Харажат ваколатлари тақсимотида маҳаллий бюджетлар иштироки;
Маҳаллий бюджетлар харажатларини мукаммаллаштириш;
Харажатлар таркибини самарали бошқариш;
Баланслиликни таъминлаш асосида харажатлар молиявий таъминоти.
Маҳаллий бюджетлар харажатлари, уларнинг таркиби ва турлари.
Маћаллий бюджетнинг харажатлари бу маћаллий ћокимиятнинг ўз функциялари билан боѓлиќ, равишда юзага келадиган сарф-харажатларни акс эггирувчи иќтисодий муносабатлар бўлиб, улар асосида маћаллий регион пул маблаѓлари жамѓармасини таќсимлайди.
Жамиятнинг иќтисодий ћаётида ижтимоий ислоћотларни амалга оширишда давлат ролининг ошиши бюджет харажатларининг турли-туман кўринишларда бўлишини асослайди. Бу ўз навбатида бир ќатор омиллар билан боѓлиќдир. Булар жумласига ќуйидаги асосий омилларни кўрсатиш мумкин:
мамлакатнинг ижтимоий-иќтисодий тараќќиёт даражаси;
давлатнинг маъмурий-худудий тузилиши;
бюджет маблаѓларини беришнинг шакллари ва шу кабилар.
Ушбу омилларни мувофиќлаштириш давлат ривожланишининг хар бир босќичида иќтисодиёт эћтиёжлари, иќтисодиётни бошќариш даражаси ва кўринишларига мос келувчи харажатлар тизимини келтириб чиќаради. Бюджет харажатларини ишлаб чиќариш жараёнига таъсир этишига кўра жорий ва капитал бюджет харажатларига ажратилади. Жорий бюджет харажатлари юридик шахсларга ўзларини саќлаш ва кундалик эћтиёжларини ќоплаш учун бериладиган молиявий маблаѓларни ифодалайди. Бу харажатлар давлат истеъмол учун харажатларни, хукуматнинг ќуйи ташкилотларига, давлат ва бошќа мулк шаклидаги корхоналарга бериладиган жорий субсидияларни транспорт туловларини, давлат ќарзи бўйича фоизларини тўлаш ва бошќа харажатларни ўз ичига олади.
Капитал харажатлар бу асосан капиталга ќўйилмалар ва захираларнинг кўпайиши билан боѓлиќ пул сарфларини ўзида акс эттиради. Бу харажатлар халќ хўжалигининг турли тармоќларига бюджет ћисобидан капитал ќўйилмаларни, инвестиция субсидияларини ва давлат тасарруфидан ташќаридаги корхоналар ћамда хукуматининг маћаллий корхоналарига узок муддатли бюджет кредитларини ўз ичига олади. Ижтимоий йўналишига кўра бюджет харажатларининг гурухланиши давлатнинг бажарадиган иќтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошќа функцияларини акс эттиради. Бунга мувофиќ бюджет харажатлари тўрт гурућга бўлинади:
Тармоќларга кўра бюджет харажатларининг гурућланиш иќтисодиётни умумий равишда ќабул ќилинган тармоќлар ва фаолият турларига бўлинишига асосланган. Шунга кўра, ишлаб чиќариш соћасига харажатлар халќ хўжалиги тармоќлари бўйича саноатни ќишлоќ хўжалигини, капитал ќурилишни, транспорт, алоќа, савдо ва бошќа тармоќларни ривожлантиришга, ноишлаб чиќаришга, маориф, соѓлиќни саќлаш, ижтимоий таъминот, спорт, ваќтли матбуот, давлат бошќаруви ва ћоказоларга бўлинади.
Харажатларни тармоќлар бўйича бўлиниши бюджет маблаѓларини таќсимлашда мутаносибликларни аниќлаш ва уларни ўзгартириш орќали ижгимоий ишлаб чиќаришнинг тармоќ тузилишида зарур силжишларга эришиш имконни беради.
Мамлакат иќтсодиётини ривожлантиришда бюджет харажатлари маќсадга кўра ћам сарфланади. Ћозирги ваќтда Ўзбекистон Республикасида харажатларни куйидаги йўналишлар бўйича гурућларга ажратиб ќўлланилади:
Маћаллий бюджет харажатларининг йўналишларига тўхталадиган бўлсак улар ќуйидагилардан иборатдир:
халќ хўжалигини молиялаштириш харажатлари;
капитал ќўйилмаларни молиялаштириш харажатлари;
ижтимоий маданий тадбирлар харажатлари;
аћолини ижтимоий ћимоялаш харажатлари;
бошќарув органларини саќлаш харажатлари;
Сўнгги даврларгача бюджет харажатларининг асосий ќисми халќ хўжалигини молиялаштиришга сарфланиб келган. ћозир бозор муносабатларининг шаклланиб бориши эса бюджет маблаѓларини сарфлаш тизимини ўзгартиришни талаб этади. Шунинг учун ћам халќ хўжалигини молиялаштириш бўйича маћаллий бюджетдан молиялаштириш харажатлари ћажми ќисќартирилди. Бунинг асосий сабаби куйидагилардан иборат, яъни:
мулкчилик шаклларининг кўпайиб бориши, хўжалик субъектларининг ўз мулкига тўла эгалик хукуќини берилиши муносабати билан корхоналарга дотаќиялар бериш аста-секин тўхтатилди;
нархларни эркинлаштириш туфайли озиќ-овќат ва саноат махсулотларининг кўплаб турлари бўйича нархлар ўртасидаги фарќни ќоплашга ажратиладиган дотациялар бекор ќилинди;
давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини кетма-кет амалга ошириш ва давлат бўѓинининг кескин ќисќариши;
бюджет маблаѓларини сарфлашда ќаттиќ тежамга эришиш.
Бунда иќтисодиётни барќарорлаштириш ва унинг ривожланиши учун шароитларни яратиш билан бевосита боѓлиќ бўлган ћар ќандай сарфларни бюджет харажатлари таркибидан чиќариш ћамда ажратилган бюджет маблаѓларини тўѓри ишлатишни назорат ќилиш йўлини ќўллаш зарур.