The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet97/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Шархли ёндашув. Харажатларни аниқлашнинг ушбу услуби сиёсат билан боғлиқ ва харажат қилувчилар орасида сўров ўтказиш ва сиёсатчиларга харажатлар миқдорини билиш учун, улар тўғрисида кўпроқ нарсани ўрганишда ифодаланади. Мисол учун, ифлослантириш манбаларини тартибга солиш органлари учун назорат қилиш харажатларини баҳолашни таъминлаш сўралиши мумкин. Ушбу ёндашувдаги муаммо бу кучли рағбат тўғри бўлиб ҳисобланмаслигидадир. Харажатларнинг ўта юқори баҳоси қатъий бўлмаган тартибга солиш чораларини қўллашга олиб келиши мумкин, демак, молиявий жиҳатдан юқори бўлмаган баҳоларни таъминлаш қулайроқдир.
Техник ёндашув. Бу ёндашув технологияларни сотиб олиш ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш ва мақсадга эришиш учун фойдаланиш мумкин бўлган технологияларни яратишда умумий техник ахборотдан фойдаланган ҳолда тартибга солинадиган манбага эътибор бермайди.
Манбалар харажатларни минималлаштирувчи технологияларни қўллашлиги тўғрисидаги тахмин бу ёндашувда якуний қадам бўлиб ҳисобланади. Бу ёндашувда ўзига ҳос муаммолар мавжуд. Биринчидан, ушбу баҳоларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган билимларнинг етишмаслиги. Иккинчидан турли фирмалар учун харажатлар ҳар хил бўлиши мумкин.
Аралаш ёндашув. Ушбу муаммоларни четлаб ўтиш учун таҳлилчилар кўп ҳолларда шархли ва техник ёндашувлар комбинациясидан фойдаланадилар. Шархли ёндашув мавжуд технологиялар, шунингдек фирманинг махсус ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни йиғади. Техник ёндашув махсус ҳолатларда ушбу технологияларнинг ҳақиқий харажатларини олиш учун фойдаланилади. Бу комбинациялашган ёндашув мустақил олинаётган ахборотлар билан манбалардан олинаётган ахборотни мувофиқлаштиришга интилади.


18.6. Таваккалчиликнинг олдини олиш

Атроф муҳитнинг кўплаб муаммолари учун айрим ечимларнинг оқибатларини аниқ белгилаш имкони йўқ, чунки илмий натижалар кўп ҳолларда ноаниқ бўлиб ҳисобланади. Потенциал заҳарли моддаларга карши самарали таъсирни аниқлаш катта дозаларнинг кичик дозаларга экстраполяцияси натижаларини, шунингдек, ҳайвонларда ўтказилган тажриба натижаларини одамларга экстраполяция натижаларини олишни талаб этади.


Қарорларни қабул қилиш жараёнида таваккалчиликнинг олдини олиш икки асосий жиҳатга эга:

  1. Таваккалчиликни кўра олиш ва ўлчаш.

  2. Таваккалчиликнинг йўл қўйиладиган миқдори тўғрисидаги қарор.

Биринчи жиҳат асосан илмий ва ёритувчи, иккинчиси эса кўпроқ баҳоловчи ва меъёрийдир.
Фойда-харажатлар таҳлилида таваккалчиликни баҳолашда бир нечта усуллардан фойдаланилади. Фараз қилайлик, A,B,C,D каби қатор сиёсий қарорлар ва уларнинг ҳар бири учун E,F,G каби қатор натижалар мавжуд.
Фараз қилайлик, Е натижа 0,5 эҳтимол, F натижа 0,3 эҳтимол G натижа эса 0,2 эҳтимол билан юзага келади. У ҳолда алоҳида қарорнинг кутилаётган соф фойда жорий қиймати қуйидагича аниқланади:
EPVNBj =  Pi PVNBij , j = 1, 2,…, J,
Бу ерда:
EPVNBj - j қарор учун кутилаётган соф фойданинг жорий қиймати;
Pi – i натижанинг ҳосил бўлиш эҳтимоли;
PVNBij - агар i натижа юз берса, j қарор учун соф фойданинг жорий қиймати;
J –қарорлар сони;
I –натижалар сони.
Якуний босқич соф фойданинг кутилаётган энг юқори жорий қиймати билан қарорни танлашдадир.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish