- 1. Олдиндан зўриқтирилган темирбетоннинг афзалликлари.
2. Олдиндан зўриқтиришнинг мохияти
3. Таранглашган усуллари
4. Олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементлардаги кучланишларни йўқотилиши
- Тайёрлаш жараёнида сунъий равишда (олдиндан) бетонда сиқилиш ва арматурада чўзилиш кучланишлари ҳосил қилинган темирбетон конструкциялари олдиндан зўриқтирилган конструкциялар деб аталади.
Олдиндан зўриқтирилган кучланиш конструкциянинг ёрилиш бардошлиги ва бикирилигини оширади ҳамда ўта мустаҳкам бўлган пўлат арматуралардан, юқори синфли бетонлардан самарали фойдаланиш имконини яратади. Олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкцияларининг камчилиги
Конструкцияларни тайёрлашда махсус ускуналар ёрдамида кўп меҳнат сарифланиши
Юқори малакали ишчиларни ишлаши зарурлиги
Олдиндан зўриқтиришнинг мохияти Арматура ва бетон ишидаги табиий мувофиқлик (sb) бетоннинг чўзилишига унча катта таъсир этмайди. Бетоннинг чўзилишга бўлган «ёрилиш олди» чегаравий узайиши 0,15 -0,2 мм/м (bt,u(0,150,20 х10-3) ортмайди. Демак, бетон ёрилганда арматурадаги кучланиш, Юк ортиши билан ёриқ кенгаяди. А-, А- синфдаги арматуралар билан жиҳозланган оддий элементларнинг ишлаш жараёнида қўйиладиган ташқи юк таъсиридан соч қалинлигича 0,1...0,2 мм ёриқлар пайдо бўлади (Бунда арматурадаги кучланиш миқдори оқувчанлик чегарасидан ортиб кетмайди, s 270-340 МПа). Одатда бу ёриқлар оддий шароитда кўзга кўринмаслиги ва у темирбетоннинг иш шароитига ва узоқ яшашига маълум даражада таъсир қилиши мумкин. Аммо темирбетондан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики бу ёриқлардан қўрқмаса ҳам бўлади.
s s Еs bt,u Еs 20 10-5 2 105 40 МПа тенг
Оддий темирбетон элементида юқори мустаҳкамликдаги арматурадан фойдаланиш мумкин эмаслиги маълум бўлди. Агар арматурадаги кучланиш s 500 МПа бўлса, соч қалинлигидаги ёриқлар очилиши йўл қўйилмайдиган даражага етади. Бунда бетон арматурани химоя қила олмай қолади,солқиллик ортади яъни элементдан фойдаланиб бўлмайди.
Агар бетоннинг чўзилишдаги узайишини оширишининг иложи бўлмаса, уни шу даражагача сиқиш керакки, юк таъсирида ҳосил бўладиган чўзилиши мумкин бўлган холатигача. Бунда мувозанат тизими ҳосил бўлиб, яъни бетонни қанчагача сиқилиши, арматурани чўзилишига қараб олинади. Бетоннинг доимий сиқилган холатида ишлаши (яъни материални чўзилишда ишлашида захира яратиш учун) – олдиндан зўриқтирилган конструкция яратиш ғоясини амалга оширишга олиб келди. Бундай ғояни амалга ошириш учун юқори мустаҳкаликка эга бўлган арматура ва бетонни қўллангандагина татбиқ этиш мумкинлиги маълум бўлди. Акс ҳолда,олдиндан тарангланган холатда бетонни сиқишга бўлган қаршилигини сусайиши, ташқи юк таъсирида бетон сиқилган зонасидаги сиқилишдаги кучланишни ортишига ва конструкцияни бузилишига олиб келади. Шундай қилиб, мустаҳкамлиги кам бўлган арматурани қўллаш конструкцияда “кучли” олдиндан зўриқтирилган кучланиш яратишга имкон бермайди.
Темирбетон конструкцияларни тайёрлашда юқори мустаҳкаликдаги арматурани тортиш орқали бетонда сиқилган кучланиш ҳосил қилиш холатини олдиндан зўриқтирилган холат деб юритилади. Бу кучланиш бетоннинг чўзилиш зонасида ҳосил бўлади.
Бунинг учун олдиндан зўриқтирилган эгилувчи элементга ташқи юк таъсирида ҳосил бўладиган кучланиш-деформацияланиш холатини кўриб чиқамиз.
Балкага юк қўйилганда унинг кесим юзасида бетонни сиқишдан ҳосил бўлган кучланиш, ташқи куч таъсирида чўзувчи кучланишини йўқотади. Юк ортиб борган сари бетон кесим юзасининг пастки қисмида бетонни сиқишдан ҳосил бўлган кучланиш юк таъсиридан ҳосил бўлган чўзувчи кучланишни нейтраллаштиради (бетоннинг пастки қисми кучланиши нолга тенг бўлиб қолади). Натижада балканинг пастки қисмида чўзувчи кучланиш пайдо бўлади ва балка одатдагидек оддий эгувчи элемент каби ишлай бошлайди.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай холатда олдиндан зўриқтирилган балканинг ёрилишга қаршилиги оддий балкани ёрилишга бўлган қаршилигига нисбатан 2,5-3,5 баробардан ортиқ (бундай ишлаш шароитида юк миқдорини 2-3 баробарга кўпайтириш мумкин), яъни:
Мсrc (0,5-0,6) Мu- олдиндан зўриқтирилган элемент учун;
Мсrc (0,10-0,15) Мu- зўриқтирилмаган элемент учун;
бунда Мсrc-балкада ёриқ пайдо бўлишидаги эгувчи момент;
Мu- балканинг бузилишидаги эгувчи момент.
Шуни айтиш жоизки, олдиндан зўриқтирилган конструкциянинг мустаҳкамлиги арматурани чўзилгандаги кучланиш миқдорига боғлиқ эмас (олдиндан зўриқтирилган ва оддий конструкциянинг юк кўтариш кучи тахминан бир хил). Гап шундаки, кучнинг қиймати темирбетон ишлаш шароити чегарасига етгунча олдиндан зўриқтириш натижасида арматурада чўзувчи, бетонда сиқувчи кучланиши уни физик-механик хоссаларига сезиларли даражада катта таъсир кўрсатмайди.
Конструкцияларни зўриқтирилиши оралиқ (пролёт)ларини узайтириш ҳамда кесим юзасини кичрайтириш эвазига улардан самарали фойдаланиш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |