Антропометрик текширишлар



Download 20,26 Kb.
bet1/2
Sana23.06.2022
Hajmi20,26 Kb.
#695667
  1   2
Bog'liq
Антропометрик


АНТРОПОМЕТРИК ТЕКШИРИШЛАР
Антропометрик кyрсаткичларни аниқлаш ёки текшириш дастурини танлаш текширилувчи ёш контингентларга боғлиқ. Одатда қатор антропометрик кyрсаткичлардан асосийлари танлаб олинади. Соматометрик белгилардан тана узунлиги- бyйи (тик ва yтирган xолда), тана вазни, кyкрак қафаси айланаси, физиометрик кyрсаткичлардан-yпканинг тириклик сиғими (ЎТС), қyлнинг мушак кучи, белнинг тортиши кучи, соматоскопик кyрсаткичлардан – таянч-xаракат аппарати xолати (умуртқа тузилиши, кyкрак қафаси, оёқ, қомат xолати, мушаклар ривожланганлиги), жинсий етилиш даражаси кабилар аниқланади.
Болаларнинг ёшига қараб текшириш дастури бироз yзгаради. Мактаб ёшидан олдинги ва мактаб ёшигача бyлган болалар жисмоний ривожланганлигини баxолашда нутқ ва моторика ривожланганлигини баxоловчи усуллар қyшилади, лекин баъзи функционал текширишлар (ЎТС, мушак кучи) yтказилмайди. Ўсмирларни текшириш дастурига функционал синамалар ва жинсий етилишни аниқловчи формула кабилар қўшилади.
Болалар ва yсмирлар гигиенасида антропометрик текширишлар yтказишдан мақсад мактаб тарбия ёшигача бyлган муассасалар, мактаб yқув жихозлари, yқув-ишлаб чиқариш, болалар иш қуроллари, кийим, оёқ кийим кабиларни гигиеник жиxатдан талабларга мос равишда ишлаб чиқаришдир. Шу мақсадда тана алоxида қисмларининг ёшга хослиги xам yрганилади. Қатор xолларда бу текширишларга қyшимча равишда бола организмининг функционал қобилияти xам yрганилади. Кейинги санитар назорати болалар асбоб анжомлари, мебелларни антропометрик текширишлар натижасига қараб ёшга ва анатомо-физиологик кyрсаткичларга қараб санитария врачи савиясига боғлиқ xолда ишлатишга қаратилган. Бунда асосий талаблардан бири уларнинг унификациясидир. Фақат бир хил шароитда ва бир хилдаги текшириш усулларда текшириш аниқ маълумот бера олади. Xамма текширишлар yтказилаётганда болалар ечинган xолда бyлиши, хона ёруғ (иложи борича табиий) ва иссиқ бyлиши керак. Бунда текширилувчи тана xолати талаб даражасида бyлиши керак. Антропометрик текширишлар куннинг биринчи ярмида yтказилиши шарт, чунки куннинг охирига бориб тана узунлиги товонлар ва умуртқалараро тоғайлар сиқилиши xисобига бyй бир-икки сантиметрга камаяди, мушаклар тонуси пасаяди, тана вазни эса деярли бир килограммгача ортади.
Жисмоний ривожланишни текшириш ва баxолаш услубларини 4 машғулот давомида yрганиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи машғулот антропометрик текширувларни олиб бориш хонасида олиб борилади: талабалар соматометрик, физиометрик ва соматоскопик текширув усулларини yрганиб, антропометрик текшириш асбоблар билан ишлаш кyникмаларини yзлаштирадилар. Иккинчи машғулот болалар муассасасида yтказилади. Бу ерда талабалар антропометрик текширувлар yтказиб, маълумотларни махсус карталарга ёзишади. Махсус карта намунаси иловада келтирилган. Учинчи машғулот кафедранинг илмий текшириш тажрибахонасида олиб борилади: талабалар тиббий кyрик натижалари ёзилган карталарни оладилар ва уларда кyрсатилган жисмоний ривожланиш кyрсаткичларини вариацион-сататистик хисоблаш орқали қайта ишлайдилар.
Тyртинчи машғулот кафедрада yтказилиб бунда талабалар болаларнинг жисмоний ривожланишига комплекс схема бyйича баxо берадилар.
Антропометрик нуқталар.
Тана узунлиги полдан кyкракнинг юқорисигача бyлган (р. suprasternale) узунликдан қов нуқтасигача (р. symphysion) бyлган узунликни айирмасига тенг. Бунинг учун антропометр линейкасининг yткир қирраси тyш суягининг yрта чизиғининг энг юқори нуқтаси бyлган ёйсимон чуқурчага қyйилади, кейин чаноқ суяги бирлашган жойнинг юқори томонига қyйилади.
Қyлларнинг узунлигини yлчаш учун елканинг юқори нуқтаси бyлган акромиал yсимтага қyйилади (p.acromion), сyнг бармоқларнинг учидаги нуқтага (p. dactylion) линейка қyйилади (III- бармоқ). Шуни эсда тутиш керакки, елка нуқтасини топиш учун осилиб турган қyлни айланма xаракатга келтириш керак, шунда елка нуқтаси xаракатсиз xолда бyлади.
Елка узунлиги елка нуқтаси (p.acromion) билан тирсак нуқтаси (p. radiale) оралиғидаги масофага тенгдир, тирсак нуқтаси тирсак суягининг бyғим юзаси қиррасида аниқланади, уни билиш пункти «гyзаллик чуқурчаси» тирсак букилишда аниқланади, унинг тубида қyл осилтирилганда тирсак бошчасининг чеккасини пайпаслаб топиш мумкин.
Билаклар узунлиги тирсак (p. stylion radiale) ва радиал нуқталар орасидаги масофалар билан белгиланади.
Бигизсимон нуқта бигизсимон yсимтанинг пастки чеккасига тyғри келади, анатомик тобакокорканинг проксимал қисмидан қидиралади. Бармоқларнинг узунлиги бигизсимон нуқтадан бармоқлар учидаги нуқтагача бyлган масофа xисобланади.
Оёқларнинг узунлиги сон суягининг юқори бош суягидан пастки нуқтасигача (p. trochanterion),yлчанади. Болдирнинг узунлиги тизза суягининг юқори нуқтасидан пастки (p. tibiale mediale) нуқтасигача бyлган масофа. Оёқ ости узунлиги товон суягини орқа нуқтасини (p. pternion) тирноқ фалангасининг энг учки нуқтасигача (p. acropodion) бyлган масофанинг узунлиги xисобланади.

Download 20,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish