21.6. Бозорларни жойлаштириш
Биз маърузаларда турли хил ҳолатларда алмаштирса бўладиган, лекин тугайдиган ва қайта тикланадиган ресурсларни самарали жойлаштириш қандай аниқланишини атрофлича кўриб чиқамиз. Энди биз шундай савол қўямиз: реал бозорлар самарали жойлаштиришни давом эттира оладиларми? Ҳар бири такрорланмас ҳохишга эга миллионлаб истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчини ўзида мужассамлаштирган хусусий бозор ҳар доим ҳам динамик ва самарали тақсимлашни амалга ошира оладими? Фойдани максималлаштириш ўзгарувчан самарадорлик билан бир-бирига мос келадими?
21.7. Эгалик ҳуқуқига тегишли тузилма(структура)лар
Ҳатто энг мукаммал бозор ҳам ҳеч қачон самарали жойлаштиришга эриша олмайди деб ҳисоблайдиганларнинг хулосаси улар онгида шаклланиб қолган ишлаб чиқарувчилар ресурсларни иложи борича тезроқ ва кўпроқ қазиб олишни ҳохлайдилар деган фикрдан келиб чиқади. Бу, албатта, бир оз нотўғри.
Табиий ресурсларни бошқарувчи эгалик ҳуқуқлари истисно қилиш, умумийлик, амалга оширилувчанлик хусусиятларига эга экан, ушбу ресурслар сотиладиган ва сотиб олинадиган бозорлар узоқни кузламайдиган қарорларни қабул қилишга олиб келмайди. Фойдаланувчи маржинал ҳаражатлар қилаётган пайтда ишлаб чиқарувчи самарали йўлни танлайди. Ер остидаги ресурс уни баҳолашнинг иккита потенциал манбаига эга:
Ресурс сотилаётгандаги фойдаланиш нархи.
Ресурс ерда қолаётгандаги баҳоловчи нархи.
Ресурс нархи ўсишда давом этар экан, ер остидаги ресурс қимматлашиб бораверади. Ушбу ресурснинг эгаси уни фақат сақласагина, ўз капиталини тўплаган бўлади. Нисбатан эртароқ ўз ресурсларини сотиб юборган ишлаб чиқарувчи келгусидаги юқори нархлар туфайли катта миқдордаги даромад олиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Фойдасини кўпайтирадиган, узоқни кўрувчи ишлаб чиқарувчи ресурс нархини масималлаштириш учун ҳозирги ва келгусидаги ишлаб чиқаришни ўзаро мувофиқлаштиради. Чунки келгусидаги юқори нархлар ресурсни сақлашни рағбатлантиради, бу рағбатни тан олмаган ишлаб чиқарувчи эса ресурс нархини максималлаштирмайди. Бу ресурсни сотиб олиш ва унинг нархини максималлаштириш учун уни сақлаш учун ҳеч ким йўқ деб тахмин қилиш мумкин. Хали жамият ва хусусий фоиз ставкалари бир бирига мос тушар экан, эгалик ҳуқуқи таркиби яхши аниқланади ва келажакдаги нархлар тўғрисида ахборот олиш мумкин бўлади. Юқори даражада фойда кетидан қувган худбин ишлаб чиқарувчи бир вақтнинг ўзида жамият учун ҳам соф фойданинг жорий қийматининг максимал даражасини таъминлайди.
Мазкур таҳлилдан шундай хулоса келиб чиқадики, узоқни кўра оладиган аниқ ресурслар бозорида ресурс нархи ушбу ресурсни қазиб олиш ва ишлатишга кетадиган умумий маржинал ҳаражатларга тенг. Шунинг учун 21.1-21.3- расмларда нафақат самарали жойлаштириш, балки самарали бозор томонидан амалга ошириладиган самарали жойлаштириш ҳам акс эттирилган. Самарали бозор учун умумий маржинал ҳаражатлар эгри чизиғи келгусидаги кутилаётган нархларни ўзида акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |