Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


Махаллий бюджетлар хукук ва мажбуриятлари бажарилиши ва улар имкониятларини ошириш муаммолари



Download 1,45 Mb.
bet16/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

Махаллий бюджетлар хукук ва мажбуриятлари бажарилиши ва улар имкониятларини ошириш муаммолари.
Махаллий хокимиятларнинг молиявий ва бюджет хукуклари ривожи « Махаллий давлат хокимиятида »ги Узбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги конунида уз ифодасини топди. Ушбу Конуннинг 11,12,13-моддаларида бевосита вилоят, туман, шахарларнинг молиявий ресурсларига, халк депутатлари кенгашига ва ижро хокимиятининг бюджетга доир хукуклари хамда вилоят, туман, шахар махаллий бюджетларининг даромад манбаларига багишлангандир.
Ушбу Конунда махаллий хокимият органларининг молиявий ресурслари бевосита бюджет маблаглари, бюджетдан ташкари фондлардан, шунингдек юкори бюджетлардан берилган субвенция ва дотациялардан ташкил топиши белгилаб берилган.
Шу билан биргаликда ушбу конунда халк депутатлари кенгашининг махаллий бюджетларни ва уларнинг ижросини тасдиклаш хукуки берилган.
Конунга асосан махаллий бюджетларнинг лойихаларини тайерлаш, унинг ижроси хокимлар рахбарлигида амалга оширилади. Бюджет лойихаси хоким томонидан даромадлар манбаи ва харажатлар йуналиши курсатилган холда кенгашга такдим этилади.
Конунда махаллий бюджетларнинг даромадлари ва сарф – харажатлари белгилаб берилган. Жумладан, даромадларига: Конунчиликка муофик солик ва йигимлар, вилоят, туман, шахарларга карашли мол-мулкини ижарага бериш еки сотишдан келадиган тушумлар, вилоят,, туман, шахарларга карашли корхоналарни текширишдан тушган кушимча маблаглар ва бошка тушумлар.
Махаллий хокимият органларининг махаллий бюджетларнинг даромадлар кисмини шакллантиришдаги мустакиллигини янада мустахкамлаш борасида « Махаллий соликлар ва йигимлар тугрисида »конун кабул килиниб, ушбу органларга жойлардаги шароитдан келиб чикиб, уз бюджетлари даромадларини мустахкамлаш максадида махаллий соликларни жорий килиш хукуки берилди. Конунга асосан махаллий соликларнинг ставкалари, туловчилари, ушбу соликлар буйича имтиезлар бериш махаллий хокимият органлари томонидан белгиланади.
Соликларнинг олиниши ва тушган маблагларнинг таксимланиш тартиби хам махаллий хокимиятлар томонидан белгиланади.
Махаллий давлат хокимияти тугрисидаги конунга муофик махаллий соликлар ва йигимлар, бож микдорини белгилаш, махаллий бюджетга тушадиган махаллий соликлар, йигимлар, туловлар буйича имтиезлар урнатиш махаллий хокимият вакиллик органларининг ваколатларигакиради.
Хокимларга эса махаллий вакиллик органлари томонидан ушбу имтиезларни белгилаш хукуки берилган. Ушбу солик буйича имтиезлар хокимликлар томонидан махаллий бюджет даромадларига тушадиган маблаглар даражасида берилган. Имтиезлар энг аввало, худуднинг ижтимоий – иктисодий ривожланишидаги муаммоларни ечишга ижобий ердам бериши керак. Имтиезлар берилиши махаллий бюджетларнинг даромадларини шакллантиришда, даромадларни тушиши, камайишига олиб келади. Аммо бу камайиш уз навбатида солик туловчиларнинг молиявий ахволини яхшиланиши, хамда юзага келган муаммоларни ечилиши билан богланиши зарур. Соликлар буйича махаллий хокимлар томонидан енгилликлар берилиши республика бюджети даромадлар кисмига салбий таъсир килмаслиги лозим.
Махаллий бюджетларни ижроси давомида худудларнинг ижтимоий – иктисодий жихатдан ривожланиш муаммоларни туларок хал этиш максадида махаллий хокимиятларига худуд шароитидан келиб чиккан холда жорий йил бюджети даромадлари ва харажатларига узгартиришлар киритиш хукуки берилган.
Бунда давлатнинг ахолини ижтимоий химоя килишга мулжалланган максадли режаларини аник таъминланган холда бюджетга узгартирилишлар киритилиши мумкин. Бу узгаришлар албатта, бюджетда кузда тутилган тадбирларни тулик бажарилишига салбий таъсир курсатмаслиги, бюджет дефицитининг ошиб кетишига йул куймаслиги, яъни харажатлар кисмидаги хар бир узгариш даромад манбаи билан таъминланиши зарур.
Махаллий бюджетларни юкоридан туриб режалаштирилиши, уларнинг даромадларини юкори бюджет даромадлари хисобидан бериладиган маблаглар хисобидан бериладиган, маблаглар хисобидан шаклланиши махаллий хокимиятларнинг мустакиллигини ва жавобгарлигини камайтириб юборди.
Бундай амалиетда махаллий худудларнинг узига хослиги, улардаги муаммолар хисобга олинмас эди. Махаллий бюджетлар худудларнинг мамлакат миллий даромадини яратишдаги улушига караб эмас, балки субъективизм асосида ишлаб чикилган норма ва нормативлар асосида режалаштириладики, бунда махаллий бюджетларнинг даромадлари ва худудларда яратилган миллий даромад уртасида богланиш булмасди. Бу уз навбатида махаллий бошкарув органларининг худуднинг миллий даромадиниошириб боришдаги кизикишини бугиб куярди. Махаллий бюджетларни даромад манбалари хам юкоридан ткриб субъектив асосда бериларди.
Бюджет харажатларини катъий чегараланганлиги ва харажатлар манбаи даромадлар билан асосан юкори бюджетлардан бериладиган маблаглар билан таъминланганлиги махаллий бошкарув органларини кушимча манбаини излаб топишдан кизикишини чеклаб куйган эди. Энг асосийси молиявий ресурсларни марказлаштирилиши, марказдан туриб йуналтирилиши турли худудларнинг иктисодий ривожланишида кескин фаркларга олиб келди,яъни молиявий ресурслар асосан марказни иктисодий ривожланишига устун йуналтирилди.
Узбекистон бозор иктисодига узига хос йул билан бормокда. Энг асосийси, бозор иктисодига кучли ижтимоий ларзаларсиз утиш, хамда ахолининг уртасида кучли табакаланишига йул куймаслик масалаларидир. Иктисодий ислохотларни амалга оширишнинг бошланишидаек бу тамойиллар Президентимиз И.А.Каримов томонидан курсатиб берилган эди . Шу сабабли марказий хам давлатнинг хозирги кунда махаллий бюджетларини шакллантиришда аралашуви бироз кучлидир. Чунки махаллий бюджетлар харажатларининг асосий кисмини ижтимоий-маданий ва ахолини ижтимоя килиш харажатлари ташкил этади. Шу билан бирга Республика худудларининг иктисодий ривожланишида кескин фаркнинг мавжудлигидир. Аммо молия- бюджет сохасидаги ислохотларнинг хозирги боскичи ушбу сохада олиб борилаетган ислохотларни янада чукурлаштирилишни талаб килади. Бунда асосий эътиборни махаллий органларнинг худудларини комплекс ривожланишидаги мустакиллиги ва жавобгарлигини оширишга каратиш лозимдир. Бозор иктисодига утган давлатларнинг тажрибаларини урганиб чиккан холда Узбекистоннинг узига хос хусусиятларидан келиб чикиб молия- бюджет сохасида уз конунларимизни яратишимиз лозим.
Ривожланган чет эл давлатларда махаллий бюджетлар режаларини ишлаб чикиш, мухокама этиш ва тасдиклаш хар томонлама куриб чикилиб конун билан расмийлаштирилган. Махаллий бюджетларнинг харажатларикисмини режалаштиришда муниципиал департаментлар томонидан тузилган ва ижро кокимияти куриб чикиб узгартиришлар асосида тузилган сметалар асос килиб олинади. Келгуси молия йили учун махаллий бюджетлар режасида кутилаетган даромадлар даражасида департаментлар томонидан такдим этилган сметаларни олдинги йил сметалари билан солиштириш оркали тузилади. Махаллий бюджетлар режаси мухокамадан утгандан сунг ижро хокимиятига тасдикка олиб кирилади.
Шу вактнинг узида солик ставкалари ва режалаштирилаетган карзлар тугрисида карорлар кабул килинади. Бунда махаллий хокимият органлари конун билан мустахкамланган бюджет тузиш принципларига амал килиши лозим. Яъни, улар , биринчидан, бюджетнинг баланслашганлиги принципига ва иккинчидан, бюджетнинг туликлиги принципига амал килишлари лозим. Бошкача айтганда, бюджет режасида кутилаетган барча даромадлар ва харажатлар уз аксини топиши лозим.
Купгина давлатларда, мисол учун Германияда, Буюк Британияда, Испанияда марказий хокимият органлари махаллий бюджетларни тартибга солишда иштирок этадилар. Уларнинг бу иштироки регионларнинг иктисодий ривожланиши турлича эканлигидан келиб чикиб солик тушумларига тааллулидир. Турли регионларда ахоли бошига тугри келадиган уртача даромад курсаткичларига асосланган холда, ушбу курсаткичлар юкори булган регионлардан солик тушумларини бир кисмини марказий хокимият ихтиерига, марказлаштирилиб, уртача даромад кам булган регионларга йуналтирилади. Масалан, Германияда турли бюджетларни даромадларини тенглаштириш максадида 3.млрд. марка атрофида даромадлар кайта таксимланади.
Россия Федератив Республикаси собик совет республикалари катори бозор иктисодиетига утиш сари йул тутган республикаларидан биридир.бозор иктисодиети утиш шароитида , махаллий хокимият органларинг жойларда юзага келган масалаларни ечишдаги мустакиллигини оширишда купгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, махаллий хокимият органларининг бюджет хукукларини кенгайтириш максадида кейинги йилларда бир катор конунлар кабул килинган. «Махаллий уз-узини бошкариш » ( 6 июнь, 1991 й), « Россия федерацияси таркибига кирувчи автоном область улка, область, республикаси, Москва ва Санкт-ПЕтербург шахарларининг ваколатли ва ижро хокимиятларининг бюджетдан ташкари фондларни ташкил килишдаги бюджет хукукларининг асослари» ( 15 апрель, 1993 й ), « Россия Федерацияси таркибига кирувчи республика, улка область, Москва ва Санкт- Петербург шахарларига бериладиган субвенциялар» ( 15 июнь, 1992й), каби конунлари шулар жумласидандир.
«Махаллий уз-узини бошкариш» конунига асосан махаллий хокимиятларнинг махаллий бюджетларни регионлаштириш ва бажаришдаги хукуклари кенгайтирилди. Яъни, уларга махаллий бюджетларни режалаштириш, тасдиклаш ва бажаришда мустакиллик берилди. Ахолини ижтимоий хокимият органларига жорий харажатлар даражасида минимал бюджет тузиш хукуки берилди.
Махаллий хокимият органларининг узларининг молиявий ресурсларини таксимлаш ва фойдаланишдаги хукуклари кенгайтирилди, уларга махаллий бюджет харажатларини йуналишини белгилаш, мавжуд маблаглар даражасида согликни саклаш, халк таълими, ижтимоий таъминот, коммунал уй жой хужалик харажатлари ва бошка харажатлари буйича марказдан урнатилган нормаларни ошириш хукуклари берилди. Махаллий хокимият органларининг бюджетдан ташкари фондларни тузишдаги хукуклари тугрисидаги конунга асосан махаллий хокимият органларининг молия- бюджет муносабатларидаги хукуклари янада кенгайтирилди. Конуннинг умумий коидалар булимида умумлашлан (консалидирашган)минимал бюджет, минимал ижтимоий ва молиявий нормалар, уртача молиявий таъминот бюджетларининг мустакиллиги ва молиявий муносабатларни тартибга солиш тамойили уз аксини топди.
Конуннинг «Бюджетларнинг харажатлар кисми» булимида махаллий хокимиятларнинг бюджет харажатларини тузиш хукуклари, шу билан бирга жорий ва ривожланиши бюджетларни коида коидаларини тузиш ва ушбу бюджетларнинг мазмуни хам уз аксини топган. Конун коидасида махаллий хокимиятларнинг махаллий бюджетларни бажаришдаги жавобгарлиги белгилаб берилди. Субвенциялар тугрисидаги конунда регионларнинг молиявий ердам олиш хукуклари, субвенциялар беришнинг умумий тартиблари, ушбу тартибларга риоя килишда томонларнинг жавобгарлиги уз ифодасини топган.
Узбекистоннинг бюджет конунчилигини яратишда асосан куйидагиларга эътибор берилиши лозим деб хисоблаймиз:

  1. Махаллий хокимият органларининг махаллий бюджетларни режалаштириш ва бажаришдаги хукукларини кенгайтиришга;

  2. Республика бюджети ва махаллий бюджетларнинг узаро алокаларини конуний асосларини яратиш лозимдир. Яъни,турли бюджетларнинг узаро мажбуриятлари, хукуклари уз аксини топиши лозим. Бунда албатта Узбекистоннинг унитар эканлигидан келиб асосий эътиборни махаллий бюджетларни давлат бюджетининг таркибий кисми сифатида мустакиллигини оширишга каратиш лозим.

  3. Республика бюджети ва махаллий бюджетлар уртасида даромадлар ва харажатларнинг конуний чегарасини яратиш лозим деб хисоблаймиз. Яъни, конун асосида даромадлар ……….республика ва махаллий бюджетлар уртасида таксимланиши керак. Харажатлар уртасида аник чегаранинг утказилиши давлат ва махаллий хокимият органларининг жавобгарлигини оширишга ва иккиеклама молиялаштиришни чегаралашга олиб келади.

  4. Махаллий хокимиятларнинг давлатнинг ташки иктисодий фаолиятидаги иштирокиб ошиб бораетган хозирги кунда уларни ташки иктисодий фаолиятдан манфаатдорлигини ошириш максадида, махаллий хокимиятларга бюджетдан ташкари валюта фондини ташкил килиш хукукини бериш, бу фондни ишлатиш йулларини конуний асосларини яратиш лозим.

Узбекистоннинг мустакилликка эришиш иктисодий ва ижтимоий ислохотлар амалга оширилаетган даврида махаллий бюджетларнинг Республикани ижтимоий – иктисодий ривожланишидаги роли янада бюджетлар томонидан амалга оширилиши хам махаллий бюджетлар харажатларининг салмогини ошишига олиб келади.
Махаллий бюджетлар харажатлари ошиб бораетган хозирги кунда хукумат томонидан уларни даромадларини мустахкамлаш борасида катор ишлар амалга оширилди. Авваламбор бириктирилган даромадлар сони купайтирилиб борилди, тартибга солувчи соликлардан ажратмалар микдори оширилиб борилди. Бу уз навбатида махаллий бюджетлар даромадларини ошишига, демакки, уларнинг худудларда яратилаетган миллий даромадни ошишига олиб келади.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish