Математика дарсини ўқитишда инновацион ёндашув асосида билимларни баҳолаш.
Тўраева Н.Ҳ.(68-мактаб ўқитувчиси)
Таълимнинг бугинги вазифаларидан бири ўқувчиларни математика фанига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг ақлий ва ижодий тафаккурини, интелектуал қобилиятларини ривожлантириш, фанлараро боғлиқликларини таъминлаш, илмга чанқоқ ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, дарсларни илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, ўқувчиларни мустақил равишда фаолият кўрсата олишига, ахборот оламидан оқилона фойдаланишига ўргатишдан иборатдир.Дарсликдаги мавзуларнинг хар бир бўлими, “Оддийдан мураккабга” тамойили асосида баён килиниши керак.
Бугунги кунда жуда тез ривожланиб келаётган талъимнинг янги формаси шакилланди бу компьютер технологияси,ўқув придметларини номлашда дастурий воситаларни ишлаб чиқиш бўлиб, улардан мактабда ўтиладиган турли фанларни ўқув жараёнида компьютер техналогияси иштирокини таминлашда фойдаланилади.Аввал биринчи ҳаракат компьютер дастурлари ёрдамида ўқитиш 80 йилларнинг боши ва ўртасида қўлланилиб кўрилди, бунда яхши натижа олинмади сабаби аньанавий ўқитишдан фарқли ўлароқ мукаммал бўлмаган дастурий воситалардан ташқари улардан устун бўлган компьютер технологиясининг қўлланмаганлигидир.Ўқитувчи иш фаолиятида энг табий форма-дарсдир.
Ҳозирги вақтда узлуксиз таълим тизими бўғинидаги таълим муассасалари, шу жумладан, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари олдида янги муаммолар, яъни ўқитилаётган фаннинг ўзлаштириш сифатини ошириш вазифаси турибди. Бу борада математика фанини ўқитишда ҳам турлича услублар қўлланилмоқда. Шулардан бири замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишдир. Дарс жараёнинг муҳим ютуқларидан бири компьютер технологиялари компоненталаридан оқилона фойдаланишни таъминловчи дастурий воситаларнинг яратилиши бўлди. Айниқса ўқув жараёнининг амалий ва лаборатория ишларини ташкил етишда бу дастурий воситалар алоҳида аҳамиятга ега. Айниқса, электрон қўлланманинг компьютер дастурлари муҳутида "Macromedia Flash", "GIF Animation", "Microsoft Front Page", "Adobe Photoshop 7.0", "3D Max", "Microsoft Power Point", “iSpring Suite” дастури асбоб ускуналари дастурларидан фойдаланиб яратилиши муҳим аҳамият касб етади. Чунки, уларда ҳаракатли, рангли, овозли тасвирлар яратиш қулай ва матнли масалаларни ечилишини намойиш қила олиш мумкин. Математик, физик тажрибаларни (масалаларни ҳал қилишни) намойиш қилишда компютер, видео плеер, рақамли видео камера, видео проектор, овоз чиқариш қурилмаси, видео екран ва микрофондан фойдаланилади.
Маълумки, умумий ўрта таълим мактабларида математика ва табиий фанларни ўқитишда кўргазмалилик муҳимдир. Айниқса, кимё фанида (реаксияга киритиш натижасида) портлаш жараёнини амалда бажариш хавфлироқ бўлса-да, уни компьютер дастурлари орқали кўрсатиш ҳам хавфсиз, хам қулайдир. Шунингдек, бошқа кимёвий жараёнларни ва кўплаб физикавий масалаларнинг ечилиш жараёнини кўрсатиб бериш, ўқувчилар тасаввурини кенгайтиради. Физикавий масалаларда фотоеффект ҳодисасини, сувнинг қайнаш жараёнини ва шунга ўхшаш кўплаб ҳодисаларни электрон қўлланмалар орқали кўрсатиб бериш мумкин. Математика фанларида ҳам матнли масалалар кўплаб учрайди. Анимациялар орқали матнда келтирилган тушинчалар образли намоён бўлади. Берилганлар ифодаланади, шартнинг қўйилиши орқали математик модел тузилади. Бу жараёнлар экранда автоматик равишда намоён бўлиб боради. Матнда келтирилган масаланинг қўйилиши билан боғлиқ ҳолда харакатлар пайдо бўлади. Тузилган математик модел асосида номаълум сон белгиланиб унинг ечилиши (шунга мос ҳолда ҳаракатлар ҳам) намоён бўлиб боради ва ечим топилади. Ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, ўқув фанига бўлган қизиқишларини кучайтириш, билимларини чуқурлаштириш назарий ва амалий машғулотлар уйғунлигида ҳамда қизиқарли мантиқий масалалар ечиш орқали уларнинг фаоллигини ошириш асосида амалга оширилиши лозим.
Энди ўқитишда компьютер технологиялари компоненталарини қўллашни бир қанча йўлларини кўриб чиқамиз(математика дарсида ахборот технологияларидан фойдаланиш мисолида). Шуларни эътиборга олган ҳолда биз 9-синф ўқувчилари учун мультимедиали электрон ўқув курсларни яратиш имкониятини берувчи педагогик дастурий воситалар ичида юқори рейтингга эга бўлган iSpring Suite дастури ҳақида тўхталиб ўтамиз. Ушбу дастур ёрдамида электрон ўқув курсига математика фанидан билимларни назорат қилишни 11 хил турдаги тест усули ёрдамида яратишни кўриб чиқамиз.
iSpring Free дастури .PPT, .PPTX, .PPS, .PPSX форматдаги файлларни Flash (.SWF) ва HTML5 форматига конвертациялаш имкониятини берадиган муаллифлик дастури ҳисобланади. Дастур орқали фойдаланувчилар Flash-роликлар ва YouTube-видео ресурсларни PowerPoint тақдимот слайдларига жойлаштиришлари мумкин. Дастурнинг асосий авфзаллиги шундаки
PowerPoint дастурида яратилган тақдимот файлининг хажмини 97% гача сиқиш имконияти мавжуд
PowerPoint дастурида яратилган тақдимот файлининг ҳимояланишини таъминлайди
Яратилган ўқув курси оффлайн тарзда исталган компьютерда ишлаши ва Андроид телефонларига фойдаланиш учун илова дастури кўрнишида ҳам сақлаб беради.
Энди iSpring дастурининг фойдаланувчи интерфейси билан танишишни кўриб чиқамиз. iSpring ни ишга тушириш учун Пуск→все программы→iSpring→ iSpring presenter кетма-кетлигини бажаришимиз лозим бўлади:
Бу ойнада iSpring дастури PowerPoint дастури билан биргаликда, унинг таркибида ишлаши кўрсатилган. Ойнадаги “Launch PowerPoint” тугмачасини босиб PowerPoint дастурини фаоллаштирамиз.Дастур юкланганидан сўнг тайёр тақдимотни очамиз ва дастурнинг меню сатридан iSpring presenter бўлимини танлаймиз ва қуйидагилар хосил бўлади:
iSpring Free дастури мутлоқ текин ҳисобланади. iSpring Free дастуридан ташқари имконияти кўпроқ бўлган iSpring Suite дастури ҳам мавжуд бўлиб, бу дастур орқали юқори даражада сифатли электон ўқув контентни яратиш мумкин. iSpring Suite асбоб ускуналари орқали (QuizMaker, iSpring Visuals, iSpring DialogTrainer).
QuizMaker орқали -электрон назорат тестлари, сўровномалар,
iSpring DialogTrainer -тармоқланган диалогли электрон курсларни ва онлайн-перезентацияларни яратиш мумкин.
Visuals орқали 3D китоблар, вақт шкаласи, глоссарийлар яратиш имконияти ҳам мавжуд.
Яратилаётган электрон ўқув курсига аудио ва видео файлларни қўшиш, аудио ва видеоларни ёзиш, тақдимот слайдлари билан синхронизациялаш, электрон курснинг ҳар хил плеерларини танлаш, таҳрирлаш, SCORM ва TinCan стандартларида чоп этиш, .mp4 видео форматида экспорт қилиш имкониятларини беради. Кенгайтирилган iSpring Suite 7 пакети ўзида қуйидаги имкониятларни жамлаган:
3D - китоб яратиш. Интерактивности қисмида 4 турдаги интерактив элементларни яратиш мумкин: китоб (Книга), глоссарий ёки каталог (Каталог), савол-жавоб (Вопрос-ответ), вақт шкаласи (Временная шкала). Интерактив элементлар ёрдамида ихтиёрий матнли ёки график ахборотларни осонлик билан тизимлаштириш мумкин.
iSpring дастури ёрдамида қуйидаги турдаги тест саволларини яратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |