3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ
“
Инновацион таълим технологиялари ва
педагогик компетентлик
”
модули бўйича
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Тошкент – 2016
4
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа
ва дастур асосида тайёрланди.
Тузувчилар: ТДПУ ҳузуридаги ПКҚТ ва МО тармоқ маркази,,
п.ф.д., проф. Н.А. Муслимов, п.ф.н. М.Усмонбоева,
п.ф.н. М.Мирсолиева
Тақризчилар:
п.ф.д., проф. Ў.Қ.Толипов,
п.ф.н., доц. Д.Файзуллаева
Ўқув -услубий мажмуа Бош илмий-методик марказ илмий-методик кенгашининг
2016 йил __________даги ___-сонли қарори билан тасдиққа тавсия қилинган.
5
МУНДАРИЖА
I. ИШЧИ ДАСТУР .................................................................................. 6
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН
ИНТРЕФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ............................................ 14
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР ......................................................... 28
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ............................ 171
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ ..................................... 216
VII. ГЛОССАРИЙ ............................................................................... 218
VIII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ....................................................... 228
6
I. ИШЧИ ДАСТУР
Кириш
Мустақиллик йиллари том маънода Ўзбекистон Республикаси
ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти истиқболини белгилаш,
жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллашга
интилиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан
кечмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини
ўрганиш, маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни
инобатга олган ҳолда жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб
ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги янгидан-янги ютуқларга
эришишни таъминламоқда. Турли соҳаларда йўлга қўйилаётган халқаро
ҳамкорлик гарчи ўз самарасини бераётган бўлса-да, бироқ, миллий
мустақилликни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, эришилган ютуқларни
бойитиш, мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш жамият
аъзоларидан алоҳида фидокорлик, жонбозлик, шижоат ва қатъият кўрсатишни
талаб этмоқда.
Илм-фан, техника, ишлаб чиқариш ва технология соҳаларининг
мавжуд тараққиёти замонавий жамият қиёфасини белгилаб бермоқда.
Замонавий жамиятнинг энг муҳим характерли жиҳати унинг барча
соҳаларида
глобаллашувнинг
кўзга
ташланаётганлигидир.
Глобаллашув ўз-ўзидан тезкор ҳаракатланиш, зарур ахборотларни
зудлик билан қўлга киритиш, уларни қайта ишлаш ва амалиётга
самарали татбиқ қилишни тақозо этади. Бу тарзда ҳаракатланиш
имкониятига ўз соҳасининг билимдони бўлган, касбий малакаларни
юқори даражада эгаллай олган, бой тажриба ва маҳоратга эга
кадрларгина эга бўладилар. Шундай экан, олий таълим муассасалар
(ОТМ)ида кадрларни тайёрлаш жараёнида даврнинг мазкур талабини
инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.
Олий таълим муассасалари педагогларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш курсларида турли ихтисосликлар ўқитувчиларининг
интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда уларни
инновацион таълим технологиялари, ўқитишнинг янги, инновацион шакл,
метод ва воситалари билан таништириш, педагогларда касбий компетентлик
сифатлари ва креатив қобилият моҳияти билан яқиндан таништириш муҳим
аҳамиятга эга. Малака ошириш тизимида “Инновацион таълим
технологиялари” ўқув модулининг ўқитилаётганлиги педагог кадрларни
замонавий инновацион таълим технологияларининг ташкилий, техник ва
дидактик имкониятларидан хабардор бўлишлари, таълим амалиётида
ўқитишнинг
инновацион
технологияларидан
фойдаланиш,
компетентлик сифатлари ва креативлик қобилиятини изчил
ривожлантириб бориш кўникма-малакаларини ҳосил қилиш учун шароит
яратиб қолмай, касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш борасидаги
малакаларининг мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди.
7
Айни вақтда “Инновацион таълим технологиялари ва педагогик
компетентлик” ўқув модули олий таълим пеагогларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчилар томонидан
ўзлаштирилаётган касбий билим, кўникма, малака ва компетентлик
сифатларини янада ривожлантириш, кенг кўламли илмий-тадқиқотларни
олиб бориш, кучли рақобат мавжуд бўлган меҳнат бозорида ўз ўринларини
сақлаб қолишларига ёрдам беради.
Ўқув
модули
доирасида
тингловчилар
инновацион
таълим
технологияларининг моҳияти, назарий асослари, самарали шакл, мето ва
воситалари билан танишади, касбий фаолиятда педагогик технологияларни
самарали, мақсадли қўллаш малакаларига эга бўлади, таълим жараёнини
оқилона лойиҳалаштиришга доир тажрибаларини янада бойитади.
Шунингдек, тингловчилар педагогик инновацияларни асослаш, яратиш ва
амалиётга самарали татбиқ этиш йўлларидан хабарор бўлади, инновацион
характерга эга муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш малакаларини
муваффақиятли ўзлаштиради. Бу эса ўз навбатида ўқитиш жараёнида
талабаларнинг фаолликларини таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш,
самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |