1. Верно/неверно. Тасдиқни тўғрилигини баҳолаш.
2. Одиночный выбор. Энг тўғри жавоб вариантини танлаш (Бир танловли тест).
3. Множественный выбор. Бир нечта жавоб вариантини танлаш (Кўп танловли тест).
4. Ввод строки. Махсус майдонга савол жавобини киритиш (Сатрни киритиш).
5. Соответствие. Мос элементларни қиёслаш (Қиёслаш).
6.Порядок. Берилган вариантларни тўғри кетма-кетликда жойлаштириш
7. Ввод числа. Тўғри жавоб вариантини сонли формада киритиш (Сонни киритиш).
8. Пропуски. Матн таркибида бўш қолган ўринларни мос жавоблар билан тўлдириш.
9. Вложенные ответы. Очилувчи рўйхатдан тўғри жавоб вариантини танлаш.
10. Банк слов. Бўш қолган ўринларни «банка слов» таркибидаги вариантлар ёрдамида тўлдириш.
11. Активная область. Тасвирдаги тўғри майдонни кўрсатиш.
Ушбу электрон ўқув курси iSpring QuizMaker ёрдамида элементар математикадан абитурентлар учун турли расмли, овозли саволлар, ведио саволлар, 11 хил турдаги турлича қизиқарли тест саволлари шаклида оффлайн режимда натижа олиш имкониятини тақдим этади.Сўнгра интернет тармоғи орқали исталган турдаги фанлардан олинган натижалар ўқувчининг ота-онаси электрон почтасига жўнатилади.Ушбу электрон лойҳани шу тизимни ўзида Андроид телефонларига фойдаланиш учун илова дастури кўринишида ҳам сақлаб беради.
1-расм. iSpring QuizMaker ёрдамида тузилган электрон тизим лойиҳасининг асосий интерфейси
2-расм. Мос элементларни қиёслаш саволлари кўриниши
3-расм.Тест натижалари интерфейси
Мустақил давлатимизда ҳозирги кунда ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга ҳар қачонгидан ҳам кенг эътибор берилмоқда.
Бунинг учун ўқувчиларда меҳнатда ўйинда, ҳар бир ижодий фалоиятида керак бўладиган идроклилик, топқирлик, зехинлилик каби ҳислатларни ривожлантириш керак. Бундай жиҳатларни доимий такрорий машқлар ёрдамида, хусусан, мактаб соҳасидаги масалалар билан бирга, бизни ўраб турган нарса ва ходисалар дунёсини кузатиш билан боғлиқ бўлган, амалиётда вужудга келаётган масалаларни ечиш ёрдамида тарбиялаш ва ўстириш мумкин. Қуйда келтириладиган масалалар математикадан тайёргарлик даражаси турли хил бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ҳар бири ўзига яраша мураккабликка эга.
Бу топшириқлар ўқувчини мустақил ижодий фикрлашга ва математикадан билимини оширишга ундайди. Математика фанини ўқитишда турли хил қизиқарли мисол ва масалалар ечиш ўқувчилар эътиборини ўзига тортади, уларда тўлароқ тасаввур ҳосил бўлади ва хотираси мустаҳкамланади.
Ўқувчиларда математика фанида дарс давомида компьютер технологиясидан фойдаланиб ўтсак қизиқишини ўйғотиш ва улардаги бўшлиқларни, математика тўгаракларида ва индивидуал шуғилланиши орқали тўлдириб бориш биз ўқувчиларнинг асосий вазифамизга киради.Агар ҳар биримиз ўзимиз дарс бераётган ўқув фани мавзулари доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар моҳиятини ёшларимизга кенгроқ етказиб берсак, дарслар мавзусини бойитсак, кўргазмали қуроллардан унимли фойдалансак,хар бир мавзуда компьютер технологиясидан фойдалансак ўқувчиларнинг нафақат билим самарадорлиги балки уларда ўз она Ватанидан фаҳрланиши, унинг тараққиёти учун ҳам муносиб хисса қўшган бўламиз.
Адабиётлар
В.С. Хамидов.Таълим тизимида кескин бурилишига сабаб бўлаган 4 та дастур ҳақида.
Ишиуҳаммедов Р.Абдуқодиров А.Пардаев А.Таълимда инновацион технологиялар.-Т.Истеъдод.2008.-Б.180
Do'stlaringiz bilan baham: |