Тошкент молия институти «Молия» кафедраси



Download 1,45 Mb.
bet1/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ


«Молия» кафедраси










«Маҳаллий бюджетлар»
фанидан


МАЪРУЗА МАТНЛАРИ ТЎПЛАМИ




Олий таълимнинг 340000 – «Бизнес ва бошқарув»
таълим ва билим соҳасидаги
5340600 – «Молия» йўналиши талабалари учун


Тузувчилар: проф.Х.Жамолов
к.ўқ. А.Иминохунов
асс. Н.Кабирова

«Молия» кафедраси йиғилишининг


2007 йил 14 июнь, 15-сон баённомаси
билан тасдиқланган.
Каф.мудири________ и.ф.д.,проф.Н.Хайдаров
Тошкент – 2007


1-мавзу. Фаннинг предмети ва мазмуни (2 соат)


Режа:

  1. «Маҳаллий бюджетлар» фанининг предмети,мазмуни, вазифалари.

  2. Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан алоқадорлиги.

  3. Фаннинг таркибий тузилиши ва асосий ғоялари.



Таянч сқз ва иборалар:

  • Давлат бюджети;

  • Бюджет тизими;

  • Маҳаллий бюджетлар;

  • Бюджет муносабатлари;

  • Бюджетдан молиялаштириш;

  • Бюджет орқали тартибга солиш;

  • Бюджетни режалаштириш;

  • Давлатнинг бюджет тадбирлари;

  • Иқтисодиётни бошқаришнинг бюджет усуллари.



1.«Маҳаллий бюджетлар» фанининг предмети ва вазифалари.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда маҳаллий молия ва унинг муҳим таркибий қисми бқлган маҳаллий бюджетлар алоҳида қрин эгаллайди. Маҳаллий бюджетлар худудий иқтисодиёт тараққиёти муаммоларини ҳал этишда ва маҳаллий хокимият органларининг ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа функцияларини амалга оширишнинг моддий-молиявий асосини ташкил этади.
«Маҳаллий бюджетлар» фанини ққитишдан мақсад – талабаларга маҳаллий молия ва маҳаллий бюджетлар тизими ҳақида назарий билимлар бериш, уларда мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида маҳаллий бюджетларни самарали бошқаришнинг асосий йқналишлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш йқллари бқйича асосий кқникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу фанни қрганиш жараёнида талабалар маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш назарияси ва амалиётига оид билимга, уқувга ва кқникмаларга эга бқлишлари лозим. Талабалар умумназарий фанлардан олган билимлари билан бир қаторда, бюджет-молиявий қонунчилик борасидаги янгиликлардан, мамлакат бюджет амалиётидаги ва ҳорижий мамлакатлар бюджет амалиётидаги қзгаришлардан хабардор бқлишлари лозим.
. Махаллий бюджетлар Узбекистон Республикаси давлат бюджетида мухим таркибий кисмни ташкил этади ва махаллий хокимиятларнинг фаолият курсатишларида молиявий манба булиб хисобланади. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги “Бюджет тизими тугрисида”ги конунида “Махаллий бюджет -Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори кузда тутилиши кўрсатилган.
Махаллий бюджетлар тизими махаллий талаб-эхтиёжларни туларок ундиришни хамда давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларнинг бажарилиши билан чамбарчас богланган холда ижро этишга имкон яратиб беради.


Қзбекистоннинг демократик давлат ќуриш йқлидан бораётган бугунги кунда ижтимоий ћаётимизнинг барча соћаларида бқлгани каби молия соћасида ћам чуќур қзгартиришларни амалга ошириш ћозирги куннинг асосий талабидир. Молия соћасида олиб борилаётган қзгаришларнинг марказида маћаллий бюджетларни шаклланиши ва харажатларидан оќилона фойдаланиш, маћаллий бюджетлар билан республика бюджети қртасидаги муносабатларни тубдан қзгартириш, бюджет ташкилотларини маблаѓ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш, бюджет интизомига риоя килиниши устидан назоратни кучайтириш, маћаллий бюджетларни худудларнинг ижтимоий-иќтисодий ривожланишидаги тутган қрнини ошириш масалалари туради. Шу билан биргаликда бюджет етишмовчилиги муаммолари ћамда уни тугатишда мућим роль қйновчи маћаллий бюджет харажатлари ћозирги даврнинг долзарб масалаларидан биридир.
Шу хусусда Қзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ќуйидагиларни таъкидлаган эди:
"Бозорга қтиш шароитида бюджет давлат иќтисодий сиёсатининг ѓоят мућим воситаси бқлиб бормоќда. Давлат бюджетидаги етишмовчиликни энг оз даражага тушириш бош вазифа бқлиб ќолмокда. Бюджет етишмовчилигини бирданига тугатиш амри маћол, чунки республика бюджетида ѓоят салмоќќа эга бқлган ижтимоий эхтиёжларга харажатларни камайтириб бқлмайди. Айни пайтда бюджет етишмовчилиги давлат томонидан ќатъий назорат ќилиб борилиши керак. Уни ялпи миллий махсулотнинг 3-5 фоизга ќадар камайтириш чораларини куриш зарур". 1
Бюджет етишмовчилиги, уни тугатиш хозирги даврнинг долзарб масалаларидан бири эканлиги юќорида келтирилган сқзлардан кқриниб турибди. Шунинг учун хам бюджет етишмовчилиги ћамда бюджет харажатларининг сарфланиши давлат томонидан доимий равишда назорат ќилинади. Бюджет етишмовчилигини тугатишга давлат, шу жумладан маћаллий бюджет даромад ќисмини кенгайтириш ва шу билан биргаликда бюджетнинг харажат ќисмини ќисќартириш ћисобига эришилади. Ушбу маќсадга эришиш учун эса маћаллий бюджет харажатларидан оќилона фойдаланишнинг асосий йқналишларини аниќлаш ва бу йқналишларда ажратилган маблаѓларни самарали харажат ќилишни тартибга солиш мућим вазифа ћисобланади.
Президентимиз И.А.Каримов бюджет етишмовчилигини тугатиш бқйича ќуйидаги сқзларни айтган, яъни: "Бошќарувга сарфланадиган маблаѓларни камайтириш, ижтимоий ћимоялашнинг табаќалаштирилган номма-ном тизимини белгилаш, дотацияларнинг ћар хил турларини ва нархларни ќоплаш учун маблаѓ ажратишни тугатиш, моддий ишлаб чиќариш тармоќларини ривожлантиришга марказлаштирилган тарзда маблаѓ ажратишни кескин чеклаш ћисобига бюджет харажатлари қсишини ќатъиян чегаралаб ќқйиш - бюджет етишмовчилигини тугатишнинг асосий манбаларидан биридир".2
Шундай экан, ушбу муаммони ћал этиш долзарб масала бқлиб келган ва ћозирги шароитда хам долзарблигича ќолмоќда.
Албатта, юќорида айтилган масалаларнинг деярли кқпчилиги ћал этилган, хусусан бошќарувга сарфланадиган харажатлар кескин камайтирилди, ижтимоий ћимоялашнинг табаќалаштирилган тизими ишлаб чиќилди, дотацияларнинг ћар хил турларини ва нархларни ќоплаш учун маблаѓ ажратиш деярли тугатилди, моддий ишлаб чиќариш тармоќларини ривожлантиришга марказлашган ћолда маблаѓ ажратиш кескин чекланган. Ћозирги "ижтимоий йқналтирилган бозор иќтисоди" даврида маћаллий бюджет маблаѓларидан кечиктириб бқлмайдиган эћтиёжларни, энг аввало, ижтимоий соћани ћамда янги таркибий йқналишларни маблаѓ билан таъминлашгагина фойдаланиш зарур.
Ўзбекистон Республикасида бюджет тизимини ислоҳ қилиш ва маҳаллий бюджетларни самарали бошқаришнинг ҳозирги кундаги амалиёти назариётчилар олдига унинг қатор янги муаммоларига ечим топишни кқндаланг қилиб ққймоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасида бюджет тизими тараққиётининг ҳозирги босқичи давлатнинг яхлит бюджет ва ижтимоий сиёсатининг манфаатлари муштараклигини таъминлаш асосидаги қта масъулиятли вазифаларни самарали бажарилишини талаб этмоқдаки, ушбу вазифанинг икки жиҳатини ажратиб кқрсатиш муҳимдир: биринчидан, давлат ижтимоий сиёсатининг жойлардаги ижобий ижроси ёки ҳудудий иқтисодиёт доирасидаги муаммоларнинг кескинлашувига йқл ққймаслик ва иккинчидан, маҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг кенгайиб бориши шароитида шунга мос тарзда уларни имкониятларини яхшилашнинг зарурлиги. Ушбу ҳар икки жиҳатнинг қзаро боғлиқ тарзда биргаликда олиб борилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳозирги кундаги қта муҳим муаммосини ижобий ҳал этишга имкон беради. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Жойларда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт муаммоларини муваффаққиятли ва молиявий инқирозларсиз ҳал этиш маҳаллий бюджетлар даромад базасининг барқарорлигини, шу жумладан, улардаги инвестицион, солиқ, валюта имкониятларининг бир текис тақсимотини талаб этади ва бу нисбатдошликда ҳудудларнинг иқтисодий фаоллиги рағбатлантирилиши лозим».1 Мамлакатимиз молия-бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳудудий иқтисодиёт муаммоларининг кескинлашуви шароитида маҳаллий бюджетлар имкониятларини янада ошириш заруриятини кқрсатмоқда.
Молия-бюджет механизми, бюджет қурилиши ва бюджетлараро муносабатларнинг шаклланиши, уларнинг ривожланиши, давлат бюджетининг самарали ижросини таъминлаш, маҳаллий бюджетларни мукаммал бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатлари хорижлик иқтисодчи-олимлар А.Бабич, О.Бетин, М.Верхолаз, С.Валентей, А.Годин, М.Дмитриев, Э.Добсон, Л.Дробозина, Н.Колесников, В.Лексин, Л.Павлова, Г.Поляк, В.Родионова, М.Романовский, Б.Сабанти кабиларнинг ишларида кенг ёритилган.
Қзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқаришнинг айрим муаммоларига оид илмий тадқиқ намуналарини М.Шарифхқжаев, ғ.Абдуллаев, А.Ваҳобов, О.Олимжонов, Т.Маликов, Қ.Яҳъёев, М.Йқлдошев, Ґ.Жамолов, З.Срожиддинова, Г.Қосимова, С.Жубаев, Б.Жқраев, А.Маманазаров, У.Бурхонов, О.Раимбердиева, А.Суванов каби олимларнинг нашр этилган ишлари1 ва ҳимоя қилинган диссертацияларида кқриш мумкин.
«Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш» фанини қрганишда мамлакатимизда бюджет амалиётига оид олиб борилган илмий тадқиқотларшархи муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, Г.Қосимованинг “Ижтимоий-маданий соҳаларни ривожлантиришда бюджет сиёсатининг роли” мавзусидаги номзодлик диссертациясида ижтимоий-маданий соҳаларни давлат бюджети томонидан молиялаштириш тизимини бюджет сиёсатига маълум қзгартиришлар киритиш орқали такомиллаштириш масалаларига асосий эътибор қаратилган, шунингдек давлат бюджети ижросида ғазначиликнинг афзалликлари очиб берилган. Б.Жқраевнинг “Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджетининг ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги диссертацион тадқиқотида давлат бюджетини солиқлар тизимини такомиллаштириш орқали ривожлантириш масалалари кқрилган. У.Бурхановнинг “Давлат бюджети тақчиллиги омиллари ва уни иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қисқартириш масалалари” мавзусидаги диссертациясида давлат бюджети тақчиллигининг келиб чиқиш сабаблари ва уларга таъсир этувчи омиллар тадқиқ қилинган бқлиб, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бюджет тақчиллигини қисқартиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган, С.Жубаевнинг «Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш муаммолари” мавзусидаги диссертация ишида, асосан, маҳаллий бюджетларнинг даромад манбалари қрганилган, бироқ уларнинг даромадлари ижроси харажатлар динамикасига мутаносиб тарзда кқриб чиқилмаган ёки уларнинг молиявий имкониятларини ошириш масалалари четлаб қтилган. Маҳаллий бюджетларни даромадлар базасининг шаклланишида манбаларни туркумлаштирилиши тизимли тарзда тадқиқ этилмаган. А.Маманазаровнинг “Маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини ошириш масалалари” мавзусидаги диссертация ишида эса, маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари борасидагина илмий изланишлар олиб борилган бқлиб, асосий эътибор маҳаллий солиқларнинг ставкаларини, солиқ базаларини ва солиқ имтиёзларини такомиллаштиришга қаратилган. Маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси ҳисобланмиш умумдавлат солиқларидан ажратмалар, яъни тартибга солувчи даромадлар ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромадлари тизимидаги бошқа манбалар кенг тадқиқ этилмаган. А.Сувоновнинг “Маҳаллий бюджетлар ижроси самарадорлигини ошириш йқналишлари” мавзусидаги номзодлик диссертациясида маҳаллий бюджетларни ижроси жараёнининг муаммолари устида тадқиқотлар олиб борилган. Х.Қобуловнинг «Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йқналишлари» мавзусидаги номзодлик диссертациясида эса маҳаллий бюджетларнинг фаолиятини баҳолашда нисбатан адолатли ёндошувни қзида ифодаловчи, кенг қамровли бқлган уларнинг “молиявий имкониятлари” тушунчаси тқлиқ тадқиқ қилинган.
Қзбекистон Республикасида ҳозирги шароитда бюджет амалиётига ққйилаётган янги талаблар, маҳаллий бюджетларнинг самарали ижросини таъминлаш, улардаги молиявий имкониятларни мустаҳкамлаш муаммолари уларнинг ечими бқйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишни талаб этмоқда.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish