Математика бошланғич курсига алгебра элементларини киритишдан қандай мақсадлар кўзда тутилади?
х + 5 = 6, 3 + х = 8 тенгламаларнинг ечилишини ўқувчиларга қандай тушунтириш мумкин?.
Болалар х < 7 ва х > 3 тенгсизликлар ечимлари тўпламини қандай топишлари керак? х > 3 тенгсизликларнинг ечимлари тўплами нимага боғлиқ?
Сиз болаларга 3 + 4 = 7 ва 4 + 3 = 7 сонли тенгликлар 3 < 7 ва 7 > 3 сонли тенгсизликлар орасидаги фарқни қандай тушунтирасиз?
Ўқувчиларни тенглик тушунчасига олиб келадиган топшириқларнинг турларини санаб беринг. Бу топшириқлар қандай ва нима асосида бажарилади?
Дарсликдан (танланган масала бўйича) масалани ўқувчиларга қайси усул билан ечишни таклиф этишингиз мумкин?
Сонли ифодалар, ўзгарувчан ифода тушунчаларини шакллантиришга қаратилган дарс бўлагидан мисол келтиринг.
2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ:
Геометрик материаллар устида ишлаш технологияси Машғулот мақсади: 1-4-синфлар учун математика курси бўйича геометрик
материалларни ўрганиш вазифаларини; Математика бошланғич курсига киритилган геометрик характердаги масалаларни ҳамда уларни ўрганиш тартибини; Геометрик тасаввурларни шакллантириш методлари ва усулларини; Ўқувчилар томонидан ечиш жараѐнида геометрик характердаги масалаларни ўзлаштириб олишга хизмат қилувчи машқларни; Геометрик материалларни ўрганиш давомида фойдаланиладиган кўргазмали қўлланмалар ва дидактик ўйинларни; Геометрик тасаввурларни шакллантириш метод ва усулларини мақсад сари йўналтириб, қўллай олиши; Геометрик мазмундаги масалаларнинг ўзлаштирилишини текширишнинг турлича кўринишлари, шакли ва усулларини билиши керак.
Геометрик материал бошланғич синфлар учун мустақил бўлим сифатида ўқув дастурига киритилмайди. Ўқув жараѐнида геометрия элементларини ўрганиш билан бевосита боғлаб олиб борилади.
Геометрик мазмундаги масалаларни ечиш, ҳисоб-китобга ўргатиш давомида геометрик фигуралардан, дидактик материал сифатида фойдаланиш - буларнинг барчаси ўқувчиларнинг геометрик таассуротларини мустаҳкамлашга имкон беради.
Геометрик материалларни ўрганиш:
Геометрик фигуралар ҳақидаги тасаввурлар заҳирасини тўплашга (кенгайтиришга);
фазовий фикрлашни тараққий эттириш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, тасаввур этиш кўникмаларини шакллантиришга;
муҳим амалий кўникмаларни ривожлантиришга;
болаларни кейинчалик геометрияни ўрганишга тайѐрлаш учун хизмат қилади.
"10 гача бўлган рақамларни номерлаш" мавзусини ўрганишда болалар нуқта ва кесмалар билан танишадилар, улардаги учбурчак, тўртбурчак, бешбурчаклар ва бошқа кўпбурчаклар ҳақидаги тушунчалари кенгаяди.
"100 рақамигача бўлган сонларни қўшиш ва айириш" мавзусини ўрганишда эса тўғрибурчак, тўғрибурчакли тўртбурчак, квадратлар, кўпбурчакларнинг бир кўриниши сифатида ўрганадилар.
II ва III синфларда геометрик фигуралари ҳақида тасаввур кенгаяди ва чуқурлашади. Бундай тасаввурларни шакллантиришда қуйидаги топшириқлардан фойдаланиш мумкин:
А) Геометрик фигуралар ва уларнинг элементлари чизилади. (Бу холатда зарурий атамалар ўрганилади, геометрик фигураларни таниб олиш ва ўзаро фарқлаш кўникмалари шаклланади.
Катак дафтарда чизғич ва учбурчак фигураларни ясаш.
Фигураларни гуруҳларга ажратиш.
Фигураларни қисмларга ажратиш ва бу қисмлардан бошқа фигуралар ясаш.
Турли предметлар ва уларнинг қисмларининг геометрик шаклини яратиш.
(III синфда) шартли белгилар ѐрдамида геометрик чизмаларни ўқий олиш кўникмаларини шакллантириш.
Кичик ѐшдаги мактаб ўқувчиларида геометрик тасаввурни шакллантириш методикасида маълум шаклдаги реал предметдан унинг тасвири томон ва аксинча, тасвирдан реал предметлари томон бормоғи керак.
Геометрик элементларни ўрганишда қуйидаги методлардан масалан; геометрик моделлаштиришдан фойдаланиш, қоғоз, чўплар, пластилин ва симлардан фигураларнинг моделларини ясаш, қоғозда геометрик фигураларни чизиш - болалар онгида геометрик тасаввурни ривожлантиришга омил бўлади. Бундай шароитда материалнинг тури, ранги, ўлчамлари, текисликдаги ҳолатини назарда тутмаган ҳолда фигураларни шундай танлаш керакки, болалар уларнинг асосий белгиларини (шакли, геометрик сифатларини) аниқлай олсинлар. Шунга диққат қаратиш керакки, ўқувчилар геометрик фигураларнинг барча сифатларини ажрата билсинлар. Бу фигуралар тасаввурнинг тўғри бўлишига ѐрдам беради. Масалан, тўғрибурчакли тўртбурчакни ўрганиш жараѐнида болалар унинг икки асосий сифати-тўртбурчак эканлиги ва бурчаклари тўғри эканлигини тушуниб етишлари керак.
Геометриянинг мактаб курсида унинг асосий тушунчалари синфдан синфга ўтган сари ўзгариб боради, Масалан, "кесма", "бурчак","кўпбурчак" каби тушунчалар ноаниқ тушунчалар гуруҳига киради. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчиларига "Учбурчак нима?" деб савол бериш нотўғри бўлар эди. Лекин бу саволни бошқа шаклда, "Учбурчак ҳақида нима дея оласиз?" деган саволга болалар ўз билими доирасида жавоб бера оладилар (учбурчакнинг учта бурчак, учта томонлари бор).
Қуйи синф ўқувчиларини геометрик фигуралар билан таништиришни эрта бошлашга бўлган ҳаракат нафақат дастурий талабларни оширишга, шу билан бирга, материални нотўғри ўзлаштиришга қадар хатоларга йўл қўйишга, масалан, ўқувчилар квадратнинг тўғри бурчакли тўртбурчак эканлигини
сезмайдилар, кўпбурчакли фигуралар ҳисобига фақат беш-олти бурчакли фигураларни киритадилар.
Бошланғич синфларда геометрик материални ўрганишда болалар энг оддий тушунчалар: тўғри ва тўғри бўлмаган бурчаклар, кўп бурчакли фигуралар (бурчаклар сонига кўра учбурчак, тўртбурчак, бешбурчак) билан танишадилар.
Машғулотни шундай тартибда олиб бориш керакки, унда болалар квадратни тўғри тўртбурчак, тўртбурчак ѐки кўпбурчакли фигура деб атай олсинлар.
Геометрик материални ўрганишда чизма ва ўлчов асбобларини қўллаш, оддий чизмаларни чизиш, геометрик фигуралар тасвирини ясаш билан боғлиқ бўлган мунтазам амалий ишлар болаларда тегишли кўникмалар ҳосил қилишга хизмат қилади. Бундай холатларда бажарилаѐтган ишларни сўзлар билан таърифлай олиш, дастурда кўзда тутилган символика (белги, рамз) ва атамаларни қўллай олиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Шуни ҳам назарда тутиш зарурки, бошланғич синфларда олинган геометрик фигураларни ясаш ва ўлчашга доир кўникмалар болалар онгида узоқ вақтлар сақланиб қолади.
Қурилмаларнинг аниқлиги ва ўлчашга оид дастлабки тасаввурлар болалар онгида бошланғич синфлардаѐқ шакллана бошлайди. 1-синф ўқувчилари чизғич ѐрдамида кесмаларни 1 см. гача аниқлик билан ўлчаш кўникмасига эга бўлишлари керак. Бундай шароитда зарурий амалий ишларни бажарилиши аниқлигини мунтазам кузатиб бориш зарур бўлади. Чизиш асбоблари ва қаламлардан фойдаланишда болалар олдига ѐзиш ва ҳисоблаш кўникмаларини шакллантириш каби жиддий талаблар қўйиш керак.
Чизиш ва ўлчашга оид кўникмаларни шакллантириш ишларини аста - секин ва изчиллик билан, бунинг учун нафақат математика, бошқа фанлардан, жумладан, меҳнат дарси, тасвирий санъат, табиатшунослик машғулотларидан ҳам фойдаланиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |