19.2. Хавфни таҳлил қилиш
Келажакни ҳеч қачон ишонч билан олдиндан айтиб бўлмайди. Келажакдаги фойда ва харажатлар ҳақидаги ноаниқлик жуда кўп сабаблар туфайли келиб чиқиши мумкин.
Атроф муҳит сифатига бизга нисбатан бошқача қарайдиган келгуси авлоднинг хохиш истакларини олдиндан башорат қилиш анча қийин. Дунё метеорологик тизимларининг мураккаблиги атроф-муҳитнинг келажакдаги глобал омиллари тўғрисидаги башоратни ишонарсиз бўлишига олиб келади. Ифлослантиришни назорат қилиш технологияларидаги арзимас ривожланиш келгусидаги харажатларни сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Янги кимёвий моддалар ва аввалдан яхши маълум бўлган моддалар хам умуман номаълум зарарли таъсирга эга бўлиши мумкин.
Атроф муҳит омилларининг ишонарсизлиги юқори даражада бўлганлиги учун тадқиқотчилар атроф муҳит бўйича қарорларда хавф омилига йўналтирилган махсус таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқмоқдалар. Хавфни таҳлил қилиш (Risk analysis) учта асосий босқични ўз ичига олади:
Хавфнинг табиатини тадқиқ қилиш. Хавф қаерларда рўй бериши ва кишилар одатда унга қандай муносабатда бўлишларини тадқиқ қилиш.
Хавфни иқтисодий баҳолаш. Кишилар хавфнинг камайишини тўлашга хохиш каби терминларда қандай баҳолашларини тадқиқ қилиш.
Хавфни бошқариш. Қабул қилинадиган қарорлар кишилар дуч келадиган хавфга қай даражада таъсир қилишини ўрганиш.
Хавф табиатини таҳлил қилиш. Айтайлик, бир неча йиллар давомида зарарли кимёвий моддалар тўпланган ахлатхона мавжуд. Шунингдек, яна айтайлик, атрофдаги яшайдиган аҳоли ўша ердаги маҳаллий ер ости сувидан фойдаланади. Ушбу ҳолда хавф табиатини тадқиқ қилиш ахлатхона туфайли аҳоли дуч келадиган хавфнинг тарқалишини аниқлашни билдиради.
Бу тадқиқот бир неча босқичларни ўз ичига олади:
1. Таъсирга учрашни таҳлил қилиш: мухандислар, гидрологлар ва бошқа мутахассислар кимёвий элемент сув турадиган қатламда қандай ҳаракат қилишини ва у аҳолига қай даражада таъсир қилиш эҳтимоллигини аниқлаши лозим. Таъсирнинг бошқа усуллари ҳам кўриб чиқилиши лозим.
2. Меъёрга боғлиқликни таҳлил қилиш: олимлар кимёвий элемент таъсирига учраш даражаси ва унинг рак билан касалланишга таъсири орасидаги боғлиқликни аниқлашлари лозим.
3. Хавфни характерлаш: (1) ва (2) босқичларни ўзаро бирлаштириб, аҳоли қандай алоҳида хавфларга дуч келиши мумкинлигини аниқлаш мумкин (масалан, кутилаётган муддатдан олдин ўлимлар).Хавфни иқтисодий баҳолаш. Хавфнинг табиатини тадқиқ қилиш физиклар ва медикларнинг вазифаси бўлган бир пайтда, хавфни иқтисодий баҳолашни, асосан, иқтисодчилар амалга оширадилар. Агар ахлатхона тозаланса, аҳоли дуч келадиган хавф даражаси камаяди. Бу ютуқнинг ҳақиқий баҳоси қандай аниқланади?
Бундай саволларга жавоб бериш учун махсус тушунчалар зарур бўлади. Ана шундай тушунчалардан бири кутилаётган миқдор ёки математик кутиш (expected value) тушунчаларидир. Агар ҳодисаларнинг амалга ошиши тасодифий ходиса бўлса, улар амалга ошишининг «кўпроқ эҳтимоллиги бўлган» ёки «купрок кутилаётган» миқдорини белгилашимиз мумкин. Зарарли чиқиндилар ташланган ахлатхона туфайли келиб чиқадиган ҳар йилги ракдан ўлим кўпайиши миқдорини олдиндан айтиб бериш муаммосини кўриб чиқамиз.
Олайлик, олимлар томонидан зарарли чиқиндилар тўпланган ахлатхона туфайли ҳар йили ракдан рўй бериши мумкин бўлган ўлимлар эҳтимоли аниқланди(19.2-жадвал). 19.2-жадвал рак туфайли ўлим кўпайиши эхтимоллигининг тақсимланишини кўрсатиб турибди. Масалан, бир йилда ҳеч қандай ўлим бўлмаслик эхтимоли 0,80 га тенг; битта ўлим бўлиши 0,14 га тенг. Тўртта ва ундан ортиқ ўлим бўлиш эхтимоли шунчалик пастки, уни нолга тенг деб олиш мумкин. Рак туфайли ўлимнинг кутилаётган қиймати ҳар бири ўлим сонига мос ҳолатда эхтимоллик билан ўлчанадиган ўртача кўрсаткич билан ўлчанади. Бундай ҳисоб-китобга кўра бир йилда кутилаётган ўлим миқдори 0,27 га тенг.
19.2-жавдвал. Зарарли чиқиндилар ташланган аҳлат туфайли рак касалидан ўлимнинг йиллик кутилаётган қийматини ҳисоблаш
Ўлим сони
|
эхтимоллик
|
Ўлимнинг кутилаётган миқдори
|
0
|
0,80
|
0* 0,80=0
|
1
|
0,14
|
1*0,14=0,14
|
2
|
0,05
|
2*0,05=0,10
|
3
|
0,01
|
3*0,01=0,03
|
4
|
0,00
|
4*0,00=0,00
|
|
|
Кутилаётган қиймат: 0,27
|
Энди ҳавфни баҳолаш тўғрисидаги саволга жавоб бериш мумкин. Айтайлик, зарарли чиқиндилар ташланган ахлатхонани тозалаш кутилаётган муддатидан олдин ўлим кўрсаткичини 0,27 дан 0,04 га камайтиради. Аҳоли учун бу камайишнинг баҳоси қанча? Тажриба шуни кўрсатадики, турли манбалардан келадиган хавф тўғрисидаги илмий натижалар кишиларнинг ҳақиқатдаги ҳолати билан тўғри келмаслиги мумкин. Масалан, кишилар зарарли кимёвий моддаларни тозалашга гарчи бу моддаларнинг улар соғлиғига таъсири унчалик юқори бўлмаса ҳам катта миқдорда пул тўлаши мумкин. Бир вақтнинг ўзида улар мавжуд хавфни анча камайтириши мумкин бўлган хавфсизликни кучайтиришга пул тўлашни хохламасликлари ҳам мумкин.
Хавфли ҳолатларни кишилар қандай баҳолашларини ўрганишнинг усулларидан бири кутилаётган қиймати бир хил лекин, хавфлилик даражаси ҳар хил ҳолатларни тадқиқ қилишдир.
Қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз (19.3 - расм). Ушбу иккита дастур бир хил кутилаётган қийматга эга.
Айтайлик, ана шу дастурлардан бирини, масалан, атом ва оддий электростанция қуришни танлаш керак. Фойда эса ноаниқ бўлиб, лекин турли манбалардан фойда олиш эҳтимоли деярли тенг. Лекин, Б дастур А дастурдан тубдан фарқ қилади. 500 млн. сўм фойда олиш эхтимоли жуда юқори. Лекин бу ерда катта ҳаражатларга сабаб бўлувчи авария бўлишининг кичик эҳтимоли хам мавжуд.
19.5- жадвал
А дастур
|
Б дастур
|
Соф фойда
|
Эхтимоллик
|
Соф фойда
|
Эхтимоллик
|
500 млн.сум
|
0,475
|
500 млн сум
|
0,99
|
3 млн. сум
|
0,525
|
-10000 млн сум
|
0,01
|
Кутилаётган қиймат
|
395 млн. Сум
|
Кутилаётган қиймат
|
395 милн сум
|
Агар биз фақат кутилаётган қиймат асосида қарор қабул қилсак, ушбу иккала дастур бир хил бўлиб қолади ва биз улардан хохлаганимизни танлаб олишимиз мумкин. Бу ҳолат хавф-нейтрал ҳолат деб аталади. Лекин, агар бу бир марталик қарор бўлса, катта йўқотишларнинг кичкина эхтимоллиги бўлган хавфга учрашни биз хохламаган бўлар эдик ва бу ҳақда қарор қабул қилар эдик. Бу ҳолатда биз А дастурини танлаб олиб хавфни бартараф қилган бўлар эдик.
Хавфни бартараф қилиш шубҳасиз энг яхши қарор ҳисобланган атроф-муҳитнинг ифлосланишини назорат қилишга доир кўпгина ҳолатлар мавжуд. Бутун ер шари атмосферасидаги ўзгаришлар келажакда инсониятнниг ўта хавфли кўчишларига сабаб бўлади.
Бу таъсирнинг потенциал кўлами хавфнинг олдини олувчи консерватив қарорлар тўғри эканлигини исботлаб бермоқда. Шунингдек, бундай қарорлар бирор бир турнинг камайиб кетиш ҳолатларида қабул қилинади; бугун қабул қилинган қарорлар келгусида баъзи кичкина турлар генетик ресурсининг ҳалокатли тарзда йўқолиб кетишига ва бу инсоният фаровонлигига салбий таъсир кўрсатишига олиб келиши мумкин.
Кўпчилик аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли ер ости сувлари жойлашган қатламларнинг ифлосланиши билан дуч келишлари мумкин. Бундан ташқари инсон хаётига хавф соладиган ҳар қандай фаолиятда инсон ўша хавфнинг олдини олишни маъқул кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |