Кўпбурчаклар ва уларнинг элементлари. Кўпбурчаклар билан болалар ҳали мактабгача бўлган ѐшларидаѐқ учрашишган. Ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларнинг геометрик фигуралар ҳақидаги билимларини кенгайтириш,
уларни фигура элементларини ажрата олишга ўргатиш, фигураларни чизишга ўргатиш, фигураларнинг баъзи хоссалари билан таништиришдан иборат.
Шуни эслатиб ўтамизки, геометрик фигуралар моделлари тўплами
―Биринчи синф учун математикадан намойиш материал‖да, шунингдек биринчи синф ўқувчилари учун математика йиғмаларида бор. Геометрик фигуралар моделларини ўқувчиларнинг ўзлари мустақил яратишлари мақсадга мувофиқдир. Фигура моделлари магнит доскага фланелеграф ѐрдамида, кнопкалар ѐки пластилин билан маҳкамланиши мумкин.
Ўқитувчи қоғоздан қирқилган ҳар хил кўринишдаги, ҳар хил рангдаги ва ҳар хил катталикдаги учбурчаклардан фойдаланиб, болаларни учбурчак билан таништиради. Таништиришни ўқитувчилар учун мўлжалланган методик қўлланмада тавсия этилганидек амалга ошириш мумкин: ―Булар учбурчаклар. Бу фигуралар бир-биридан фарқ қилса ҳам, уларнинг ҳаммаси бир хилда
―учбурчаклар‖ деб аталади.
Учбурчакнинг яна битта элементи - бурчакни ажратишда уни кўрсатиш билан бир қаторда катта кўрсатмалилик учун учбурчакнинг бир қисмини - унинг бурчагини узиб олиш керак.
Синфда ўқувчиларнинг атрофидаги нарсалар, уй хоналарининг жиҳозлари, кўчалар, шаҳар даҳалари тавсифланган расмлар қаралади. Ўқувчиларнинг график малакалари ҳали энди шаклланиш босқичида бўлганлиги сабабли топшириқларни бажариш учун уларга тарқатма материал, турли ўлчамли, турли рангли геометрик шакллар таклиф қилинади (уларни меҳнат дарсларида тайѐрлаш мумкин). Ўқувчилар дастлаб ўқитувчи раҳбарлигида, кейин эса мустақил равишда турли ўлчамли тўғри тўртбурчакларни комбинациялаб, барча мумкин бўлган реал объектларнинг аппликациялари - бинолар, автобуслар, совитгичлар, темир йўл вагонлари ва ҳ.к.ни ҳосил қиладилар. Ҳосил бўлган тасвирларнинг кўриниши ўзгартирилади (масалан, ―бинони‖ тасвирлаѐтган тўғри тўртбурчакка ―расмлар‖ ва ―ғилдираклар‖ қўйиб, автобус тасвирини ҳосил қиладилар. Бундай ишни бажариш натижасида болалар ушбу хулосага келишлари керак: одам атрофидаги объектларнинг жуда кўпчилиги битта геометрик шаклга келтирилади. Мазкур шаклни ўқувчилар эмпирик тадқиқ этадилар: буклаш бўйи билан қарама-қарши томонлар узунликларини, бурчаклар катталигини таққослайдилар, устма-уст қўйиш орқали шаклнинг бурчакларини тўғри бурчак билан таққослайдилар: натижада ўқувчилар, масалан, ушбу хоссалар рўйхатини ҳосил қиладилар: тўртта учга эга; тўртта бурчакка эга; тўртбурчак; қарама-қарши томонлари тенг; барча бурчаклари тенг; барча бурчаклари тўғри бурчак.
Сўнгра ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида бу рўйхат устида ишлашга киришадилар. Унда фақат барча моделлар эга бўлган хоссаларнигина қолдирадилар (тадқиқот вақтида квадратлар билан иш кўрган ўқувчилар хоссалар рўйхатига ―барча томонлари тенг‖ жумласини киритишни талаб этишлари ҳам мумкин); баъзи хоссаларни умумийроқ ва шакли бўйича қисқароқ хоссалар билан алмаштирадилар. Моделнинг якуний тавсифи бундай бўлади: 1) тўртбурчак; 2) қарама-қарши томонлар тенг 3) барча бурчаклар тўғри бурчак.
Ўқувчиларга тўғри тўртбурчакни ясаш усули ўргатилади. Кейинчалик унинг хоссаларидан баъзилари математик тил ѐрдамида ѐзилади: АБД, АБ=Д, АДБ = Б.
Тавсифланган бу иш унча катта бўлмаган парчалар кўринишида ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |