The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet104/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

20.2. Иқтисодий таъсирни таҳлил қилиш

Баъзи бир тадбирлар-янги қонун, янги йирик фан ютуғи, импортнинг янги манбалари иқтисодий тизимга қандай таъсир қилиши билан қизиққанимизда, иқтисодий таъсирни таҳлил қилиш (Economic Impact Analysis) тўғрисида гапирамиз. Жуда кўп мамлакатларда, айниқса ривожланган мамлакатларда одатда атроф муҳит бўйича қабул қилинган қарорлар иқтисодий ўсиш суръатига қандай таъсир қилиши билан қизиқадилар. Баъзан бу қизиқиш энг муҳим деб ҳисобланган баъзи бир иқтисодий миқдорлар учун жамият дастурларини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Масалан, атроф муҳит бўйича қарорларнинг ишсизлик даражасига таъсири, импортни чеклашнинг саноатда технологик ўзгаришлар суръатига, атроф муҳит бўйича қарорларнинг ифлосланиш устидан назорат қилиш бўйича саноатнинг ўсишига таъсири ва бошқа алоҳида қизиқиш уйғотиши мумкин.


Иқтисодий таъсир таҳлилини ҳар хил даражаларда ўтказиш мумкин. Масалан, атроф муҳит бўйича маҳаллий гуруҳлар ботқоқлашган ҳудудлар тўғрисидаги қонунни аҳолининг ўсиш суръатига таъсирини ўрганишига қизиқишлари мумкин. Ҳудудий гуруҳлар умумдавлат қарорларини уларнинг хусусий иқтисодий шароитларига таъсири билан қизиқишлари мумкин. Глобал даражада эса СО2 таркибини назорат қилишга уриниш, бой ва камбағал давлатларнинг нисбий ўсиш суръатларига қандай қилиб таъсир қилиш муҳим масала бўлиб ҳисобланади. Хар қандай даражада хам иқтисодий таъсир таҳлили иқтисодиёт қандай фаолият кўрсатаетгани, унинг турли қисмлари қандай ўзаро муносабатда бўлаетганини қатъий тушунишни талаб қилади.
Иқтисодий таъсирни тадқиқ қилишнниг асосий усули харажат-даромад (натижа)ни тахлил килиш (input-output analysis) ҳисобланади. Бу усул баъзи натижалар бошқа натижалар учун харажат эканлигини тушунтиришга имкон беради. Ўрганилаётган масаланинг харажат ва натижалар жадвалини тузиш таҳлил қилишда биринчи қадам ҳисобланади. 20.1–жадвалда иккита маҳсулот - ғалла ва бойитилган тупроқ ва битта ифлослантирувчи унсур – ифлосланган сув билан харажат ва натижалар кўрсатилган.
20.1-жадвл

Харажатлар

Натижалар

ғалла

Бойитилган тупроқ

Ғалла, т

0,4

0,1

Бойитилган тупроқ, т

0,2

0

Ифлосланган сув, минг куб. м

0,2

0,1

Ғалла юқори сифатли тупроқда ўсади ва ўсиш жараёнида эрозия ва озуқа моддалари сарфи сифатида тупроқнинг бир қисмидан фойдаланади. Бойитилган тупроқ ҳам кейин ўғитлаш учун гўнг етказиб берадиган чорва молларини озиқлантириш йўли билан ишлаб чиқарилади. 20.1-жадвал харажатлар ва ўғит орасида ушбу боғлиқликни қуйидагича кўрсатади. Жадвалдан кўриниб турибдики, 1 тонна ғалла ишлаб чиқариш учун 0,4 тонна ғалла (уруғлик сифатида) ва 0,2 тонна бойитилган тупроқ керак бўлади. Бундан ташқари галла етиштириш жараёнида эрозия туфайли 200 м3 оқар сув қолдиқлар билан ифлосланади.
Харажатлар-натижалар таҳлилининг характерли томони қуйидаги оддий тушунтиришни аниқлашдир: хўжалик юритишнинг умумий натижалари (ғалла ва бойитилган тупроқ чишлаб чиқариш) бу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар томонидан оралиқ истеъмол ва уларни истеъмолчилар томонидан якуний истеъмоли йигиндисига тенг бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир маҳсулотнинг таклифи талабга тенг бўлиши керак. Аслида истеъмолчилар тупроқни емайдилар. Лекин истеъмолчилар табиий капитални сақлаб қолиш учун қанча миқдорда маблағ сарф қилиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Истеъмолчилар ёки тупроқни бойитиш ёки кучсизлантириш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Шундай қилиб иккита муносабатга эга бўламиз:
Жами ишлаб чиқарилган ғалла = ғалла ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ғалла + тупроқ ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ғалла + кишилар томонидан истеъмол қилинадиган ғалла;
Жами «ишлаб чиқариладиган» тупроқ = ғалла ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган тупроқ + тупроқ ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган тупроқ + тупроқ захираларининг соф кўпайиши (камайиши).
Энди алгебрадаги баъзи бир тушунчалардан фойдаланамиз ва харажатлар-фойдалар таҳлили қандай ишлашини кўрамиз. Хс ва Хs орқали ғалла ва тупроқнинг жами йиллик натижаларини, Ус Уs орқали эса истеъмолчиларнинг ушбу маҳсулотга бўлган якуний талабини белгилаймиз. Бунда юқорида сўз билан айтилган тенгламалар қуйидагича ёзилади:
Таклиф = талаб

Ғалла: Хс = 0,4Хс + 0,1Х s+ Ус


Тупроқ: Хs= 0,2Хс + 0 + Уs


Биз 4 та номаълумли иккита тенгламадан иборат тизимга эгамиз. Бу тизимни ечиш учун талабнинг охирги миқдорини белгилаб олиш керак. Айтайлик, харидорлар 10 тонна ғалла истеъмол қилиб, табиий капитал (бойитилган тупроқ)нинг киймати узгармас булишини ҳоҳлайдилар. Шу холда хўжалик юритиш барқарор бўлади. Шундай қилиб ғалла ва тупроққа бўлган якуний талаб мос равишда Ус = 10, Уs=0 га тенг.


Бу рақамларни тизимга қўйиб, қуйидаги ечимни оламиз: Хс=17,3 ва Хs =3,5. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий мақсад ғаллага бўлган якуний талабни қондириш ва бундан ташқари бойитилган тупроқ заҳираларини доимий ушлаб туриш ҳисобланади. Бунга эришиш учун умумий дон ишлаб чиқариш хажми 17,3 тонна ва ишлатилган тупроқ ўрнига бойитилган тупроқ ишлаб чиқариш хажми 3,5 тонна бўлиши керак. Бу ҳолатда ифлосланган сувннинг умумий хажми 17,3*200+3,5*100 = 3810 куб м.
Шу пайтгача биз ғалла ва тупроққа бўлган якуний талаб бу маҳсулотлардан қанчаси оралиқ босқичда истеъмол қилинишини белгилашни кўрсатиб келдик. Энди бу оддий моделни қуйидаги холатни аниқлаш учун қўллашимиз мумкин. Таклиф қилинаётган технология «тоза» ҳисобланадими?
Айтайлик фермерлар тупроқ эрозиясини камайтиришнинг янги усулини топишган ва бунга мувофиқ 1 тонна ғалла етиштириш учун 0,1 тонна тупроқ керак бўлади. 1 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун тупроқ эрозияси камаяр экан, сувни ифлосланиши ҳам 100 м3 гача қисқаради.
Таклиф қилинаётган технологиядан атроф-муҳитга қандай наф бор?
Дастлаб бевосита фойдаларни кўриб чиқамиз.
Аввалги хўжалик юритишда 17,3 тонна ғалла ишлаб чиқарилган ва ҳар бир тонна ғалла ишлаб чиқариш учун 200 м3 ифлосланган сув тўғри келган. Ифлосланган сувнинг 100м3 даги камайиш жами ифлосланган сув хажмини 3810 дан 2080 м3 гача (17,3*100+3,5*100=2080) камайтириши лозим. Лекин, бу ғалланинг бир қисми тупроқни бойитишга ишлатиладиган гўнг ишлаб чиқариш учун чорва моллари томонидан истеъмол қилинишини эслатиб ўтамиз. Янгича ёндашув туфайли эрозия камаяр экан хўжалик тупроқни тўлдириш учун камроқ ресурс сарфлайди. Бу энди камроқ ғалла ва гўнг ишлаб чиқарган ҳолда атроф муҳит бўйича кўпроқ фойда (билвосита фойда) олиш имкони туғилишини билдиради.
Буни кўриш учун аввалги иккита тенгламани хўжалик юритишнинг янги технологиясидан фойдаланган ҳолда кўчириб чиқамиз. (иккинчи тенгламада Хс нинг коэффициентини 0,1 га ўзгартирамиз):

Таклиф = талаб


Ғалла: Хс = 0,4Хс + 0,1Х s+ Ус


Тупроқ: Хs= 0,1Хс + 0 + Уs


Истеъмолчилар талаби 10 тонна ғалла ва тупроқнинг табиий заҳираларини доимий ушлаб туриш бўлиб қолаверади. Бунда Ус=10 ва Уs=0 миқдорларни тизимга қўйиб ва ечиб қуйидаги ечимни оламиз: Хс=16,9 ва Хs=1,7. Хўжалик юритишнинг нисбатан самарали усулида ғалла ишлаб чиқариш 16,9 тоннага, тупроқ ишлаб чиқариш 1,7 тоннага камаяди. Натижада ифлослаган сувнинг умумий миқдори 16,9*100+1,7*100=1860 ни ташкил қилади. Шундай қилиб, ғалла ва гўнг ишлаб чиқаришни камайтиришда билвосита фойдани қўшиш бевосита фойдаларга қўшимча 220 м3 (2080-1860=220) ифлосланган сувнинг камайишига олиб келади.


Бу мисол бош нуқтаи назарни ифода қилади: Ҳар доим технология харажатларни камайтирса, у шунингдек, иқтисодиёт соҳалари билан боғлиқ бўлган ифлослантиришни ҳам камайтиради. Шундай қилиб, тўғри самарадан кўра аралаш (бевосита ва билвосита) фойдалар кўпроқ бўлади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish