Неча бирликка катта
|
Неча марта катта
|
Бир қутида 6 та қалам, 2-сида ундан 3 та қалам ортиқ. Иккинчи қутида нечта қалам
бор?
|
Бир қутида, 6 та қалам, 2-сида ундан 3 марта ортиқ. Иккинчи қутида нечта қути бор?
|
Ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчи масалани таққослайди ва бир хил томонларни: иккала масалада ҳам берилган сонлар бир хил, иккала масалада ҳам икки қутидаги қаламлар ҳақида гапирилган, саволлар ҳам бир хил. Фарқи: 1- масалада 2- қутида уч қалам ортиқ, 2-масалада 2- қутида 3 марта ортиқ қалам бор дейилади.
Масала ечилгандан кейин ўқувчилар қайси масала қайси амал билан ечилганини таққослайди. 1-си қўшиш, 2- кўпайтириш билан бажарилди. Шундан кейин масала шарти билан масалани ечиш усулини мослаштиради.
Натижада ўқувчи нечта ортиқ ѐки кам деган шартда қайси амаллар ишлатилишини ва неча марта ортиқ ѐки неча марта кам деганда қайси амаллар ишлатилишини фикрлаб олади.
Баъзан кўп қийматли сонлар билан масалалар ечишда аналогия усулини ҳам қўллайдилар. Масалан: III- синфда шундай масала ечилади: иккита мева сақлагичда 1568 с карам бор эди. Биринчи мева сақлагичдан 240 с, иккинчисидан 364 с олингандан кейин иккаласида ҳам бир хил миқдорда карам қолди. ҳар қайси мева сақлагичда қанча карам бўлган?
Масалани ечишдан олдин ўқитувчи қуйидаги масалани ечишни тавсия қилди: икки болада 80 тийин бор эди. Улардан биринчиси 35 т, иккинчиси 25 т сарф қилганидан кейин иккаласида баравар пул қолди. ҳар бир болада қанчадан пул бўлган?
Ўқувчилар бу масалани ҳатто оғзаки ҳам ечиши мумкин. Бу масалани ечиш режаси ва йўлларини аниқлагандан кейин олдинги масалани шунга ўхшаш йўл билан ечади.
Аналогиядан фойдаланишда доимо тўғри хулосалар келиб чиқавермайди. Масалан, I-синфда 12214 ни ҳосил қилинган. Бунда ўқувчи қўшишнинг ўрин алмаштириш қонунини айиришга ҳам қўллаб, 102-6 106-214 чиқарган.
Ўқувчиларга таққослаш асосида умумлаштиришни ҳам ўргатиш лозим. Бу умумлаштириш сон, геометрик фигура, арифметик амалларнинг хоссаларида, шунингдек ҳисоблаш ва масалалар ечиш усулларига тааллуқлидир. Ўқувчилар алоҳида ҳодиса ва фактларни кузатиш асосида «Индукция» деб аталувчи фикрлаш формасини ҳам қўллайдилар. Масалан, ўқувчи бир сонни иккинчи сонга кўпайтириш биринчи сонни ўз-ўзига шунча марта қўшиш эканини қоида сифатида билгани ҳолда, бу қоидани алоҳида бир мисолга татбиқ этади.
12•3121212.Бу эса ўқувчининг дедуктив хулоса чиқариши бўлади.
Математика ўқитишда бу методлардан дарсларда шундайларини қўллаш керакки, у ўқувчиларнинг фикрлашини фаоллаштириш ва бу фикрларни ривожлантиришга эриштириши лозим.
Бошланғич синфда математика дарси ва ўқитишнинг турли формалари.
Мактабда математика ўқитишни уюштиришнинг тарихий, мураккаб, кўп йиллик тажрибада текширилган ва ҳозирги замоннинг асосий талабларига жавоб берадиган формаси дарсдир.
Ўқувчиларнинг математик билимларни ўзлаштириши фақат ўқув ишида тўғри метод танлашга боғлиқ бўлмасдан, балки ўқув жараѐнини ташкил қилиш формасига ҳам боғлиқдир. «Дарс» деб дастур бўйича белгиланган, аниқ жадвал асосида, аниқ вақт мобайнида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг ўзгармас сони билан ташкил этилган ўқув ишига айтилади.
Дарс вақтида ўқувчилар математикадан назарий маълумотга, ҳисоблаш малакасига, масала ечиш, ҳар хил ўлчашларни бажаришга ўрганадилар, яъни дарсда ҳамма ўқув ишлари бажарилади.
Математика дарсининг ўзига хос томонлари, энг аввало, бу ўқув предметининг хусусиятларидан келиб чиқади. Бу хусусиятдан бири шундан иборатки, унда арифметик материални ўрганиш билан бир вақтда алгебра ва геометрия элементлари ҳам киритилади.
Математика бошланғич курсининг бошқа ўзига хос томони назарий - амалий масалаларнинг биргаликда қаралишидир. Шунинг учун ҳар бир дарсда янги билимлар берилиши билан унга доир амалий уқув ва малакалар сингдирилади.
Одатда дарсда бир неча дидактик материаллар амалга оширилади: янги материални ўтиш; ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш; билимларни мустаҳкамлаш; билимларни умумлаштириш, бир тизимга келтириш; мустаҳкам уқув ва малакалар ҳосил қилиш ва ҳоказо.
Математика дарсларининг ўзига хос яна бир томони шундаки, бу - ўқув материалининг абстрактлигидир. Шунинг учун кўргазмали воситалар, ўқитишнинг фаол методларини синчиклаб танлаш, ўқувчиларнинг фаоллиги, синф ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаси кабиларга ҳам боғлиқ.
Математика дарсида турли-туман тарбиявий вазифалар ҳам ҳал қилинади. Ўқувчиларда кузатувчанликни, зийракликни, атрофга танқидий қарашни, ишда ташаббускорликни, масъулиятни ва соф виждонлиликни, тўғри ва аниқ сўзлашни, ҳисоблаш, ўлчаш ва ѐзувларда аниқликни, меҳнатсеварлик ва қийинчиликларни енгиш хислатларини тарбиялайди.
Ўқув ишини ташкил этишнинг дарсдан ташқари қуйидаги формалари мавжуд:
Мустақил уй ишлари.
Ўқувчи ѐки бир неча ўқувчилар гуруҳи билан индивидуал ва гуруҳ машғулотлари.
Математикага қобилиятли ўқувчилар билан ўтказиладиган машғулотлар.
Математикадан синфдан ташқари машғулотлар.
Ўқувчилар билан ишлаб чиқаришга, табиатга экскурсия.
Бу ерда санаб ўтилган иш формалари ва дарс бир-бирини тўлдиради. Асосий масала дарсга тааллуқлидир. Дарсда ҳамма ишларга бевосита ўқитувчи раҳбарлик қилади. Қўшимча машғулотларда эса иш ўқитувчининг ўзи томонидан ѐки ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар томонидан бажарилади.
Бошланғич синфларда математикадан ўтказиладиган дарслар тизими.
Ўқувчилар билан ҳар бир дарсда бир неча тушунчалар билан иш олиб борилади. Ҳар бирини шу дарснинг турли босқичларида ўзлаштириши мумкин. Ҳар бир тушунчани тушуниш, бошқа бир тушунчани такрорлаш, эсга олиш билан олиб борилса, бу тушунча эса кейинги тушунчаларни тушунтириш учун хизмат қилади. Ўқитиш жараѐнида ҳар бир ўқув материали ривожлантирилган ҳолда олиб борилади, бу ўқув материали бошқа материалларни тушуниш учун фундамент бўлади. Бошқа тушунчанинг ўзлаштирилиш жараѐнини қарасак, у бир неча дарсларнинг ўзаро боғлиқли ўқитилиши натижасида ҳосил бўлади. Шундай қилиб, математика тушунчаларини ҳосил қилиш биргина дарснинг ўзида эмас, балки, ўзаро алоқада бўлган бир қанча дарсларни ўтиш жараѐнида ҳосил қилинади. Бундай дарсларни биргаликда дарслар системаси деб атаймиз.
Шунинг учун ўқитувчи дарс режасини тузишда мавзунинг мазмунини очадиган дарсларни мантиқий кетма-кетликда жойлаштириши керак.
Бир тизимга келтирилган дарсларнинг тузилишидаги энг катта талаб - дарснинг ўқув-тарбиявий мақсадини эътиборга олиш, ўқитиш тамойилларининг методик ва умумпедагогик томонларини ҳисобга олишдир. Мавзу бўйича яхши ўйланган дарслар системасининг ўқув вақтини мавзучаларга тўғри тақсимлашга боғлиқ.
Унда ўқувчиларнинг мустақиллигини ҳосил қилиш, хусусий мисолларни қараш, хусусий хулосалар чиқариш, ундан умумий хулосалар чиқаришга олиб келиш диққат марказида туриши лозим. Бу билимлар дарслар системасида ҳосил қилиниб, мустаҳкамлангандан кейин тааллуқли ҳисоблаш, мисол ва масалалар ечишни таъминлаши керак. Ундан кейин машқлар ѐрдамида малакаларни қайта ишлаши, шунингдек, ҳосил қилинган билимларни бир тизимга келтириш ва умумлаштиришни ҳам таъминлаш керак.
Дастурнинг қандайдир мавзусининг мазмунини аниқлаш, мавзу материалини дарс вақтларига тақсимлаш, яъни билимларни ўзлаштиришга қуйидаги асосий босқичлар орқали амалга оширилади.
Янги материални ўқитишга тайѐрлаш.
Янги ўқув материалини идрок қилиш ва янги билимларни ҳосил қилиш.
Билимларни мустаҳкамлаш ва турли хил машқлар орқали малакалар ҳосил қилиш.
Билимларни такрорлаш, умумлаштириш ва системалаштириш.
Билим ва малакаларни текшириш.
Мисол сифатида 1-синфда "Иккинчи ўнликда номерлаш" мавзусини ўқитишдаги дарслар системасини қараймиз. Бу мавзуни ўқитишда:
Оғзаки номерлаш.
Қўшиш ва айиришни ѐзма номерлаш босқичларига эътибор бериш керак. Бу мавзуни ўқитишда қуйидаги режани тузиш мумин.
дарс. 2-ўнликдаги сонларни номерлаш, бир хонали сонларни номерлаш ва таққослаш базасида тузилади, шунинг учун дарснинг бошқа бир сонларни номерлаш ва унинг умумий саволлари такрорланиши керак. Шундан кейин бир ва бирлик, ўн ва ўнлик, ўнта нарсани битта бирликка бирлаштириш ҳақида тушунча.
дарс. 2-ўнликнинг ҳар бир сонини ифодалаш, унинг ўнлик тузилиши, 20 ичида ҳисоблаш, сонларнинг натурал кетма-кетлиги ўқитилади. Барча ишлар кўргазма қурол асосида номерлаш қоидалари ва тамойиллари асосида бажарилади.
дарс. Дециметр. "Дециметр ва сантиметр" узунлик бирликлари ва улар орасидаги боғланиш билан таништириш номерлашни ўқитишда ѐрдам беради, аксинча номерлаш билимлари бу узунлик бирликларини яхши тушунишга ѐрдам беради. Шунингдек, содда ва мураккаб исмли сонлар ҳақида тушунча берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |