The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


N даврли ҳолат (ҳаражатлар ўзгармас бўлганда)



Download 2,79 Mb.
bet106/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

21.2. N даврли ҳолат (ҳаражатлар ўзгармас бўлганда)

Биз ресурс жойлашган вақт горизонтини узайтиришда қазиб олишга кетган доимий маржинал ҳаражатлар тўғрисидаги тахминларни сақлаб қолган ҳолда умумлаштиришни бошлаймиз. 21.1-расмда келтирилган рақамли мисолда талаб эгри чизиғи ва икки даврли ҳолатнинг маржинал ҳаражатлар эгри чизиғи сақлаб қолинган. Ушбу рақамли мисолнинг икки даврли ҳолатдан ягона фарқи жойлаштиришнинг узоқ йиллар давом этиши ва умумий қайта тикланадиган таклифнинг 20 дан 40 га ортишидир.


21.1 а)-расм қазиб олишнинг самарали киймати вақт бўйича қандай ўзгаришини, 21.1 b) расм эса фойдаланувчининг маржинал ҳаражатлари ва қазиб олишга кетган маржинал ҳаражатларни кўрсатади. Умумий маржинал ҳаражатлар икки турдаги ҳаражатларнинг йиғиндисини акс эттиради. Қазиб олишга кетган маржинал ҳаражатлар пастки чизиқда акс этган, фойдаланувчининг маржинал ҳаражатлари эса қазиб олишга кетган маржинал ҳаражатлар ва умумий маржинал ҳаражатлар орасидаги вертикал масофа сифатида кўрсатилган.


21.3.Қайта тикланадиган алмаштиришга ўтиш

Биз шу пайтгача ўрнини бошқа ресурс боса олмайдиган тугайдиган ресурсларни жойлаштириш масаласини муҳокама қилдик. Фараз қилайлик, доимий маржинал ҳаражатлар шароитида ресурсни алмаштира оладиган қайта тикланадиган ресурс мавжуд бўлганда самарали жойлаштириш хусусиятларини кўриб чиқяпмиз. Мазкур ҳолат, масалан, бензин ёки табиий газни қуёш энергияси билан самарали алмаштириш ёки ер ости табиий сувларини ер усти сувлари билан алмаштириш тўғрисида бўлсин. Бундай ҳолларда самарали жойлаштиришни қандай аниқлаш мумкин?


Бу масала аввал муҳокама қилинган масалага ўхшаш бўлганлиги учун биз ўз билимларимиздан мазкур янги ҳолат учун фойдаланишимиз мумкин. Тугайдиган ресурс ушбу ҳолатда ҳам аввалги ҳолатда бўлгани каби чексиз камайиши мумкин эди, чунки биз маълум вактдан кейин қайта тикланадиган ресурсдан фойдалана бошлаймиз.
Бизнинг мисолимизда тугайдиган ресурс учун унинг ўрнини тўла боса оладиган ва бир бирлигининг нархи 6 минг сўм бўлган туганмас ресурс мавжуд деб фараз киламиз. Тугайдиган ресурсдан қайта тикланадиган унинг ўрнини босувчи ресурсга ўтиш дарҳол билинади, чунки унинг маржинал баҳоси (6 минг сўм) тўлашга бўлган ҳохишнинг максимал қиймати (8 минг сўм) дан кам.
Тугайдиган ресурс учун умумий маржинал ҳаражатлар 6 минг сўм бўлганда унинг тўла алмаштирувчисининг нархи 6 минг сўмдан ортмайди, чунки жамият ҳар доим тугайдиган ресурс ўрнига бирмунча арзон бўлган қайта тикланадиган ресурсни ишлатиши мумкин. Шундай қилиб, ҳеч қандай ўрин алмаштирувчи бўлмаганда максимал даражадаги тўловга ҳохиш маржинал ҳаражатларнинг энг юқори чегарасини белгилайди, дроссель баҳодан камроқ маржинал баҳода ўрин алмаштирувчини олиш мумкин бўлган шароитда уни олишга кетган маржинал ҳаражатлар энг юқори чегарани белгилайди. Бу ҳолат учун самарали траектория 21.2-расмда кўрсатилган.
Бундай самарали тақсимлашда ўтиш жуда силлиқ бўлади. Фойдаланишга кетган маржинал ҳаражатлар ортиб борганда қазиб олинадиган миқдор аста секин қисқариб боради. 21.2-расмда кўриниб турганидек, кутилмаган ўтиш ҳолатлар йўқ.

2 1.2-расм. Ресурснинг ўрнини алмаштириш мумкин бўлган ҳол учун қазиб олишга кетадиган доимий маржинал ҳаражатлар.


Y – қазиб олинадиган ва истеъмол қилинадиган миқдор,


Q – маржинал ҳаражатлар (ҳар бирлик учун минг сўм),
X – вақт,
TMC – умумий маржинал ҳаражатлар,
MEC – қазиб олишга кетган маржинал ҳаражатлар.
А – тугайдиган ва қайта тикланадиган ресурсларни истеъмол қилиш,
В – тугайдиган ресурсларни қазиб олиш ва истеъмол қилиш.

Қайта тикланадиган ресурсларни олишга имкон бор экан, қайта тикланадиган ресурс билан боғлиқ аввалги мисолда бўлганига нисбатан тугайдиган ресурснинг асосий қисми эртароқ даврларда қазиб олинади. Бунинг натижасида тугайдиган ресурс қайта тикланадиган ресурснинг алмаштирувчиси бўлган шароитга нисбатан тезроқ тамом бўлади. Бу мисолда ўтиш олдинги мисолда охирги бирликлар саккизинчи даврнинг охирида тамом бўлганлигига қарамасдан олтинчи даврда рўй беради.


Ўтиш нуқтасида қайта тикланадиган ресурсдан фойдаланиш бошланади. Ўтиш нуқтасигача фақат тугайдиган ресурсдан фойдаланилади, бу нуқтадан кейин эса фақат қайта тикланадиган ресурс истеъмол қилинади. Истеъмол қилишда бундай кўринишдаги кетма-кетликнинг ўрнатилиши ҳаражатлар кўринишининг ўзгариши натижасидир. Ўтиш нуқтасигача тугайдиган ресурс арзон бўлади. Ўтиш нуқтасида эса тугайдиган ресурсга кетадиган маржинал ҳаражатлар (фойдаланувчининг маржинал ҳаражатлари билан бирга) ўрин алмаштирувчи ва унга ўтишга кетган маржинал ҳаражатлар билан кесишгунча ортиб боради. Ресурснинг ўрнини босувчини олишга имконият мавжудлиги сабабли ҳар қандай даврда истеъмол қилиш 5 бирликдан кам бўлмайди. Ушбу даража маржинал ҳаражатлар 6 минг сўмга (ўрин алмаштирувчиниг баҳоси) тенг бўлганда соф фойдани максималаштирадиган миқдор 5 бирлик бўлганлиги учун сақланиб қолади.
Энди тугайдиган бир турдаги ресурсдан бошқа турдаги ресурсга ўтишда самарали тақсимлаш қандай аниқланишини кўриб чиқамиз. Ҳар иккала ресурснинг маржинал ҳаражатлари доимий ва шу билан биргаликда иккинчи ресурснинг маржинал ҳаражатлари биринчиникига қараганда юқори(21.3-расм). Биринчи ресурсга кетадиган маржинал ҳаражатлар иккинчи ресурсни истеъмол қилишга ўтилмагунча вақт бўйича ортиб боради. Ўтиш нуқтаси (Т*) гача фақат энг арзон ресурсдан фойдаланилади.


21.3-расм. Бир турдаги тугайдиган ресурсдан иккинчи турдаги ресурсга ўтиш.


Р – баҳо ёки ҳаражатлар (бир бирлик учун минг сўм ҳисобида),
ТМС1 – биринчи ресурсга кетадиган умумий маржинал ҳаражатлар,
ТМС2 – иккинчи ресурсга кетадиган умумий маржинал ҳаражатлар,
МЕС1 – биринчи ресурсни қазиб олишга кетадиган маржинал ҳаражатлар,
МЕС2 – иккинчи ресурсни қазиб олишга кетадиган маржинал ҳаражатлар.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish