Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet48/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

технологияси
Амалий машғулот мақсади: Арифметик амаллар билан ишлаш қоидаларини, алгебраик амалларни бажариш кўникмаларини шакллантириш ва уларни математика ва бошқа соҳадаги масалаларни ечишда қўллаш, ҳарфий ифодаларнинг қўлланиши, содда ва мураккаб тенгламаларни ечиш, уларни ечишда қулай усуллардан фойдаланишдаги малака ва кўникмаларини шакллантириш. Ўқувчиларнинг ҳаѐтий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориб, математик тушунча ва муносабатларни улар томонидан онгли ўзлаштирилишига ҳамда ҳаѐтга татбиқ этишга интилишни ўстириш.
Бошланғич синфларда арифметик материалларни ўрганиб якунлаш алгебраик материалларни ва математик символикани ўрганиш билан умумлаштирилади.
Бошланғич синфларда ўқувчилар алфавитни математик символ тарзида қўллай бошлайдилар. Шу орқали алгебраик ифода, тенглик, тенгсизлик, тенглама тўғрисида бошлангич маълумот оладилар.
Булар тўғрисида маълумот беришнинг асосий мақсади арифметик амалларнинг моҳиятини тўлароқ очиш, шунингдек, кейинги синфларда ўрганиладиган алгебра фани учун зарурий тайѐргарликни амалга оширишидир.
Лекин, алгебраик мисолларни ечиш алгебра қоида ва қонуниятларга асосланмасдан арифметик қоидаларга асосланади.
Масалан, 3а10 дан а қўшилувчини топиш номаълум компонентни топиш қоидаси билан ечилади.

Маълумки, бошлангич синф дастурининг асосий мазмуни натурал
сонларни оғзаки ва ѐзма номерлаш ва улар устида 4 арифметик амалларни бажариш малакасини беришдир. Шунинг учун 1-синфдан бошлаб сонларни ўқиш ва ѐзиш малакалари бир неча босқичга бўлиб ўқитилади.
Масалан, 10 ичида оғзаки ва ѐзма номерлаш, 100, 1000 ва кўп хонали сонлар тўғрисида маълумотлар берилади. Сонли ифодалар деганда сонни бирор амаллар билан бирлаштирилган ѐки алоҳида ѐзилган бир хонали, ѐки икки хонали ѐки кўп хонали сонларни ўқиш ва ѐзишни тушунамиз.
Сонли ифодалар фақатгина арифметик ифодаларда 4 амални бажариш эмас, геометрик масалалар, арифметик ва алгебраик масалаларни ечишда бевосита қўлланилади. Масалан, учбурчакнинг периметри, кубнинг ҳажми, миқдорлар тўғрисида сонли ифодалар қўлланилади. Учбурчакнинг томонлари 3 см, 4 см, 5 см бўлса, унинг периметри қанча?
3 см  4 см  5 см  12 см
Йиғинди сўзи билан таништиришда унинг икки хил маънода ишлатилишини тушунтириш керак.

  1. икки сон орасига "" ишора қўйиб йиғиндини топиш.

  2. битта сон олиб уни иккита сон йиғиндиси шаклида турли кўринишда ѐзиш:


Масалан, 1) 3  5 2) 9  
2-синфда ўқувчилар "математик ифода" ва "математик ифоданинг қийматлари" тушунчалари билан танишадилар. Аввал 6:24 ифодага ўхшаш 2, 3 амалли ифодаларни мисол келтиради, кейин эса унинг қиймати нечага тенг деган саволни қўяди, бу ифода 7 га тенг ва 7 ѐзилган ифоданинг қиймати эканлиги тушунтирилади. Шундан кейин яна мураккаб ифодаларга мисол келтиради, кейин ўқувчиларнинг ўзига ифода тузинг ва унинг қийматини топ деган топшириқлар беради.
Натижада (х-5)824 ифодадаги амалларни айтинг ва тенгламадаги х ни топинг деган саволга жавоб берилади.

    1. Сонли ифодалар устида ишлаш методикаси

Сонли ифодаларга:
а) ҳар бир сон сонли ифода;
б) агар а ва б сонли ифодалар бўлса, у ҳолда уларнинг айирмаси, йиғиндиси, кўпайтмаси ва бўлинмаси ҳам сонли ифода бўлади.
Масалан, 30:54•6-2 сонли ифода, бунда кўрсатилган амаллар бажарилса, бу сон сонли ифоданинг қиймати бўлади.
Энг содда сонли ифодаларнинг йиғиндиси ва айирмаси билан ўқувчилар 1- синфда танишадилар. 32  5 кўринишдаги ифода 3 ва 2 қўшилувчи, 5 йиғинди ѐки сонли ифоданинг қиймати деб тушунтирилади.
2-синфдан асосан амаллар тартиби қоидалари ўрганилади. У мураккаб ифодалар деб юритилади.
а) олдин қавсларсиз ифодаларда амалларнинг бажарилиш тартиби қаралади, бу ҳолда сонлар устида фақат 1- ѐки 2- босқич амаллари бажарилади.
Масалан, 42-189, 63:9•4 ифодалардаги амаллар ѐзилиш тартибида бажарилишини биладилар, қийматини ҳисоблаб, уни ўқий олишни тушунадилар. б) шундан кейин 1-, 2- босқич амалларини ўз ичига олган ва қавсларсиз
амалларни бажаришга ўтади.
Масалан, 23-412, 40-15:3 мисоллардаги амалларнинг бажарилиш тартибини ўрганадилар ва ҳисоблайдилар. Бу ерда мисол орқали амалларни бажариш тўғрисида муаммоли вазият ҳосил қилинади.
в) шундан кейин 25(40-15), (85-30):5 каби қавслар қатнашган ифодаларни ҳисоблашга ўтадилар.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish