„Тенглик― ва „тенгсизлик― атамалари (таърифсиз) киритилади. Бунда оғзаки ҳисоблашда, 10 + 11 ... 22, 40 — 30 ...15, 8 + 8 ... 5 + 11, 4 + 4 + 4 ... 12 ва ҳ. к.
кўринишдаги бир нечта ифодани таққослашни киритиш мумкин. Тегишли белгилар қўйилгандан кейин ўқитувчи болалар диққатини „>― ва „<― белгили ѐзувларга қаратиб, бу ѐзув „тенгсизлик―, „=― белгили ѐзувни кўрсатиб, уни
„тенглик― деб айтади. Ўқитувчи келгусида бу атамаларни ўқувчиларнинг фаол луғатига киритиш мақсадида қуйидаги кўринишдаги топшириқ беради: ифодаларни таққосланг ва тенгликларни бир устунга, тенгсизликларни иккинчи устунга ѐзинг, тушириб қолдирилган сонларни (ѐки амаллар белгиларини) қўйинг ва аввал тенгликларни, кейин тенгсизликларни ѐзинг; тенгсизликларнинг (тенгликларнинг) чап ва ўнг қисмлари ўрнини алмаштиринг ва бунда нимани сезганингизни айтинг ва ҳ. к.
Кейинги дарсларда ўқитувчи ўқувчиларнинг тўғри ва нотўғри тенглик (тенгсизлик)ларни бир-биридан фарқлашга ўргатади.
Масалан, 5 + 3 = 8 – тўғри тенглик, 5 – 4 = 2 – нотўғри тенглик;
16 – 10 > 4 – тўғри тенгсизлик; 13 + 5 < 17 – нотўғри тенгсизлик. Ўқувчиларга нотўғри тенглик (тенгсизлик)ларни тўғри тенглик (тенгсизлик)ларга айлантиришни таклиф этиш фойдали (амал белгиларини ѐки компонентлардан бирини ўзгартириш билан).
Исмли сонларни таққослаш давом эттирилади, масалан, 7 м 6 дм ва 75 дм, 400 тийин ва 4 сўм, 2 м 30 см ва 3 м 20 см. Қуйидаги ѐзувдан фойдаланиш қулай:
7 м 6 дм > 75 дм, чунки 76 дм > 75 дм ѐки
7 м 6 дм > 75 дм, чунки 7 м 6 дм > 7 м 5 дм.
Ҳисоблаш малакаларини мустаҳкамлаш ва назарий билимларни ўзлаштириш учун ифодаларни таққослашга доир бошқа машқлар берилади:
37 + 0 ... 37, 62 – 0 ... 62, 7 – 1 ... 7, 9 – 0 ... 9
19 + 8 ... 19, 85 – 2 ... 85, 3 + 7 ... 3, 25 : 5 ... 25
Тенглик ва тенгсизликлар қатнашган машқлар ўрганилганда, бу машқлар ўқувчиларга кўпайтиришни бир хил қўшилувчилар йиғиндиси сифатида тушунишга ѐрдам беради. Масалан: 1) ифодаларни таққосланг, тушириб қолдирилган >, <, = белгиларидан бирини қўйинг:
4 + 4 + 4 + 4 ... 4 · 3; 5 · 6 ... 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5
Ўқувчи мулоҳазаси: чап томонда қўшилувчи (4) тўрт марта олинган, ўнг томонда фақат 3 марта олинган; демак, чап томон катта, „катта― белгисини қўямиз, ҳисоблаб текширамиз;
Шундай сон танлангки, тенглик ва тенгсизликлар тўғри бўлсин: 6 · 7 + 6 < 6 · ˜, 2 · ˜ > 2 · 8 + 2, 7 · 9—7 = 7 : ˜
Биринчи мисолда ўқувчи қуйидагича мулоҳаза юритади: чап томонда 6 сони 7 марта қўшилувчи қилиб олинган, кейин яна 6 қўшилган, демак, бу ерда 8 та 6 сони бор, бу ўнг томондан кичик бўлиши керак, демак, ўнг томонда 6 талаб, 8
марта эмас, балки ундан катта, масалан, 9 марта ѐки ундан кўп марта олиш керак. Масалан, 9 ни қўяйлик:
6 · 9 = 54, 42 + 6 = 48, 54 > 48
Ўқувчи йиғинди, айирма, кўпайтма ва бўлинма кўринишида берилган ифодаларни таққослаганда, аввал амалларни бажаради, кейин тегишли белгини қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |