Ахмад чиройли олмаларни 10 дан қилиб яшикда жойлади.
Ахмад нечта олма терган?
Айтиш мумкин, ҳосил бўлди 4 яшик ва 3 олма, 4 та ўнлик ва 3 та бирлик, демак 40+3 =43
Расм бўйича масала тузинг ва бир неча усулда ечинг:
Отаси 42 ѐшда. Боласи 19 ѐшда.Ўғли туғилганда отаси неча ѐшда бўлган?
Бочкада 40 л сув сиғади. Биринчи бочкада қанча сув қуйиш керак? Иккинчисида-чи?..
96 бетли китобга 3 та эртак киритилган. Агар биринчи эртак
28 бет, иккинчиси 45 бўлса учунчи эртак неча бет бўлган?
Биринчи эртак иккинчи эртакдан неча бет кам? Қайси эртак кўпроқ берилган?
Шахмат доскаси 64 катакдан иборат.Ўйин бошланганда 16 та шахмат тоши бор эди. Нечта катак банд бўлган ва нечта катак бўш бўлган?
Тўғри тенглик ҳосил бўладиган рақамларни ѐзинг.
Йиғиндиси 100 бўлган сонлар жуфтини топинг
Учта соннинг йиғиндиси 100 бўладиганини топинг
Шар ранглари бўйича ўрнига қўйинг, тўғри тенглик ҳосил бўлсин.
Бундан 20 ни айрирамиз
38 - 20 = 18
Демак, бундан 18 қолди. Жавоб:
Қуйидаги айирмани ҳисобланг:
Қисқа йўлни топинг.
Мисолларни намунадагидек кетма-кетликда турли усулларда бажаринг.
Турли усулларда ҳисобланг
Космонавтлар юлдузлар оламига саѐҳат қилишда, ватанига қайтиши учун уларга ѐрдам берайлик.
Мисолни давом эттиринг....
Қайси расмда 20 ҳосил бўлади дейиш мумкин?
Бир хил ранглар бўйича , бир хил шакллар бўйича қўшишни бажаринг.
Математика дарсларида мустақил ишлар янги материални ўрганишга тайѐргарлик кўришда, янги тушунчалар билан танишишда, билим, уқув ва малакаларни мустаҳкамлашда, шунингдек,
билимларни назорат қилишда амалга оширилади.
Мустақил ишларни шартли равишда икки кўринишда ташкил қилиш мумкин:
Дарс жараѐнида ташкил қилинадиган мустақил ишлар. Унга: 1) дарсда ечилган мисол ва масалага ўхшаш, шартлари ҳам бир хил, лекин шартидаги сонлар ѐки ҳарфлар билангина фарқ қиладиган топшириқлар мустақил бажариш учун берилади. 2) тест ѐки ѐзма ишлар ўтказиш. 3) ўтилган мавзулар юзасидан карточкаларга ѐзилган топшириқларни бажартириш. 4) доскада топшириқлар бажариш ва ҳ.к.
Дарсдан ташқари бажарадиган мустақил ишлар, яъни уй ишлари.
Уй ишлари - ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтларида мустақил, индивидуал ишларни ташкил қилиш формаларидан иборатдир.
Уй ишларини беришда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим.
уйга берилган вазифалар ўқувчиларнинг кучлари ва билимларига мос бўлиши керак. У дарсда бажарилган ишларнинг бошқачароқ варианти бўлиб, уни аксарият ўқувчилар бажара оладиган бўлсин. Уй ишлари учун ўқитувчи доскада кўргазма бериши лозим.
уй вазифаларини системали равишда бериш керак.
уй вазифаларининг ҳажми математика дарсида бажарилган ишнинг 30- 40 % идан ошмаслиги лозим.
ҳар қандай уй иши ўқитувчи томонидан текширилган бўлиши керак.
уй вазифасининг бажарилиш талаблари турли-туман бўлиши лозим.
уй ишини индивидуал бажартиришга эришиш лозим.
Ўқитиш шакли – бу ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятларини уни турли шароитларда (синфда, ишлаб чиқаришда ва ҳоказо) ўтказилишига мувофиқ равишда ўқитувчи томонидан тарбиявий ўқитиш жараѐнида фойдаланиладиган қилиб ташкил этилишидир.
Бошланғич синфларда математика ўқитишнинг ташкилий шакллари дарс, уй вазифаларини мустақил бажариш, ўқувчиларнинг якка тартибда, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашлари, экскурсиялар, синфдан ташқари ишлардан иборат.
Ўқув дастури ДТС асосида Республика Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган давлат ҳужжати бўлиб, унинг бажарилиши мажбурийдир. Бошланғич синфлар табиий-математик таълим давлат стандарти талабларининг ўқувчилар томонидан бажарилиши уларнинг зарур билимлар, малака ва кўникмаларни эгаллашларига, билим олишга ижобий муносабатда бўлишларининг шаклланишига ѐрдам беради:
а) ўқувчиларни теварак-атрофдаги табиий муҳитга мослаштириш, янги ижтимоий мақомдаги ўқувчини шакллантириш;
б) фаолиятнинг ҳар хил турларини: ўқув, меҳнат, мулоқотни эгаллаш; в) ўз-ўзини назорат қилиш ҳамда баҳолашга ўргатиш;
г) муайян умумий табиий-илмий иқтидорнинг белгиланган даражаси ва унинг кейинги тараққиѐти тавсифи.
Шундай қилиб, бошланғич синфлар табиий-математик таълим давлат стандартининг ўқув-билув жараѐнига жорий этилиши ўқув фанларига доир табиий-илмий билим, кўникма ва малакаларнигина эмас, балки шахснинг муайян асосий фаолияти мажмуаси—меҳнат, ўқув-билув, коммуникатив-ахлоқий ва жисмоний — тузилишига мос келадиган фазилатларининг шаклланишини ҳам таъминлайди.
Дафтар, ўлчов асбоблари ва ўлчаш қоидалари билан ишлаш, доскада ва дафтарда чизмалар чиза олиш, тез ѐзиш ва ўқиш уқуви, бир-бирини ва ўзини ўзи назорат қилиш малакасини сингдириш ва ҳоказо.
―Бир хонали сонларни ўнликдан ўтиб қўшиш‖ мавзусини ўрганишда умумтаълим вазифаларнинг амалга оширилишига оид мисолни кўриб чиқайлик. 9 га 1ни қўшсам 10 бўлади, яна 1 ни қўшаман, 11 бўлади.
Доскага мисоллар ѐзилган:
19+2 39+2
29+2 49+2
Ўқитувчи: ―ушбу ифодаларда юқоридаги усулни қўлланг‖.
Do'stlaringiz bilan baham: |