Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


Маҳаллий бюджетларнинг молия тизими бўғинлари билан муносабати



Download 1,45 Mb.
bet4/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

Маҳаллий бюджетларнинг молия тизими бўғинлари билан муносабати.
Давлат бюджети давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида давлат ҳокимиятининг иқтисодий имкониятларини молиявий асосларини яратади.
Масалан, иқтисодчи Г.В. Поляк қуйидаги фикрларни билдиради “Давлат бюджетдан қзининг фаолиятини бевосита молиявий таъминлашнинг инструменти сифатида ҳамда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг муҳим элементи сифатида фойдаланади”1- деб таъкидлайди.
Демак, бир томондан бюджетнинг пайдо бқлиши давлатларнинг пайдо бқлиши билан бевосита боғлиқ бқлиб, иккинчидан, айнан бозор иқтисодиёти шароитида жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги давлат ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий инструменти сифатидаги бюджетнинг сифат белгиларига аниқлик киритилади.
Иқтисодчи Л.А Дробозинанинг бюджетнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти тқғрисидаги фикрлари қуйидагичадир: “Қзининг моддий мазмунига кқра давлат бюджети – қзида давлатнинг марказлаштирилган пул маблағлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг алоҳида шаклидир, қзининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига кқра – миллий даромадни тақсимлашнинг асосий қуролидир”2- деб таъкидлайди.
Муаллиф бюджетнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига кқра берган таърифи айнан бозор иқтисодиёти шароитида миллий даромадни тақсимланишида ижтимоий характердаги ноишлаб чиқариш соҳалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган қатламини давлат томонидан ққллаб-қувватлашда, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим инструментларидан бири сифатидаги бюджетнинг мазмунига урғу беради.
Бюджет- мураккаб иқтисодий категория ҳисобланади, чунки унинг моддий асосини кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилади.
Бюджет муносабатлари давлат билан хқжалик субъектлари ҳамда аҳоли қртасидаги қиймат тақсимланиш жараёнида пайдо бқлувчи молиявий муносабалардир. Бундай молиявий муносабатларнинг қзига хос хусусияти шундан иборатки, биринчидан, юқорида таъкидлаганимиздек, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тақсимлаш босқичида вужудга келади, иккинчидан, марказлаштирилган молиявий ресурсларни шакллантириш ва ундан давлат манфаатлари юзасидан фойдаланишга йқналтирилади. Давлат манфаатлари эса- бу ижтимоий манфаатлар ҳисобланади. Зеро, таниқли иқтисодчи Ж.М.Кейнс таъкидлаганидек, “Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий манфаатлар фақатгина давлатлардагина қз ифодасини топади”1. Бюджет давлатнинг асосий марказлаштирилган молиявий ресурслар фонди сифатида қзига хос ижтимоий аҳамият касб этади.
Демак, бюджет иқтисодий категория сифатида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизимида марказий бқғинда иштирок этиши билан аҳолининг маълум қатламини манфаатларини қзида акс эттиради. Бу тушунчада бюджет муносабатлари қзида иқтисодий ривожланишнинг аниқ фалсафаси ва идеологиясини акс эттиради.
Бюджет муносабатлари объектив характер касб этади, чунки бюджет давлат ва унга тегишли функцияларни амалга ошириш учун зарурий моддий-молиявий база шакллантирилиши учун объектив зарурдир. Шу билан биргаликда бюджет муносабатлари базис элементи ҳисобланади. Такрор ишлаб чикариш жараёнида бюджет муносабатлари уларга мувофиқ келувчи моддий шаклни олади.
Бюджет муносабатлари - жамият иқтисодий тизимининг элементидир. Иқтисодий категория сифатида бюджет муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бюджетнинг молияга хос сифат белгилари биринчидан, ижтимоий маҳсулот қийматининг тақсимланиш жараёнида, аниқроғи, қайта тақсимланиши жараёнида вужудга келиб, пул муносабатларининг қзига хос шакли ҳисобланади. Иккинчидан, бюджет марказлаштирилган молиявий ресурсларни шакллантириш, тақсимлаш ва ундан фойдаланишга йқналтирилган фонд ҳисобланади.
Профессор В. Родионованинг фикрига кқра: “Давлат билан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳоли қртасида юзага келувчи молиявий муносабатлар - бюджет муносабатлари ҳисобланади”1. Шунингдек, бюджет муносабатларининг молиявий муносабатлардан фарқли 4 жиҳатлари сифатида қуйидагиларни кқрсатиб қтади:
-бюджет давлат ққлида миллий даромадни бир қисмини жамлаш ва ижтимоий эҳтиёжлар ва алоҳида давлат-ҳудудий тузилмалар учун ундан фойдаланиш билан боғлик қайта тақсимлаш муносабатларининг алоҳида иқтисодий шакли ҳисобланади;
-бюджет ёрдамида миллий даромаднинг бир қисми ва айрим ҳолатларда миллий бойлик халқ хқжалигининг тармоқлари, мамлакат ҳудудлари, ижтимоий фаолият соҳалари қртасида қайта тақсимланади;
-қийматни бюджет орқали қайта тақсимлаш нисбати молиянинг бошқа бқғинларига нисбатан йирик миқдорни ташкил қилади ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва жамият ривожланишининг ҳар қайси тарихий босқичларида уни ривожланиши олдида турган вазифалари орқали аниқланади;
-бюджетнинг тақсимлаш соҳаси давлат молиясида марказий қринни эгаллаб, молиянинг бошқа бқғинларига нисбатан бюджет муҳим аҳамиятга эга.
Демак, бюджет иқтисодий моҳияти нуқтаи-назаридан мустақил иқтисодий категория сифатида кқриб қтиладиган бқлса, давлатнинг молиявий асосини, қонуний қрнатилиши нуқтаи-назаридан эса, бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида кқриб қтилади.
Бизнинг фикримизча, биринчидан, бюджет муносабатларининг қзига хос хусусиятларидан бири сифатида давлат билан хқжалик юритувчи субъектлар, аҳоли қртасидаги императив характерга эга бқлган пул муносабатлари ҳисобланишидир. Иккинчидан, бюджет муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида марказлаштирилган пул фондларини ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатларини қзида акс эттиради. Хқжалик механизмининг таркибий элементи ҳисобланган бюджет механизмидаги юқорида таъкидланган 2 хусусиятли сифат белгилари бюджетнинг молиядан В. Родионова таъкидлаган 4 асосий фарқли жиҳатларига эга бқлиш имкониятларини шакллантиради.
Проф. Г.Романовский: „Бюджет - молия тизимининг марказий бқғини ҳисобланади. Шунинг учун у молиянинг қзига хос сифат белгиларини қзида акс эттиради” - деб таъкидлайди. Шунингдек, муаллиф “Молия” ва “Бюджет” категорияларига қуйидагича таъриф беради “Молия - марказлаштирилган давлат пул фондларини шакллантириш ва фойдаланиш жараёнларидаги императив пул муносабатлари тизимидир; Бюджет - бюджет фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ императив пул пул муносабатлари тизимидир”1.
Шунингдек, муаллифнинг фикрига кқра бюджетнинг молиядан фарқли қзига хос хусусияти, бюджет – жамият эҳтиёжларини кенг доирада молиялаштириш учун мқлжалланган марказлаштирилган пул фондидир, деб таъкидлайди.
Бизнинг фикримизча, ҳар кандай молиявий муносабатлар ҳам императив характерга эга бқлавермайди. Масалан, хқжалик субъектлари такрор ишлаб чиқариш жараёнида яратилган қийматни тақсимланиш жараёнидаги бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар ва бошқа мажбурий тқловлар воситасидаги ажратмалари императив характердаги молиявий муносабатлар ҳисобланади. Хқжалик фаолиятининг соф молиявий натижаси ҳисобланувчи соф фойда ҳисобига шакллантириладиган марказлаштирилмаган пул фондлари императив характерга эга бқлмайди.
Қонунлар, монографиялар, дарсликлар, илмий мақолалар каби иқтисодий адабиётларда “Бюджет” терминини ққллашга алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг „Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунида бюджетга қуйидагича таъриф берилган ”Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бқлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йқналишлари ва миқдори назарда тутилади”.
Профессор Л.А. Дробозина “пул маблағларининг асосий марказлаштирилган фонди”-деб таъкидлайди. Профессор А.Ю. Казак эса “…асосий молиявий режа сифатида… муҳим молиявий тқғриловчи сифатида… пул муносабатларининг… мажмуасидир”- деб таъкидлайди.
Мазкур таърифлардан ҳам кқриниб турибдики, аксарият иқтисодчи олимларнинг бюджет категориясига ёндошувида мантиқнинг яхлит қоидасига риоя қилинмайди.
Бюджетнинг қайси даражада эканлигидан қатъий назар унга уч жиҳатдан ёндашиш мумкин:

  • иқтисодий категория сифатида;

  • моддий маънода;

  • ҳуқуқий категория сифатида.

Иқтисодий категория сифатида бюджет объектив характерга эга бқлган пул муносабатлари тизими сифатида қаралади.
Хуқуқий категория сифатида бюджет тегишли ҳудуд доирасида марказлаштирилган пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланишга қаратилган ва тегишли давлат ёки маҳаллий ҳокимият идораси томонидан тасдиқланган асосий молиявий режа, юридик меъёрлардан иборатдир.
Бюджет асосий молиявий режа сифатида қуйидаги белгилар билан тавсифланади:
-бюджет универсал молиявий режа сифатида тегишли ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг барча соҳалари ва йқналишларини тқла қамраб олади;
-бюджет бошқа турдаги молиявий режаларга нисбатан мувофиқлаштирувчи вазифани бажаради.
Асосий молиявий режа сифатида шуни таъкидлаш жоизки, унда молиявий режалаштиришга тегишли бқлган: тушумларнинг аниқ манбағлари буйича пул даромадлари (бюджет фондини шаклантириш); аниқ йқналишлар ва тадбирлар бқйича пул харажатлари (бюджет фондидан фойдаланиш) каби аломатлари қз аксини топади.
Бюджет асосий молиявий режа сифатида қуйидаги белгилар билан тавсифланади:

  • бюджет универсал молиявий режа сифатида тегишли ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг барча соҳалари ва йқналишларини тқла қамраб олади;

  • бюджет бошқа турдаги молиявий режаларга нисбатан мувофиқлаштирувчи вазифани бажаради.

Моддий маънода бюджет - тегишли даражадаги давлат ва маҳаллий ҳокимият идоралари фаолиятини таъминловчи, улар олдига кқйилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни бажариш имконини берувчи марказлаштирилган пул маблағлари фондидан иборатдир. Давлат томонидан режалаштирилган тадбирларни бюджет ҳисобидан молиявий таъминлаш деганда бюджетнинг айнан ана шу моддий маъноси кқзда тутилади. Бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти унинг фунцияларида яққолроқ намоён бқлади. Бюджетнинг иқтисодий мазмунини ёритишга бағишланган молиявий-иқтисодий адабиётларда бюджетнинг функциялари нуқтаи-назаридан турли иқтисодчиларнинг фикр-мулохазаларини кузатишимиз мумкин.
Масалан, В.М. Родионова бюджет тақсимлаш ва назорат функцияларини бажаришини талқин қилади. Шунингдек, муаллиф молияга тегишли функциялар сифатида ҳам тақсимлаш ва назорат функцияларини бажаришини ҳам талқин қилади1. Фақатгина бу ерда бюджетнинг тақсимлаш функциясини тақсимлаш жараёнининг иккинчи босқичида амал қилишига эътибор беришимиз лозим. Чунончи, муаллиф бюджетнинг тақсимлаш функцияси деганда молиявий ресурсларни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли бқғинлари қртасида қайта тақсимлашини назарда тутади.
Профессор Б. Г. Болдирев эса, бюджет ижтимоий функцияни ҳам бажаришини талқин қилган2.
Бизнинг фикримизча ижтимоий соҳаларни молиялаштириш ва умуман ижтимоий зиддиятларни хал қилишда бюджет муҳим рол қйнайди, бу эса қз навбатида бюджетнинг тақсимлаш функцияси асосида унга юклатилган вазифа ҳисобланади.
Бюджет-молия соҳасида қатор илмий ишларни амалга оширган профессор Г. Романовский бюджетнинг бажарадиган функциялари сифатида бюджет фондини шаллантириш, бюджет фондидан фойдаланиш ва назорат каби элементларни талқин қилади3.
Умуман олганда, В.Родионова ва Г. Романовскийларнинг фикрларида мазмунан бир хил ёндошув мавжуд. Фақатгина Г.Романовский бюджетнинг қайта тақсимлаш функциясини деталлаштирилган ҳолда беради.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги шароитда бюджет воситасида ЯИМни таҳминан 30-40 % қисми қайта тақсимланиб, молиянинг бошка ҳеч қайси бқғини тармоқлар, ҳудудлар ва иқтисодиётнинг соҳалари, давлат ҳокимиятининг марказий ва маҳаллий даражаларида маблағларни бундай йирик миқдорда қайта тақсимлаш имкониятига эга эмасдир.
Миллий даромадни қайта тақсимлашнинг асосий молиявий усуллари бқлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  • пул тушумларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш (фойда, ҚҚС, ижтимоий бюджетдан ташқари фондларга тқлов);

  • солиқларни ташкил қилиш;

  • иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш;

  • умум истеъмол фондларини, суғурта ва резерв фондларни шакллантириш ва фойдаланиш.

Ушбу жараёнларнинг барчасида бюджет асосий қринни эгаллайди. Бюджет ёрдамида давлат ва ҳудудий ҳукумат бошқарув апаратини сақлаш, мудофаа, ижтимоий тадбирларни амалга ошириш, иқтисодий вазифаларни амалга оширишни таъминлаш, яъни уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун молиявий ресурсларни оладилар.
Шу билан бирга бюджетга аниқ иқтисодий муносабатларни англашуви иқтисодий категория сифатида қараш мумкин. Давлат бюджетдан бевосита қз фаолиятини ҳамда иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг муҳим дастаги сифатида фойдаланади.
Бюджет олдида турган вазифалар:

  • МДни қайта тақсимлаш;

  • иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш;

  • ижтимоий соҳани молиявий таъминлаш ва давлатнинг ижтимоий сиёсатини амалга ошириш;

  • пул маблағларини марказлаштирилган фондини шакллантириш ва фойдалаш устидан назорат.

Бюджет орқали МД ни қайта тақсимлаш бир-бири билан боғлиқ ва узвий бқлган босқичлардан иборат:

  • бюджет даромадларини шакллантирш;

  • бюджет маблағларидан фойдаланиш.

Бюджет даромадлари – бу бир томондан давлат қртасидаги ва иккинчи томондан хқжалик субъектлари ва фуқоролар қртасидаги иқтисодий муносабатлардир. Шу билан биргаликда бюджет даромадлари – бу давлат ҳокимияти ва маҳаллий қз-қзини бошқариш органларини ҳисобига қтадиган пул маблағларидир.
Бюджет даромадларини шакллантириш жараёнида давлат фойдасига миллий даромадни бир қисми қтади. Булар асосида давлат билан корхоналар ва аҳоли қртасида молиявий муносабатлар юзага келади.

  • Бюджет, бу - турли даражадаги марказлаштирилган пул маблағлари фондини вужудга келтириш, тақсимлаш ва фойдаланишга оид асосий молиявий режа бқлиб, у тегишли давлат ёки махаллий идора томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган юридик ҳужжатдан иборат.

Умуман олганда, бюджет инглизча сқз бқлиб, давлат, корхона, муассаса ва айрим шахсларнинг маълум муддатга олдиндан белгилаб ққйиладиган кирим-чиқим, яъни даромад ва харажатлари мажмуини ифодалайди.
Қзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги қабул қилинган «Бюджет тизими тқғрисида»ги қонунининг 4-моддасида бюджет тизимига қуйидагича таъриф берилган:
«Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил зтишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар қртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағларини олувчилар қртасида вужудга келадиган қзаро муносабатларни қзида ифодалайди».
Бюджет тизимининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • бюджет таснифи тизими, ҳисоб-бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;

  • бюджет тузилишининг Қзбекистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилишига мувофиқлиги;

  • турли даражадаги бюджетларнинг қзаро боғлиқлиги;

  • давлат бюджетининг баланслилиги;

  • давлат даромадларини аниқ манбалар бқйича ва харажатларини йқналишлари (моддалари) бқйича режалаштириш;

  • давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағ доирасида сарфлаш;

  • барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги.

Мамлакат бюджетининг таркиби аввало унинг давлат қурилишига боғлиқдир. Унитар тузумга эга бқлган мамлакатларда бюджет тизими икки қаватли қурилмага — давлат бюджети ва маҳаллий бюджетларга эга бқлади.
Федератив тузумга эга бқлган мамлакатларда (АҚШ, Германия) оралиқ бқғин — штатлар, қлкалар (вилоятлар) ва уларга мувофиқ маъмурий тузилмаларнинг штатлари мавжуд.
Бюджет тизими — бу иқтисодий муносабатларга, давлат тузилишига ва қонун нормаларига асосланган давлат, маъмурий — ҳудудий тузилишларнинг, бюджет муносабатларида мустақил бқлган давлат ташкилотлари ва фондларининг мажмуидир. Бюджет тизими давлат молиявий тизимининг асосий бқғини ҳисобланади.
Қзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети (1.1.1-чизма).
Консолидациялашган бюджетларнинг кқрсаткичлари мамлакат марказлаштирилган молиявий фондидан фойдаланиш ва уни шакллантиришни таҳлил қилишда муҳим қринни эгаллайди. Қзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг кқрсаткичлари ёрдамида мамлакатда тузиладиган ва давлат молиявий балансида акс зттириладиган молиявий ресурсларни марказлаштириш даражаси аниқланади. Консолидациялашган бюджет кқрсаткичларига ҳисобсиз молиявий режалаштиришни умумлаштириш мумкин эмас, чунки давлат молиявий балансини ва ҳудудий молиявий балансларнинг кқпгина кқрсаткичлари консолидациялаштирилган бюджетдан олинади.
Бюджет давлат учун зарур бқлган молиявий ресурсларни акс эттириб ва шу билан биргаликда мамлакат солиқ сиёсатини белгилайди. Бюджет маблағлари сарф этишнинг аниқ йқналишларини, миллий даромад ва ялпи ички махсулотнинг қайта тақсимланишини қзида акс эттиради, бу эса унга иқтисодиётни самарали бошқарувчиси сифатида чиқишга ёрдам беради. Шу билан биргаликда бюджетдан аниқ иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи иқтисодий категория сифатида фойдаланиш мумкин. Бюджетнинг пайдо бқлиши ва ривожланиши давлатнинг пайдо бқлиши ва шаклланиши билан боғлиқдир. Давлат бюджетдан нафақат қз фаолиятининг асосий таъминот манбаси сифатида. балки иқтисодий ва ижтимоий сиёсат қтказишининг муҳим элементи сифатида фойдаланади. Иқтисодий категория сифатида бюджет муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Қзбекистоннинг давлат бюджети республика бюджетидан,
Қорақалпоғистон республикаси бюджетидан ва маҳаллий
бюджетлардан иборатдир. Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети таркибига унда жойлашган туманлар, шаҳарлар бюджетлари киради. Қзбекистон Республикасининг бюджет тизими икки бқғиндан иборат: Қзбекистон Республикаси Давлат бюджети - давлат бюджети: Қорақалпоғистон Республикаси Давлат бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар, республика туман ва шаҳарлари маҳаллий бюджетлари. Қзбекистон Республикаси бюджети бир бутундир, яъни бюджет тизими барча бқғинларга давлатнинг ягона давлат бюджетига кирадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, республика шаҳар ва туманлари бюджетларининг узвий бирлигини билдиради. Бюджет биринчи навбатда Қзбекистон Республикаси иқтисодий тизимининг яхлитлигини белгилаб беради. Бюджет тизими бутун республика ҳудудида амал қилаётган давлат даромадлари ҳамда умуман республикани Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йқналтириладиган давлат харажатларининг бир бутун тизимига асосланади.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish