2-МАЪРУЗА
ОЛИЙ ЎҚУВ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА
МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
1. Кредит-модуль таълим тизими асослари
2. Хорижда кредит таълим тизими
3. Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилиш
КАЛИТ СЎЗЛАР:
Академик кредит – олий таълимнинг муайян босқичида ушбу таълим даражасини қўлга киритиш мақсадида талаба томонидан мунтазам равишда тўплаб бориладиган рамзий ўлчов бирлиги. Бу бирлик талаба маълум миқдордаги ўқиш юкламасини бажарганлиги ва муайян ўқиш натижаларини муваффақиятли тарзда эгаллаганлигини англатади.
Академик модуль – яхлит, муайян ўқув натижаларига эришишга қаратилган, ўзининг баҳолаш мезон-ларига эга булган тизимли, изчил ўқиш ва ўрганиш ҳаракатлари жамланмаси.
Кредит-модуль таълими тизими – шахсийлаштириш, танловли таълим траекторияси ва кредитлар кўринишида билимлар ҳажмини ҳисобга олиш асосида ўз-ўзини ўқитиш ва билимларни ижодий ўзлаштириш даражасини оширишга қаратилган таълим тизими;
ECTS кредит-модуль тизими – умумий Eвропа андозасига мувофиқ миллий тизимларни баҳолаш кўламини максимал даражада яқинлашиши ва тенглашуви амалга оширадиган European Credit Transfer System тизими
Ўқув фанига ёзилиш (рўйхатдан ўтиш) – белгиланган тартибда ўқув фанлари бўйича талабаларни олдиндан рўйхатдан ўтказиш тартиби;
Индивидуал ўқув дастури – ҳар бир талабанинг таълим траекториясини белгилайдиган ўқув дастури;
Танлов фанлар каталоги – талабалар мустақил равишда танлаган фанлар рўйхати
Фан коди – ўқув дастурининг ҳар бир фанига ҳарфлар ва рақамларда тегишли белгиланишни бериш
Ўртача балл – GPA (Граде Поинт Авераге) - танланган мутахассислик бўйича талабанинг таълим ютуқлари даражасини ўртача йиғиндиси
1. Кредит таълим тизими асослари
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. Масалан, келаётган 2020-21 ўқув йилининг ўзида мамлакатимиздаги 33дан ортиқ йирик ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтиши кутилмоқда. Мазкур ОТМларда асосан умум Европанинг European Credit Transfer System – ECTS кредит-модуль тизимини жорий этилиши кўзда тутилган.
Хўш, таълимнинг кредит-модуль тизими ўзи нима? Ушбу тизим талабаларга нима беради ва нималарни бажаришни талаб қилади? Унинг амалдаги таълим тизимидан афзалликлари нимада?
Бизга маълумки, ҳаётда кўп нарсаларни ўлчов бирлиги мавжуд. Масалан, вақт ўлчов бирлиги – сония, соат, узунлик ўлчови – метр, оғир-лик – килограмм, суюқлик – литр, электр кучланиши ўлчови – вольт.
Савол туғилади: таълимнинг, хусусан олий таълимнинг ҳам ўлчов бирлиги борми? Сиз «ҳа, бор, олий таълимнинг ўлчов бирликлари бу бакалавр, магистр ва доктор» деб айтасиз. Лекин булар таълимнинг ўлчов бирликлари эмас, балки унинг даражалари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |