The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet100/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Атама ва иборалар

Фойда, ҳаражат, жорий қиймат, динамик самарадорлик, маржинал фойда, маржинал харажатлар, зарар, назорат, бирламчи натижалар, иккиламчи натижалар, моддий фойда, номоддий фойда, шарҳли ёндошув, техник ёндошув, аралаш ёндошув, таваккалчилик (риск).




Назорат саволлари



  1. Қарорларни қабул қилишнинг уч асосий қоидасини айтинг.

  2. Фойда-харажатлар таҳлили усули моҳиятини тушунтиринг.

  3. Атроф муҳит масалаларида фойда қандай аниқланади?

  4. Харажатларни баҳолашга қандай ёндашувлар мавжуд?

  5. Атроф муҳит бўйича қарорларни қабул қилишдаги таваккалчиликнинг олдини қандай олиш мумкин?

  6. Маълум бир қарор учун соф фойданинг кутилаётган жорий қиймати қандай аниқланади?

  7. Харажатлар-самарадорлик таҳлили қандай амалга оширилади?

  8. Харажатлар-самарадорлик таҳлилининг афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат?



Адабиётлар рўйҳати



  1. Tietenberg T. Environmental and Natural Resource Economics. Harper Collins Publishers, 1992, стр. 72-99.

  2. Barry C. Field, Martha K. Field. Environmental Economics. McGraw-Hill Companies, New York, 2002, стр. 111-179.

  3. Папенов К.В. Экономика и природопользование. М., МГУ, 1997, стр.70-88.

19-боб. ЗАРАРНИ БАҲОЛАШ ВА ХАВФНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


19.1.Зарарни баҳолаш

Атроф муҳитга етказилаётган зарарни баҳолаш усулларига тўхтаб ўтилади. Йўқотилган ресурс хажми ва ресурсларни тиклашга кетган харажатлар зарар ўлчамлари сифатида кўриб чиқилади. Табиий ресурсга келтирилган зарарни қоплаш билан боғлиқ муаммолар келтирилади.


Хавфни таҳлил қилиш босқичлари: хавфнинг табиатини тадқиқ қилиш, хавфни иқтисодий баҳолаш, хавфни бошқариш кўрилади.
АҚШда 1980 йили «Атроф муҳитга тўла жавобгарлик, зарарни қоплаш ва мажбуриятлар тўғрисида АКТ» (Comprehensive Environmental Response, Compensation and Liability Act) қабул қилинган. Ушбу қонун давлатнинг федерал, штат ва маҳаллий даражадаги органларига табиий ресурсларга эгалик қилиш ва ушбу ресурсларга зарар етишга сабаб бўладиган захарли моддаларни чиқиб кетишига жавобгар кишиларни қонун бўйича таъқиб қилишга ваколат беради. Бу зарарни баҳолаш (damage assessment) деб деб номланадиган тадқиқотларни амалга оширишга олиб келди. Ушбу тадқиқотларнинг мақсади келтирилган зарарни суд ёрдамида ундириб олиш учун ресурсга етказилган зарар миқдорини аниқлашдан иборат. АҚШ Ички ишлар вазирлигига (ИИВ) бундай ҳолатларда зарарни қандай қилиб ўлчашни аниқлаш вазифаси топширилди.
АҚШ ИИВ қарорига кўра келтирилган зарарлар қуйидаги миқдорларини энг кам қийматига тенглаштирилади:

  1. Ресурсларнинг йўқотилган ҳажми.

  2. Ресурсни тиклашга кетадиган харажатлар.







А

В

Ресурснинг йўқотилган хажми

$1,2 млн

$1,6 млн

Ресурсни тиклашга кетадиган харажатлар

$ 0,6 млн

$3,8млн

А холда нефть ёки хавфли чиқиндиларнинг оқиб кетиши натижасида ресурснинг йўқотилган хажми $1,2 млн.ни, қайта тиклашга кетадиган харажатлар $0,6 млн.ни ташкил этади. Шунинг учун бу холда зарарнинг ҳақиқий ўлчами сифатида ресурсни тиклашга кетадиган харажатлар олинади. В ҳолда йўқотилган ресурс хажми қайта тиклашга кетган харажатдан анча кам. Бу ҳолда ўз-ўзидан биринчи кўрсаткич зарарнинг ҳақиқий ўлчами сифатида қабул қилинади.


Табиий ресурс сифатининг пасайиши билан боғлиқ иқтисодий йўқотиш жуда кўп манбаларда келиб чиқиши мумкин. Масалан, автотуризм, туризм, қазиб олинаётган табиий ресурслардан энергия ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва тоғ иши, сугориш, турар жойлар ва саноат корхоналарининг сув таъминоти учун дарё сувларидан фойдаланиш. Бу кўрсаткичларни ўрганишдаги вазифалар фойда-харажатни таҳлил қилишдаги босқичларга жуда ўхшайди.
Кейинги йилларда зарарнинг нисбатан кўпроқ мақбул ўлчами сифатида келажакда уни тиклашга кетадиган харажатлар қабул қилинмоқда. Қайта тиклашга кетадиган харажатлар қайта тиклаш, реконструкция қилиш, бир-бирининг ўрнини босувчи ресурсларни алмаштириш ва/ёки топишдан иборат бўлади. Юзаки қараганда қайта тиклашга кетадиган харажатларни ўлчаш йўқотилган ресурс хажмини ўлчашга қараганда осонроқ туюлади. Қайта тиклаш асосан табиий ва биологик фанлар бўйича билимларга асосланган техник ишларни ўз ичига оладиганга ўхшайди, лекин аслида қайта тиклаш нисбатан мураккаб жараёндир. Баъзи ҳолларда йўқотилган ресурснинг ичида бебаҳо унсур мавжуд бўлса қайта тиклаш техник жихатдан амалга ошириб бўлмайдиган жараён бўлиб қолади. Ресурснинг баъзи бир табиий хоссаларини қайта тиклаш (масалан, тупроқнинг РН кўрсаткичи, сувнинг ҳарорати ва бошқа) унинг барча экологик хусусиятларини тиклаш имконини бермайди. Шуни назарда тутиш керакки, моддий ҳаражатларни кўриб чиқмай туриб табиий хусусиятларни тиклаш тўғрисида баҳс юритиб бўлмайди. Зарарланган табиий ресурни қайта тиклашга кетган харажатларни баҳолашда жуда кўп мураккаб муаммолар мавжуд. Масалан:

  1. Ресурснинг бошланғич ҳақиқий сифатини аниқлаш.

  2. Харажатлар-самарадорлик таҳлил қилиш усули билан боғлиқ қайта тиклашнинг муқобил йўлларини танлаш.

  3. Йўқотилган ресурсга нисбатан табиий ресурснинг эквивалент ўлчами деганда нима назарда тутилаётганлигини аниқлаш.




Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish