Атама ва иборалар
Таъсир, атроф муҳит, қонун, Ўзбекистондаги қонунчилик, иқтисодий таъсир, маҳаллий гуруҳлар, ҳудудий гуруҳлар, глобал гуруҳлар, ҳаражатлар ва даромадлар таҳлили, талаб, таклиф.
Назорат саволлари
Таъсир таҳлили қачон қўлланилади?
Таъсир таҳлилининг маъноси нима?
Атроф-муҳитга таъсирни таҳлил қилиш маъносини тушунтириб беринг.
Иқтисодий таъсирни таҳлил қилиш маъносини тушунтириб беринг
Қабул қилинаётган қарорларнинг ресурсларни тақсимлаш самарадорлигига таъсири қандай?
Қуйидаги усулларнинг афзал ва камчилик томонларини солиштиринг: фойда-харажатлар таҳлили, фойда-харажат таҳлили ва таъсир таҳлили.
Адабиётлар рўйҳати
Tietenberg T. Environmental and Natural Resource Economics. Harper Collins Publishers, 1992, pp.95-96.
Barry C. Field, Martha K. Field. Environmental Economics. McGraw-Hill Companies, New York, 2002, pp.113-117.
E.S.Goodstein. Economics and the Environvent. Prentice Hall, 1999, стр. 529-538.
Национальный доклад “О состоянии окружающей природной среды и использовании природных ресурсов в Республике Узбекистан”, Ташкент, 2002, стр. 11-15, 116-139.
21-боб. ВАҚТЛАРАРО САМАРАЛИ ЖОЙЛАШТИРИШ
Тугайдиган ва қайта тикланадиган ресурсларни (depletable and renewable resources) жойлаштириш самарадорлиги кўриб чиқилади. Ресурсларни жойлаштиришнинг икки даврли ва N даврли моделларига тўхтаб ўтилади. Шунингдек, тугайдиган ресурсни бошқа ресурс билан алмаштириш мумкин бўлган ҳол ҳам кўриб чиқилади.
21.1.Икки даврли модель
Биз 12-бобда (Қарорлар қабул қилиш учун меъёрий мезонлар) доимий маржинал ҳаражатлар билан қазиб олинадиган органик ресурсларни иккита даврга жойлаштиришни ўзида мужассам этган ҳолни аниқлаган эдик. Барқарор талаб эгри чизиғида ресурсни самарали жойлаштириш унинг ярмидан кўпроғини биринчи даврда, ярмидан озроқ иккинчи қисмини иккинчи даврда жойлаштиришни билдиради. Бундай жойлаштириш қазиб олишга кетган маржинал ҳаражатларга ҳам, фойдаланувчининг маржинал ҳаражатларига ҳам таъсир қилади.
Тугайдиган ресурсларнинг заҳиралари ўзгармаслиги ва чекланганлиги туфайли бугун маълум бир бирликдаги маҳсулот ишлаб чиқариш эртага худди шунча миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини йўқ қилади. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда ишлаб чиқариш учун қарор қабул қилишда келгусидаги олинадиган соф фойда ҳисоб-китобидан келиб чиқиш лозим. Фойдаланувчининг маржинал ҳаражатлари – бу ўзаро мувозанатни ўрнатишга имкон берадиган ҳаражатларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган ўлчамидир.
Қазиб олишга кетадиган ҳаражатлар доимий, лекин фойдаланувчи маржинал ҳаражатларининг жорий киймати вақт бўйича ўсиб боради деб фараз киламиз. Талаб эгри чизиғи вақт бўйича барқарор ва қазиб олишга кетадиган ҳаражатлар ўзгармас бўлганда фойдаланувчи маржинал ҳаражатлари жорий қийматининг ўсиш тезлиги r фоиз ставкасига тенг. Шундай қилиб, 2-даврда фойдаланувчининг маржинал ҳаражатлари 1-даврга нисбатан 1+r марта катта бўлади. Фойдаланувчининг маржинал ҳаражатлари самарали жойлаштиришда бугунги кундаги ва келажакдаги ишлаб чиқариш ўртасида мувозанатни сақлаб қолиш учун r тезлик билан ортиб боради.
Б ундай икки даврли мисол қазиб олишга кетадиган доимий маржинал ҳаражатларга эга чекланган ресурсларни самарали тақсимлаш ўзида фойдаланувчининг ўсиб борувчи маржинал ҳаражатлари ва истеъмолчининг камаювчи миқдорини мужассамлаштиради. Энди биз бу натижаларни янада кўпроқ даврлар ва турли хил ҳолатдаги қазиб олиш учун умумлаштиришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |