Ер ости ғилдиракли юкловчи-ташувчи машиналар. Очиқ конларда ишлатилувчи юклаш машиналари. Уларнинг турлари, тузилиши ва ишлатилиш кўлами



Download 323 Kb.
bet1/2
Sana08.04.2022
Hajmi323 Kb.
#538333
  1   2
Bog'liq
Misha er osti ildirakli yuklovchi tashuvchi


Aim.uz

Ер ости ғилдиракли юкловчи-ташувчи машиналар. Очиқ конларда ишлатилувчи юклаш машиналари. Уларнинг турлари, тузилиши ва ишлатилиш кўлами


Бир чўмичли фронтал юклагичлар ишчи ускуналари

Бир чўмичли фронтал юклагичлар ишчи ускуналари (1-расм) чўмич 1, стрела 2, ричаглар тизими 3, стрелани кўтариш гидроцилиндри 4, чўмични ағдариш гидроцилиндри 5, олдинги рамани шарнирли-бирикма ўқига нисбатан 35-45 градусга икки томонга бурувчи гидроцилиндр 6 лардан ташкил топган. Фронтал юклагич асосий чўмичидан ташқари (2-расм,а) бошқа турдаги чўмичлар (2-расм, б,в) ва бульдозер ағдармаси билан ҳам жиҳозланиши мумкин.





1-расм. Шарнир-бирикмали рамали пневмошинада ҳаракатланучи фронтал юклагич: 1-чўмич; 2- стрела; 3- ричаглар тизими; 4,5,6 - стрелани кўтарувчи, чўмични ағдарувчи ва олдинги рамани бурувчи гидроцилиндрлар; 7 – олдинги рама




а б в

2-расм. Бир чўмичли фронтал юклагичларнинг чўмичлари:


а — зичлиги 1,6 т/м3 гача бўлган енгил жинсларга ва умум фойдаланишга мўлжалланган тўғри бурчакли чўмич; б V шаклда кенгайтирилган ва олдинги қирраси тишлар билан жиҳозланган оғир жинсларга мўлжалланган чўмич; в V шаклда кенгайтирилган ва олдинги ҳамда ён қирралари тез ечиладиган едирилишга чидамли тишлар билан жиҳозланган оғир тирновчан жинсларга мўлжалланган чўмич

Очиқ кон корхоналарида ишлатилувчи фронтал юклагичлар қуйидагича синфланади:



  • ишга белгиланиши бўйича – қурилишга (юк кўтариш кучи 100 кН гача) ва каръерга (юк кўтариш кучи 100 кН дан ошиқ) мўлжалланган;

  • чўмичини бўшатиш усули бўйича – олдинга ағдарилувчи (фронтал), ёнгга, орқага тўкувчи;

  • юриш қурилмаси тури бўйича - бутун рамали (орқа ғилдираклари бошқарилувчи) ёки шарнир-бирикмали рамали пневмоғилдиракли; гусеницали;

  • чўмичини тўлдириш усули бўйича – юриш механизми ёрдамида ҳосил қилинувчи зўриқма кучи билан, ёки юриш ускунасини тўхтатиб қўйиб гидроцилиндрлар ёрдамида куч бериш билан;

  • юк тўкишда стреласининг бурилиши бўйича – бурилмайдиган, ярим буриладиган (90 градусгача), тўлиқ буриладиган;

  • юритма тури бўйича – дизел, дизел-электрик, карбюраторли;

  • двигател қуввати бўйича – кичик қувватли (80 кВт гача), ўртача (180-160 кВт) ва қувватли (160-550 кВт).

Фронтал юклаш машиналарининг карьерларда кўпроқ тарқалган тури олдинга юк тўкадиган ва машина базасига нисбатан бурилмайдиган оддий конструкцияли, осма ва ишчи ускуналари гидроюритма билан жиҳозланган, шарнир-бирикмали рамали пневмоғилдиракли юклагичлардир.
Бир чўмичли фронтал юклагичларнинг асосий кўрсатгичи энг кичик юк кўтариш кучи Qн (кН) ҳисобланади. Юклагичнинг энг кичик юк кўтариш кучи Qн (кН) база машинасининг тортиш класси ва юриш қисми олдинги ўқига тушадиган рухсат этилган юклама R1 дан келиб чиқиб белгиланади (3-расм, а). Юклагичнинг энг кичик юк кўтариш кучи (юкнинг оғирлиги чўмич марказига тушганда, чўмич энг узун масофада тутилганда ва юриш қисмига рухсат этилган юклама доирасида) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish