Мавзу: компьютерда масала ечишнинг босқичлари. Саноқ системалари масалаларни ЭҲМда ечиш босқичлари



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#84855
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Dasturlash 1 fanindan maruza matni 949d1c9eb37dab2e22d7637d9ffd09b5



МАВЗУ: КОМПЬЮТЕРДА МАСАЛА ЕЧИШНИНГ БОСҚИЧЛАРИ. 
САНОҚ СИСТЕМАЛАРИ 
1. Масалаларни ЭҲМда ечиш босқичлари. 
2. Ахборотларни кодлаш 
3. ЭҲМларнинг арифметик асоси. Саноқ системалари 
1. Масалаларни ЭҲМда ечиш босқичлари. 
Математик модел ҳар хил воситалар ёрдамида берилиши мумкин. Бу 
воситалар физик қонуниятлар ҳамда функционал анализ элементларини 
ишлатиб дифференциал ва интеграл тенгламалар тузишдан то ҳисоблаш 
алгоритми ва ЭҲМ дастурларини ёзишгача бўлган босқичларни ўз ичига 
олади. Ҳар хил босқич якуний натижасига кўра ўзига хос таъсир кўрсатади ва 
улардаги йўл қўйиладиган хатоликлар олдинги босқичлардаги хатоликлар 
билан ҳам белгиланади.
Объектнинг математик моделини тузиш, уни ЭҲМда бажариладиган 
ҳисоблашлар асосида таҳлил қилиш - ҳисоблаш тажрибаси дейилади. 
Ҳисоблаш тажрибасининг умумий схемаси 1-расмда кўрсатилган.
Биринчи босқичда масаланинг аниқ қўйилиши, берилган ва изланувчи 
миқдорлар, объектнинг математик моделини тузиш учун ишлатиш лозим 
бўлган бошқа хусусиятлари тасвирланади.
Иккинчи босқичда физик, механик, кимёвий ва бошқа қонуниятлар 
асосида математик модель тузилади. У асосан алгебраик, дифференциал
интеграл, интегро-дифференциал ва бошқа турдаги тенгламалардан иборат 
бўлади.
1.Тадқиқот 
объекти. 
Масала 
шартлари 
2.Математик 
модель тузиш, 
уни асослаш 
3.Масаланинг 
дискрет модели-
ни ва ҳисоблаш 
алгоритмини 
тузиш 
5.ЭҲМда ҳисоб 
ишларини бажариш, 
олинган 
натижаларни таҳлил 
қилиш ва баҳолаш 
4. Алгоритмик 
тилларда ЭҲМ 
учун дастур 
таъминотини 
яратиш 
1-расм 



Уларни тузишда ўрганилаётган жараёнга таъсир кўрсатувчи омилларнинг 
барчасини бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиб бўлмайди, чунки, математик 
модель жуда мураккаблашиб кетади. Шунинг учун, модель тузишда 
қаралиётган жараёнга энг кучли таъсир этувчи асосий омилларгина ҳисобга 
олинади. 
Масаланинг математик модели яратилгандан сўнг, уни ечиш усули излана 
бошланади, яъни, мос тенгламалар ечилиши ва керакли кўрсаткичлар 
аниқланиши лозим. Айрим холларда масаланинг қўйилишидан кейин тўғридан-
тўғри, масалани ечиш усулига ҳам ўтиш керак бўлади. Бундай масалалар ошкор 
кўринишдаги математик модел билан ифодаланмаслиги мумкин. Бу босқич 
масалаларни ЭҲМда ечишнинг учинчи босқичини ташкил қилади. 
Навбатдаги босқичда, яъни, тўртинчи босқичда, масалани ЭҲМдан 
фойдаланиб ечиш учун унинг ечиш алгоритми ишлаб чиқилади, ҳамда шу 
алгоритм асосида бирор-бир замонавий алгоритмик тилда ЭҲМда ишлатиш 
учун дастур тузилади. Дастур маълум талаблар асосида тузилади. Масалан, у 
умумийлик хусусиятига эга бўлиши керак, яъни, математик моделда 
ифодаланган масала параметрларининг етарлича катта соҳада ўзгарувчи 
қийматларида дастур ишончли натижа бериши керак. У бир неча мустақил 
қисмлар (процедуралар) дан иборат бўлиши мумкин.
Ниҳоят масалани ечишнинг якунловчи бешинчи босқичида яратилган 
дастур ЭҲМга киритилади ва созланади ҳамда олинган натижалар чуқур таҳлил 
қилиниб, баҳоланади. Натижаларни таҳлил қилиш, зарур бўлган ҳолларда 
алгоритмни, ечиш усулини ва моделни аниқлаштиришга ёрдам беради, ҳаттоки 
масалани нотўғри қўйилганлигини ҳам баҳолаб бериши мумкин. 
Шундай қилиб, биз масалаларни ЭҲМлар ёрдамида ечиш босқичлари 
билантанишиб чиқдик. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар доим ҳам бу босқичлар 
бир-биридан яққол ажралган ҳолда бўлмасдан, бир-бирига қўшилиб кетган 
бўлиши ҳам мумкин. 
Юкоридагиларни назарда тутган холда ЭХМда масалаларни кайси фанга 
талукли булишидан катъий назар ечиш боскичлари куйидагиларни уз ичига 
олади.
1. Масаланинг куйилиши ва максаднинг аникланиши
2. Масаланинг математик ифодаланиши (математик модель) 
3. Масаланинг ечиш услубини ишлаб чикиш, сонли усулларни танлаш. 
4. Масаланинг ечиш алгоритмини ишлаб чикиш. 
5. Дастурлаш ва созлаш 
6. Олинган натижаларни тахлил килиш, изохлаш 1-5 боскичларга учраган 
камчиликларни бартараф килиш.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish