1.2. Инновацион-инвестицион фаолиятни ташкил этишнинг мазмуни, унсурлари ва боскичлари.
Инноватика - инновацияларнинг назарий асосларини, прогнозлаш ва яратиш ҳамда инновацион фаолиятни режалаштириш ва ташкил килишнинг илмий усул ва услубиятларини ишлаб чикиш ва ривожлантириш билан шуғулланадиган фаолият йўналишларидан бири бўлиб, инновацион фаолиятнинг назарий асоси, илмий негизи ҳисобланади. Замонавий тизимли тахлил - ижтимоий-техник карорлар ишлаб чикиш ва кабул килиш бўйича илмий билиш ва ижтимоий сиёсат услубияти йўналиши сифатида тушуниладиган тизимлаштириш инноватиканинг назарий ва услубий асоси хисобланиб, обьектлар ва уларнинг хулк - атворини бир бутун тузилмалар сифатида тадкик этиш унинг асосида ётади.
Саноат товарлари ишлаб чикариш эгилувчанлигини таъминлаш ва мехнатнинг кибернетик воситалари ва уларга асосланган интеграциялашган ишлаб чикариш тизимларини кўллаш маълум даврлардан ўтиб, хозирги вактда инновациялар (янгиликлар) даврини бошдан кечирмокда. Саноат янги товарлари ёки хизмат кўрсатиш сохаси хизматларига янги технологиялар янада фаолрок жорий этилмокда. Инновациялар оддий нш булган саноат тармокларида компаниялар ва саноат ташкилотлари уларни жорий этиш тезлиги бўйича мусобакалашишмокда. Ҳозирги вактда факат динамик ривожланиш, энг юкори сифатли махсулотларни таклиф килиш, мақбул карорлар кабул килиш учун технологик ва ишлаб чикариш имкониятларига эга бўлинган вазиятдагина ракобат курашида олиб чикиш мумкин бўлади.
Ҳозирги вактда инноватика фундаментал илмий муаммоларни хал килиш учун зарур бўлган янги услубий ёндашув ва усулларни талаб киладиган янги илмий йўналиш сифатида шаклланмокда. Инноватика илмий йўналиш сифатида ўзининг вужудга келиши ва ривожланишида бошлангич боскичда турибди. Шунга қарамай, унинг асосий концептуал холатинн шакллантириш мумкин:
- маълум буюртмачи ва бозорга йўналтирилган комплекс, ташкилий технологик тизимларни тахлил килиш;
- тадкикотчилар ва ишлаб чикувчиларни нафакат инновацион ташкилий-технологик тизимларни яратишга, балки уларнинг мазмунини чуқур тахлил килиш ва юзага келган инновацион инвестицион муаммоларни ҳал килишга йўналтириш
- инновацион-инвестицион фаолиятни ташкил килиш ва бошқариш.
Доимий максадга йўналтирилганлик, унинг катта ракобатбардош лигини таъминлаш максадида энг кўп самарага эришиш ва инсон хаётий фаолиятида умумий неъматлар даражасини ошириш инноватиканинг пировард вазифаси ва фаркли белгисини ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, инновацияларни яратишда ўринли бўлган муаммоли вазият умумий манзарасини тузиш, юкори ижтимоий-иктисодий самара олиш манфаати йўлида инновацион-инвестицион фаолиятни режалаштириш ва ташкил килиш инноватиканинг асосий вазифаси ҳисобланади. Юкорида айтиб ўтилганлар билан боглик равишда инноватика деганда бошкарилувчи тизимларнинг ижтимоий-иктисодий самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини шакллантирадиган билимлар интеграциясини таъминлайдиган ҳамда инновацион-инвестицион лойихаларни тузишни режалаштириш ва ташкил қилиш хамда хар хил турдаги тизимларга татбикан инновацион-инвестицион услубият илмий асосларини ривожлантириш билан шугулланадиган фанлараро илмий йўналишни тушуниш такозо этилади.
Инноватика ва бошкарилувчи объектлар инновацион-инвестицион фаолияти пировард натижа, бозор ва истеъмолчига йўналтирилган. Шунга мувофик равишда, бозор сохаси ноаниклиги ва зиддиятлари, ракобат шароитида амал киладиган макбул инновацион ташкилий-технологик тизимлар вектор мезонларини ишлаб чикиш ва асослаш усуллари ва воситаларига эътибор қаратиш лозим.
Инноватикага илмий йўналиш сифатида иккита ўзаро бир-бирини тўлдирувчи таркибий кисмлар хос- назарий ва амалий инноватика. Улардан ҳар бирининг мазмунини кискача кўриб чикамиз. Назарий инноватика инновацион ривожланиш илмий услубиятини яратиш ва ривожлантиришнинг назарий муаммолари, янги илмий билимлар, гоялар, ихтиролар ва янги технологиялар асосида жараёнларни режалаштириш ва бошкариш назарий муаммолари билан шуғулланадиган илмий фаолият йўналишини ўзида мужассамлаштиради. Инноватиканинг назарий коидалари ва услубий асосларини ишлаб чикишга каратилган ўзаро боглик тушунчалар, гоялар, янги билимлар, усуллар, гипотезалар ва фаразлар тизими назарий инноватиканинг асоси хисобланади.
Амалий инноватика илмий-амалий фаолият вазифалари, инновацион фаолиятни режалаштириш, ташкил килиш ва амалга оширишнинг илмий назарий ва амалий муаммолари билан шуғулланади.
Инноватика вужудга келиши хозирги холатининг тахлили илмий муаммони шакллантириш имконини бериб, унинг ечими инноватиканинг назарий ва услубий асосларини ривожлантиришга ёрдам беради. Муаллифларнинг фикрича, бу айни вактда тадкикот объекти хисобланган муаммодир. Мураккаб ташкилий-техник тизимлар билан таксимланган бошкарув тизимини тадкик этиш, бундай бошкарув тизимини шакллантириш хатарлари ва ноаникликлари шароитида пухта алокали таксимланган тармокларда макбул бошкарув усулларини ишлаб чикиш бундай муаммо сифатида намоён бўлади.
Исталган илмий муаммонинг ечими, энг аввало, саноат ишлаб чикариши инновацион-инвестицион фаолиятида зарурий инвестициялар билан таъминланган гояларнинг вужудга келиши ва инновацияларнинг амалга ошиш жараёнидан фойдаланиш билан боглик асосий тушунчалар. иборалар ва категорияларга таянади. Саноат ишлаб чикариши инновацион инвестицион фаолиятида инвестициялардан фойдаланиладиган инновация ларни амалга ошириш жараёни графиги куйидаги 1.2.1-иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |