Тасдиқлайман” “Навоийсувқурилишинвест” дм директори Ш. Ваҳобов



Download 22,71 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi22,71 Kb.
#891434
Bog'liq
Hay\'at qarori


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Навоийсувқурилишинвест” ДМ
директори
____________Ш.Ваҳобов
“___” ________ 2021 йил

Навоийсувқурилишинвест” ДМда ўтказилган кенгайтирилган


аппарат йиғилиши


Б А Ё Н Н О М А С И №
12 июль 2021 йил Навоий ш.



Раислик қилувчи:




“Навоийсувқурилишинвест” ДМ директори Ш.Ваҳобов

Иштирок этди:






Бош муҳандис Ҳ.Аманов, директор ўринбосари Б.Худойбердиев, бўлим бошлиқлари ва мутахассислар




КУН ТАРТИБИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4936 сонли қарори ижроси доирасида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш биринчи ярим йиллик белгиланган прогноз кўрсатгичларини ижроси ҳақида
2. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижроси ҳақида
3. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни эксплуатация ташкилотларига топшириш ҳақида
_______________________________________________________________________________________________
(Вахобов, Аманов, Худойбердиев, Турдиев ........., Ваҳобов)

Йиғилишни кириш сўзи билан директор Ш.Ваҳобов очди ва олиб борди. Кун тартибидаги масалаларнинг моҳиятини эслатиб ўтди.


Ирригация ва мелиорация объектларида бажарилаётган ҚМИ ва таъмирлаш-тиклаш тадбирлари ҳақида “Навоийсувқурилишинвест” ДМ Бош муҳандиси Ҳ.Амановнинг ахбороти эшитилди:

2021 йил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратулмасини ривожлантириш дастурига киритилган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 1-ярим йилликда режа 10141,3 млн сўм бўлиб, амалда бажарилган ишлар 9659,6 млн сўмни ёки йиллик режага нисбатан 67 фоиз бажарилган.


Хусусан, Кармана туманидаги Кармана сув туғонини реконструкция қилиш объект бўйича режа 7638,8 млн сўм, бажарилган 7341,5 млн сўм ёки 85 фоиз, Кармана тумани “Нарпай” худудидаги суғориш тармоқларини реконструкция қилиш объект бўйича режа 100 фоиз бажарилган. “Учқудуқ, Томди, Конимех ва Нурота туманларида чорвачилик хўжаликларида қудуқлар қуриш” объекти бўйича режа 775,0 млн сўм, бажарилган иш 945,9 млн сўм ёки 125 фоиз ва “Хатирчи туман А.Темур худудида “Найман” каналини реконструкция қилиш” объект бўйича режа 689,9 млн сўм бажарилган иш 314,2 млн сў ёки 43 фоиз бажарилган холос.
Дастурга киритилган мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ярим йиллик режаси 3597,5 млн сўм, амалда бажарилган иш 3213,9 млн сўм ёки 89 фоизни ташкил этмоқда. шундан, Навбаҳор туманидаги “Оқ-девор” коллекторининг 9+00 даги иншооти ва Қизилтепа туманидаги “Зарафшон” чап қирғоқ коллекторининг ПК14+34 қисмидаги қувурли ўтиш жойини реконструкция қилиш объекти режаси 614 млн сўм бажарилган иш 306,7 млн сўм ёки 50 фоиз, Қизилтепа тумани Ўртачул массивидаги “Юлдуз” мелиоратив насос станциясини реконструкция қилиш объект режаси 2459,4 млн сўм, бажарилган иш 2331,7 млн сўм (95 фоиз) ва Кармана туманидаги 6.35 км ҳамда Қизилтепа туманидаги 0.85 км очиқ хўжалик коллекторларини ёпиқ-ётиқ дренажга айлантириш объект режаси 524,1 млн сўм, бажарилган иш 408,4 млн сўм (78 фоиз)ни ташкил қилмоқда.
Мелиоратив объектларда амалга оширилаётган тизимли таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари ярим йиллик режаси 3836,5 млн сўм бўлиб, амалда бажарилган иш 4167,2 млн сўмни ёки 109 фоизни ташкил этди. Хусусан, шундан, Кармана туманидаги "Арабхона ва Чинор" коллекторларини тизимли таъмирлаш-тиклаш объекти режаси 803,6 млн сўм, бажарилган иш 870,6 млн сўм (108 фоиз), Конимех туманидаги "Чорвадор" коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш объект режаси 295,2 млн сўм, бажарилган иш 290,6 млн сўм (98 фоиз), Қизилтепа туманидаги "Катта-Зовур" коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш объект режаси 654,2 млн сўм, бажарилган иш 770,5 млн сўм (118 фоиз), Қизилтепа тумани Ўртачўл массивидаги "2-1Д" коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш объект режа 440,5 млн сўм, бажарилган иш 518,3 млн сўм (118 фоиз), Навбаҳор туманидаги «Дул-дул» коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш объект режаси 610,5 млн сўм, бажарилган иш 680,3 млн сўм (111 фоиз), Хатирчи туманидаги «Бойтўпи» коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш объект режаси 510 млн сўм, бажарилган иш 512,6 млн сўм (101 фоиз) ва Хатирчи туманидаги «Оқ-олтин» коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш объект режа 522,5 млн сўм, бажарилган иш 524,6 млн сўм (100 фоиз)ни ташкил қилмоқда.
Қурилиш-монтаж, таъмирлаш-тиклаш ишларини жадаллаштириш юзасидан техник назоратчиларнинг ахбороти эшитилди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан Кадрлар ва махсус ишлар бўйича мутахассис Р.Рамазонованинг ахбороти эшитилди.
3-масала юзасидан Молиялаштириш ва хўжалик шартнома муносабатлари бўлими бошлиғи А.Хўжамовнинг ахбороти эшитилди.
2019-2020 йилларда қурилган ва реконструкция қилинган қуйидаги объектларда ҳанузгача ҳужжатлари тўлиқ якунланмаган, ёки фойдаланувчи ташкилот аниқ бўлмаганидан фойдаланувчи ташкилотларга топширилмасдан турибди. Хусусан,
“Навоий вилояти қоркўлчилик хўжаликларида тик ва шахтали қудуқларни қуриш ва реконструкция қилиш” (Конимех ва Нурота туманлари 13 та қудуқ); (ишчи ва давлат қабул қилиш далолатномалари тўлиқ расмийлаштирилмаган)
-“Хатирчи тумани “Кўксарой” ҳудудидаги "RОMAND-YASHIL" МЧЖга қарашли интенсив боғни сув билан таъминловчи тик қудуқ қуриш” (фойдаланувчи ташкилот аниқ эмас)
-“Конимех тумани “Тўққизтепа” ҳудудидаги "RОMAND-KONIMEX" МЧЖга йирик ва майда шохли молларни сув билан таъминловчи тик қудуқ қуриш” (фойдаланувчи ташкилот аниқ эмас)
-“Навоий вилояти Кармана ва Қизилтепа туманларида фермер хўжаликларининг ерларини томчилатиб суғориш учун электр узатиш тармоқларини қуриш”; (туман ҳокимларининг қарорлари қабул қилинмаган)
-“Навоий вилояти Навоий шаҳри ва Кармана тумани ёшларининг бандлигини таъминлаш учун суғориш тик қудуқларига электр узатиш тармоқларини қуриш” объектлари (ишчи ва давлат қабул қилиш далолатномалари тўлиқ расмийлаштирилмаган)

Объектлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишларни янада жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиб, билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш объектларида ишларининг бориши ҳақида “Навоийсувқурилишинвест” ДМ бош муҳандиси Ҳ.Амановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бош муҳандис Ҳ.Аманов техник назоратчилар билан биргаликда, пудратчи ташкилотлар билан ҳамкорликда биринчи ярим йилликда юзага келган қолоқликларни объектлар кесимида таҳлил қилиб, бартараф этиб, тасдиқланган график асосида мавсумий режаларнинг бажарилишини таъминласин.
3. “Хатирчи туман А.Темур худудида “Найман” каналини реконструкция қилиш”,“Навбаҳор туманидаги “Оқ-девор” коллекторининг 9+00 даги иншооти ва Қизилтепа туманидаги “Зарафшон” чап қирғоқ коллекторининг ПК14+34 қисмидаги қувурли ўтиш жойини реконструкция қилиш”, “Кармана туманидаги 6.35 км ҳамда Қизилтепа туманидаги 0.85 км очиқ хўжалик коллекторларини ёпиқ-ётиқ дренажга айлантириш” объектларида ярим йиллик кўрсаткичлар бажарилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин, ҳуқуқшунос ва Молиялаштириш ва хўжалик шартнома муносабатлари бўлими пудратчи ташкилот раҳбарларига огоҳлантириш хатлари тайёрлаб юборсин.
4. Бош муҳандис Х.Аманов вилоят ҳокимлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан ишлаб қуриб битказилган, аммо фойдаланувчи ташкилотларга берилмаган объектларни уларга топшириш чораларини кўрсин.
5
6.
7.

Баёнлаштирди Р.Рамазонова
Download 22,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish