15-маъруза - ТОА тизимларининг нормал ишлаши учун уларнинг таркибига, турли хил пассив оптик қурилмалар киради. Пассив оптик қурилмаларга қуйидагилар киради: оптик сигнални киритиш ва чиқариш қурилмалари, улагичлар, изоляторлар, тармоқлагичлар, фильтрлар, аттенюатор ва бошқалар. Бу қурилмалар учун қуйидаги параметрлар умумий ҳисобланади: турғун тўлқин коэффициенти, киритилувчи шовқин, тўлқин узунлигининг ишчи диапазони, рухсат этиладиган қувват сатҳи.
- 1. Турғун kтт ва югурувчи kют тўлқин коэффициентлари қурилманинг оптик тракт билан мослашиш даражасини аниқлайди, Улар акс этиш коэффициенти билан боғлиқ:
- бу ерда
- Pакс.э ва Pтуш – мос равишда акс этган ва тушаётган тўлқин қувватлари. Идеал мослашишда акс этган тўлқинлар мавжуд бўлмайди, яъни Pакс.э.=0, =0 ва kтт= kют=1.
Пассив оптик қурилмалар ва уларнинг асосий параметрлари - Мослашмаганлик узатилган сигналнинг бузилишига ва қўшимча йўқотишларга олиб келади. Импульсларнинг такрорий акс этиш туфайли бузилиши қуйидаги расмда кўрсатилган.
- Такрорий акс этиш натижасида импульсларнинг бузилиши:
- а) мослашмаган оптик қурилма тўлқинлари;
- б) вақт диаграммалари.
Пассив оптик қурилмалар ва уларнинг асосий параметрлари - Оптик қурилма чиқишида, тўғри тўрт бурчак кўринишида кўрсатилган, такрорий акс этиш натижасида E йиғинди сигнал бошланғич тўғри бурчакли сигнални такрорламайди. Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, ушбу ҳолда импульс кенгаяди.
- 2. Киритилувчи сўниш (йўқотиш)лар a, дБ қиймати, оптик қурилманинг кириш Pкир ва чиқиш Pчиқ қувватлари нисбатининг логарифми орқали аниқланади:
- a =10 lg(Pкир/Pчиқ).
- Киритилувчи сўниш оптик тўлқинларнинг ёки ёрујликнинг ютилиши, сочилиши ва акс этиши билан шартланади.
- 3. қурилманинг асосий параметларининг берилган техник нормалар доирасидан чиқмайдиган тўлқин узунлиги диапазони мин.......макс ёки частота диапазони мин...макс ишчи дейилади.
- 4. Асосий параметрлари берилган техник нормалар доирасидан чиқмайдиган қувват сатҳи рухсат этиладиган ҳисобланади. Рухсат этилган сатҳдан юқори қувватли сигнал ўтганда, қурилманинг куйиши истисно этилмайди. Бошқа параметрлар муайян қурилмаларнинг бажарадиган вазифасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ажраладиган оптик улагичларнинг тузилиши - Штекерли ажраладиган оптик улагичда уя ва штир қисмлари уланади. Уланишдан сўнг гайка билан мустаҳкамланади. Қуйидаги расмда улагичнинг уяли қисми юзасида резба ва гайка кўрсатилмаган.
- Штекерли улаш:
- а-уя;
- б-штир;
- в-ажраладиган улагич;
- 1-тола; 2-канал; 3-бирлашувчи юзалар
Улагичларга қуйидаги талаблар қўйилади - киритувчи йўқотишлари тескари ва тескари акс этишлари кам;
- ташқи механик, климатик ва бошқа таъсирларга бардошли;
- юқори ишончли;
- тузилиши содда;
- кўп марталаб такрорий уланишлардан сўнг тавсифлари бир озгина ёмонлашиши керак.
Оптик толаларни ажралмайдиган улашлар - Ажралмайдиган оптик улашнинг кенг тарқалган усулларидан бири шишадан тайёрланган трубка ёрдамида улаш ҳисобланади. Бундай улашда киритилувчи сўниш қиймати 0,29 дБни ташкил этади.
- Трубка ёрдамида толани улаш:
- 1 – втулка;
- 2 – ёпиштирувчи компаундни ºуйиш учун тешик;
- 3, 4 – оптик тола
Оптик толаларни ажралмайдиган улашлар - Думалоқ ариқчали–пластина ёрдамида толаларни улаш усулида киритиладиган сўниш сатҳи 0,5 дБ ни ташкил этади. Тола охирлари аниқ марказлаштирилиб, сўнг ёпиштирилади ёки пайвандланади.
- Думалоқ ариқчали пластина ва V-турдаги форма ёрдамида толани улаш:
- 1-тола;
- 2-ариқчалар;
- 3-пластина;
- 4-қопқоқ.
Оптик толаларни ажралмайдиган улашлар - Оптик толаларни доимий улаш учун пайвандлашдан кенг фойдаланилади. Ҳозирда пайвандлаш қурилмалари, амалиёти такомиллашиб бормоқда. Натижада пайвандлашли улаш усули қўлланилганда киритилувчи сўниш қийматлари бир модали ва кўп модали толалар учун 0,04-0,1 дБ ни ташкил этади.
- Кўп модали толаларда пайвандлашли улаш сифатига таъсир қилувчи, толани ўзига бојлиқ бўлган омиллар мавжуд. Бу омилларга тола диаметрларини, сонли апертураларини ва синдириш кўрсаткичларининг мос келмаслиги, ўзакнинг қобиқ марказида жойлашмаслиги киради.
- Бир модали толаларда (дисперсияси силжимаган ҳолда) пайвандлаш сифатига таъсир қилувчи асосий омил бу толалар мода майдони диаметрларининг мос келмаслиги ҳисобланади.
- Шунингдек, бўйлама ва бурчакли силжишлар, ўзакнинг ифлосланиши ва деформацияси ҳам пайвандлаш сифатига таъсир қилувчи омиллардир. Бу омилларнинг таъсири малакали техниклар, толани автоматик тенглаштирувчи қурилмаларни ва замонавий пайвандлаш қурилмаларини ишлатиш ҳисобига минимумга етказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |