Маҳсулот сифатига таъсирини камайтириш усуллари Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари



Download 34,57 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi34,57 Kb.
#54059
  1   2   3
Bog'liq
Metralogiya mustaqil ish


Mavzu:Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг маҳсулот сифатига таъсирини камайтириш усуллари


Reja:

1.маҳсулот сифатига таъсирини камайтириш усуллари


2.Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари
3. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллар

Сифат нима?


Махсулот (иш, хизмат) сифати – муайян шу махсулотнинг хар томондан
фойдаланишга мукаммал эканлигини белгиловчи хусусиятлар йигиндисидир.
Махсулот сифати – бу, шу махсулотдан маълум максадда фойдаланиш
учун унинг яроклилик даражаси, махсулотнинг халк хужалиги
эхтиёжларини, истеъмолчиларнинг талаб ва дидларини кондириш
кобилиятидир.
Маҳсулот ҳақида тушунча
Инсон ўз ҳаёти давомида турмушини яхшилаш, соғлигини сақлаш, иш фаолиятини ва бошқа мақсадларини амалга ошириш учун буюмлар, жиҳозлар, техник воситалар, озиқ-овқат, кийим-кечак, пойафзал ва бошқа турли-туман зарурий маҳсулотлардан фойдаланилади. Улар инсон меҳнатининг маҳсули ҳисобланади.
Шунга кўра, инсон томонидан муайян эҳтиёжларни бажариш учун ишлаб чиқариладиган нарса, буюм, модда ва ҳ.к.ни маҳсулот деб тушуниш мумкин. Кўрсатиладиган хизматлар ҳам маҳсулотлар сирасига киритилган.
Маҳсулотларни миқдорий ўлчашда узуксиз (грамм, килограмм, тонна, метр, миллиметр, квадрат метр, куб метр, ва ҳ.к) ва дискрет (дона, комплект, жуфт ва ҳ.к) ўлчамлардан фойдаланилади.
Фойдаланиш хусусиятларига кўра маҳсулотлардан қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1. Фойдаланиш жараёнида шакли, ўлчамлари, фойдаланиш хусусиятлари сақланиб қолгани ҳолда, эскириб борадиган маҳсулотлар. Бу хусусият техник қурилмалар, жиҳозлар, кийим-кечак, пойафзал ва шу каби қатор маҳсулотлар учун хосдир. Маҳсулотларнинг эскириши икки хил – жисмоний ва маънавий эскириш шаклида кечади.
Жисмоний эскириш маҳсулотларни ишлатиш вақтида унинг сифат кўрсаткичларини пасайиб бориши билан борувчи жараён ҳисобланади. Коррозия, ейилиш, об-ҳаво ва ташқи муҳит таъсирида маҳсулот ташқи кўринишининг ёмонлашуви жисмоний эскиришга мисол бўлади. Маҳсулотнинг дастлабки кўрсаткичларини сақлаб туриш учун фойдаланиш жараёнида ўз вақтида техник хизмат кўрсатиб ва таъмирлаб бориш лозим. Техник хизмат кўрсатиш, сақлаш, таъмирлаш ишлари белгиланган меъёрий талаблар (стандарт талаблар)га мувофиқ олиб борилса, маҳсулотдан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлишига эришилади.
Маҳсулотларнинг маънавий эскириши улардан фойдаланиш жараёнида худди шу турдаги, шу вазифани бажарувчи такомиллашган ва аввалгисидан сифатлироқ янги маҳсулотни пайдо бўлиши билан изоҳланади. Ҳозирги кунда бозордаги рақобат ишлаб чиқариш корхоналари олдига маҳсулотларни сифатини доимий ошириб боришни, маҳсулотларни такомиллаштириб боришни тақазо этмоқда. Бу жараён инновацион соҳа ҳисобланган алоқа ва телекоммуникация соҳасида айниқса тез кечмоқда. Маҳсулотлардан фойдаланиш жараёнида эса, уларнинг рационал миқдорини белгилаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ортиқча харажатларни олдини олишга ёрдам беради.
2. Истеъмол натижасида миқдорий жиҳатдан камайиб борувчи маҳсулотлар. Озиқ-овқат маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари, металл, хомашё кабилар бунга мисол бўлади. Бундай маҳсулотлардан унумли фойдаланиш чораларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўрнига табиий муқобил маҳсулотлардан фойдаланиш долзарб масала ҳисобланади.
3. Қайта ишлаш натижасида сифат жиҳатдан янги маҳсулот ҳосил бўладиган маҳсулотлар. Хомашё, нефт маҳсулотлари, металллар, пластмасса, ёғоч ва шу каби маҳсулотлардан сифат жиҳатдан янги турли маҳсулотлар олинади. Бунда авалги маҳсулотлардан янги маҳсулотларни олиш учун уларнинг кимёвий ва механик хоссалари, таркиби, технологик жараённи билиш муҳим аҳамиятга эга. Бу омиллар олинадиган маҳсулотларнинг сифатли бўлишини таъминлабгина қолмай, балки, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштиришга ҳам имконият яратади.
4. Қайта ишланмасдан, турли мақсадларда ишлатиладиган маҳсулотлар. Бундай маҳсулотлар турли маҳсулотларда турли мақсадларда ишлатилади. Масалан, қоғоздан дафтар, ўров материали, китоблар чоп этиш ва шу каби қатор мақсадларда фойдаланиш мумкин. Бунда маҳсулотни танлашда мақсадга мувофиқлик эътиборга олиниши зарур.
5. Бошқа маҳсулотларнинг таркибий қисми сифатида маҳсулотнинг умумий сифатига таъсир этувчи ёки унинг сифатини белгиловчи маҳсулотлар. Бундай маҳсулотлар бутловчи қисмлар деб ҳам аталади. Электр симлари, аккумуляторлар, подшипниклар, шиналар, электр лампочкалар ва шу кабилар бу турдаги маҳсулотларга мисол бўлади. Уларни тайёрлашда ва йиғишга қабул қилишда сифат кўрсаткичларини назорат қилиш алоҳида аҳамиятга эга.

Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish