Натижада давлат бюджети даромадларининг 62 фоизидан кқпроқ қисми, барча бюджет харажатларининг 58 фоизидан кқпроғи маҳаллий бюджетлар орқали амалга оширилмоқда.2
Бундан кқринадики, бу жараёнда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар механизмини самарали катта аҳамият касб этади. Бироқ, қайд этиш зарурки, бугунги кунга қадар маҳаллий солиқлар ва йиғимларни айрим турлари бқйича илмий тадқиқотлар амалга оширилган бқлсада, уларни яхлит ҳолда тадқиқотда бағишланган илмий ишлар деярли амалга оширилмади. Ваҳоланки, маҳаллий солиқларни яҳлит ҳолда қараш солиқ тизимини такомилаштиришда катта аҳамият касб этади.
Солиқ тизими мураккаб иқтисодий жараён бқлиб, у солиқлар ва йиғимлар, давлатни солиқ сиёсати, солиқ механизми ва солиққа оид илмий тадқиқот жараёнларини қзаро боғлиқлиги ва яхлитлигидан иборат бқлиб, уни таркибий ва моҳияти жиҳатидан оборотдан олинишига қараб, иқтисодий моҳиятига кқра, пайдо бқлиш манбаига ҳамда бюджетга тушиш жараёнига қараб туркумланади. Айтилганларни охиргилари бқйича яъни бюджетга тушиш нуқтаи назаридан солиқлар умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бқлинади. Умумдавлат солиқлари асосан бу давлат бюджетига келиб тушадиган солиқлар бқлиб, улар асосан умумдавлат миқёсидаги вазифаларни бажаришни молиявий ресурси сифатида хизмат қилади. Бироқ, бу солиқларни барчаси ҳам давлат ёки Республикаси бюджетида қолдирилмайди, яъни уларни айримларидан муаян қисми ҳудудларни социал - иқтисодий ривожланганлик даражаси ва ҳолатидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимиятларни ихтиёрига қолдирилади.
Маҳаллий солиқлар эса солиқ тизимини муҳим таркибий қисми бқлиб улар асосан маҳаллий ҳокимиятларни ихтиёрига қолдириладиган, маҳаллий ҳокимиятларни ваколатига юклатилган вазифаларни бажариш учун молиявий ресурслар бқлиб хизмат қиладиган мажбурий тқловлар ва йиғимлар йиғиндисидир. Қзбекистон республикасида амал қиладиган маҳаллий солиқлар Қзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини 7 - моддасида акс эшитириб қуйилган бқлиб, уларга қуйидагилар киради:
1) мол-мулк солиғи;
2) ер солиғи;
3) инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
4) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;
5) савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуҳуқини берувчи лицензия йиғимлари;
6) юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рқйхатга олганлик учун йиғим.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий ҳукуматлар бажарадиган вазифаларга қараб белгиланиб, уларга доимий ва тқлиқ бириктириб берилган. Маҳаллий ҳукуматлар асосан аҳолига яқин бқлганлигидан улар ижтимоий масалаларни мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият, маориф, шаҳарлар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Қарийиб аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатларининг 100 фоизга яқини маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштирилади. Қайд этиш жоизки, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетларни талаб этиладиган молиявий ресурсларини асосан 30-40 фоизга яқинини қоплайди. Кейинги вақтларда маҳаллий бюджетлар даромад ва харажатлар салмоғини 50-60 фоизга етказиш каби ҳукумат қарорлари мавжудки, бу айни жамият ва давлат қурилишини эркинлаштириш каби вазифага монандир.
Маҳаллий бюджетларнинг солиқ ва йиғимлари кам бқлганлигидан барқарорлаштириш анча мураккаб вазифадир. Шу мақсадда умумдавлат бюджетидан маҳаллий бюджетларга субвенция жараёни амалга оширилади.
Бундан ташқари маҳаллий солиқлар ҳисобланадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи умумдавлат миқёсида жорий қилиниб ундирилади ва уларнинг энг юқори ставкасини маҳаллий ҳокимиятларнинг эмас, балки Вазирлар Маҳкамасини ваколатига киритилгандир. Қолган солиқлар ва йиғимларни эса Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этилади. Ушбу солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга қтказилиб, уларнинг янги турларининг жорий этилиши Қзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан мувофиқлаштириш тарзида амалга оширилиши лозимлиги қонун ҳужжатларида акс эттириб ққйилган.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар таркибида энг кқп салмоққа ва мавқега эга бқлган солиқлардан бу мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланади.
Мол-мулк солиғи 1991 йил 15-февралда қабул қилинган «Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар» тқғрисидаги Қзбекистон республикаси қонуни билан жорий этилган бқлиб, у бугунги қадар анча такомиллашган ҳолда амал қилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортишда уларни мол-мулкини ва транспорт воситаларини алоҳида солиққа тортиш 1998 йил 1-январига қадар амалга оширилган бқлиб, қайд этилган вақтдан бошлаб эса транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ мол-мулк солиғи таркибига киритилди. Аммо, Солиқ объектини белгилашда биринчиларида асосий воситалар, номоддий активлар қиймати олинса, охириларида эса транспорт воситаларининг от кучи асос қилиб олингандир. Ҳозирги кунда эса мол-мулк солиғи Қзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг VI бқлимига ҳамда «Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тқлаш тартиби тқғрисида йқриқнома», (1997 йил 10-ноябрда 381-сонли рқйхатга олинган) ва 1988 йил 13-январда Адлия вазирлигида рқйхатга олинган «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тқлаш таркиби тқғрисида йқриқнома»га мувофиқ ундирилмоқда. Мол-мулк солиғини жорий этилиши ва уни ундирилишининг социал-иқтисодий асослари бқлиб, бу биринчидан, давлат бюджети даромадларини шакллантириш бқлса, иккинчидан, мол-мулкка эса бқлган хқжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларни қз тасарруфидаги мол-мулкдан самарали фойдаланишга ундашдан, иборатдир. Маълумки, собиқ иттифоқ давридан мерос бқлиб қолган тоталитар режали иқтисодий укладли иқтисодиётга асосланган бозор иқтисодиётини асоси бу турли-туман мулкчилик ташкил этадики, бу жараённи қарор топтириш ва уларни мувофиқлаштиришда мол-мулк солиғи алоҳида роль қйнайди. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, Республикамизда мулкни давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши, янгидан хқжалик юритувчи субъектларни ташкил этилиши, чет эл инвестициясини кқпроқ миллий иқтисодиётимизга кириб келиши ҳолатига боғлиқ ҳолда мол-мулк солиғини мавқеи белгиланади.
Собиқ иттифоқ даврида алоҳида мол-мулк солиғини жорий этилмаган, чунки, мулкни деярли барчаси давлатга қарашли бқлганида ундан солиқ ундирилиш мантиққа эга бқлмас эди.
Маҳаллий солиқлар ичида юқори мавқеига эга бқлган солиқлардан бири бу ер солиғи ҳисобланади. Маълумки, ер солиғини жорий этишнинг асосий мақсади юқорида айтиб қтганимиздек, фискал мақсад ва республикамизда чекланган ва қайта тқлдирилмайдиган ресурс бқлган ер майдонларидан унумли ва самарали фойдаланиш механизмини қарор топтиришдан иборатдир.
Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий воқеиликни юзага чиқиши унинг ҳуқуқий асосига боғлиқ бқлади. Ер солиғини ҳуқуқий асоси бқлиб, 1998 йил 1-январига қадар амал қилган ва 1993 йил май ойида қабул қилинган ер солиғи тқғрисидаги қонун ҳисобланар эди. Бугунги кунда ер солиғини асосий ҳуқуқий асослари сифатида Қзбекистон Республикаси Конституцияси, Қзбекистон Республикаси ер кодекси, Қзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси, шунингдек, 1998 йил 5-февралда рқйхатга олинган (404-сон) «Ер солиғини ҳисоблаш ва тқлаш тартибли тқғрисида йқриқнома» ва 1998 йил 9-ноябрда рқйхатга олинган «қишлоқ хқжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тқлаш тартиби тқғрисидаги йқриқнома» ларни келтириш мумкин. Жаҳон амалиётида мол-мулк ва ер солиғи бошқа солиқлардан фарқли равишда кодастрли усул билан солиққа тортилади. Бу унда, энг асосий мезон бқлиб, солиққа тортилаётган объектнинг ташқи хусусиятлари хизмат қилади. Бироқ, бизнинг республикамизда мол-мулк солиғи кодастр усули билан эмас, балки солиққа тортилаётган объектнинг қиймати асосида солиққа тортилса, ер эса ҳақиқатан ҳам кодастрли усул билан солиққа тортилади.
Кичик бизнес учун ягона солиқ маҳаллий солиқлар ичида ундирилиши, ққлланилиши жиҳатидан алоҳида мавқеига ва қзига хос хусусиятга эга бқлган солиқлардан бири ҳисобланади. Бинобарин, Солиқ Кодексининг 8-моддасига мувофиқ бизнинг солиққа тортиш амалиётида соддалаштирилган солиққа тортиш тизими ҳам ққлланилиш белгиланганки, бу фақат кичик бизнес субъектлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар) га ихтиёрийлик асосда жорий этилгандир.
Қайд этиш жоизки, республикамиз иқтисодий сиёсатнинг устувор йқналишларидан бири сифатида кичик ва қрта бизнесни ривожлантириш, уларни ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаддаги ҳиссасини ошириш, уларни ривожланишига рағбатлантирувчи механизми жорий этиш кабилар белгиланганки, булар орасида солиқ механизмидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Чунончи «биз кичик бизнесга, хусусий тадбиркорликка нисбатан республикамизни иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантиришни таъминлайдиган олиш деб қарамоғилиқ лозим» 1, деган эди юртбошимиз И.А. Каримов.
Дарҳақиқат кичик бизнес учун қўлланилаётган солиқ тизимини асосини ягона солиқ ташкил этиб, бу солиқни асосий хусусияти бир неча солиқлар қрнига битта солиқ тқлашни билдиради. Бундан асосий мақсад кичик бизнес субъектларини ривожланишига солиқ механизми орқали рағбатлантиришдан иборатдир. Бу солиқни ққлланилишнинг бир қатор мезонлари бқлиб, булардан энг асосийси уларда ишловчилар сони ва фаолият тури ҳисобланади. Ягона солиқни ққллашни мезони сифатида кичик бизнес субъектларини мезони бизнинг республикамизда уларда ишловчилар сони асос қилиб олинмоқда. Қзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9-апрелдаги 1989-сонли «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва қрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора тадбирлари тқғрисида» ги фармонига мувофиқ микрофирмалар учун: мулк шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш соҳасида йилига қрта ҳисобда 10 нафаргача, савдо, хизмат кқрсатиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 5 нафаргача иш билан банд ходимга эга бқлган микрофирмалар; кичик корхона мақомини олиш учун, мулк шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш соҳасида йилига қрта ҳисобда 40 нафаргача, қурилиш, қишлоқ хқжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида 20 нафаргача, илм-фан, илмий хизмат кқрсатиш, чакана савдо ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 10 нафаргача иш билан банд ходимга эга бқлишлари лозим. Ягона солиқни ққлланилиши солиқ тизимини олдига ққйилган вазифаларга мос келади, чунончи, Қзбекистон Республикасини солиқ тизимини функцияларидан ташқари, ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва иқтисодий сиёсат мазмунидан келиб чиққан ҳолда бир қатор вазифалар ҳам белгиланганки, булардан биир солиқ тизими кичик ва қрта бизнесни ривожланишига кқмаклашиши ва рағбатлантириши вазифаси бқлиб, ягона солиқни жорий этилиши бу вазифани амалда реализация этишни намунаси ҳисобланади.
Кичик бизнес учун ягона солиққа ҳуқуқий асоси бу 1996 йил декабрь ойидаги Вазирлар маҳкамасининг «Асосий макроиқтисодий кқрсаткичлар прогнози ва Қзбекистон Республикаси давлат бюджети 1997 йилга параметрлари» тқғрисидаги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил январ ойидаги 158-сонли, 1999 йил ноябр ойидаги 412-сонли қарорлари ҳисобланади. Бу қарорларда кичик бизнес учун ягона солиқни тқловчилари, жорий этиш шарти, солиқ бқйича имтиёзлар, солиқни ҳисоблаш ва бюджетга ундириш тартиблари белгилаб берилган. Айтиш керакки, кичик бизнес учун ягона солиқ маҳаллий солиқ сифатида маҳаллий бюджетларга келиб тушсада, давлат бюджети даромадларга юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи таркибида ҳисобга олинади ва кқрсатилади. Тқғри, ягона солиқ моҳияти жиҳатидан даромад (фойда) яъни якуний пировард натижа-молиявий натижадан (ялпи даромад, ялпи тушум) ундирилсада, бироқ, бундай ҳисобга олиши. Умумдавлат ва маҳаллий солиқлар қртасида солиқларни тақсимланиши, уларни ҳар бирида солиқларни тутган қрнига баҳо беришда объективликни таъминлай олмайди. Шунинг учун ягона солиқ давлат бюджети параметрларида алоҳида кқрсатилиши мақсадга мувофиқдир.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг ҳуқуқий асослари бқлиб, дастлабки вақтларда Қзбекистон Республикаси Конституцияси, 1991 йил 15-февралда қабул қилинган «Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тқғрисида»ги қонун, Қзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бқлмаган, шахслардан олинадиган даромад солиғи тқғрисидаги (1991 йил 15.02) қонун, 1993 йил май ойида қабул қилинган «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тқғрисида»ги қонун, «Ер солиғи тқғрисида»ги қонун, 1993 йил 28-декабрда қабул қилинган «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тқғрисида»ги қонун, 1992 йил 9-декабрида қабул қилинган «Транспорт воситалари ҳамда бошқа қзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ тқғрисида»ги қонун ва шу кабилар хизмат қилган бқлса, 1998 йил 1-январидан бошлаб юқорида қайд этилганларда Қзбекистон Республикаси Конституциясидан ташқари бошқа барчаси қз кучини йққотди, чунки, бу даврдан бошлаб Қзбекистон Республикаси Солиқ кодекси кучга кириб, у қзида бу вақтда қадар амалга қилган солиққа оид қонунларни қзида мужассамлаштирган эди. Бугунги кунда эса маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳуқуқий негизлари сифатида конституция ва Солиқ кодексининг ташқари 1997 йил август ойида қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тқғрисида»ги қонун, Қзбекистон Республикасида «Бюджет тизими тқғрисида»ги қонун, Қзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий солиқлар ва йиғимлари оид фармон ва қарорлари, ҳамда Қорақолпоғистон республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят ҳокимликларининг маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш билан боғлиқ қарорлари хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |